9. Портлатиш усуллари
9.1. Электродетонаторлардан фойдаланиб портлатиш
§ 90. Электродетонаторлар берилишидан олдин, улар ташқи кўриниши ва электр
қаршилиги бўйича кўрикдан ўтиши, шунингдек портловчи материаллар омбори хонасида ёки
“Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси органлари билан келишиш бўйича бошқа
белгиланган жойларда очиқ ҳавода айвон тагида маркаланиши керак.
Текширилаётган электродетонатор, оловбардош қопламага эга металл қувурга, шчит
орқасига ёки мабода портласа одамларни жароҳатлашга йўл қўймайдиган махсус қурилмага
жойлаштирилиши керак. Электродетонаторлар симларини қаршилиги текширилганидан сўнг,
улар қисқа туташув ҳолида бириктирилиши ва шу ҳолатда портлатиш тармоғига бириктирилади-
ган онгача туриши керак. Бу амални бажариш пайтида текширувчининг иш столида кўпи билан
100 электродетонатор бўлиши керак.
Электродетонаторларни текшириш, шунингдек электрпортлатиш тармоқлари созлигини
текшириш ва қаршилигини ўлчаш “Саноатконтехназорат” ДИ рухсат этган ва электрпортлатиш
тармоғига кўпи билан 50 мА ток кучи берадиган асбоб билан бажарилиши мумкин. Асбоб
уланган бўлса текширилаётган тармоқ контактининг давомийлиги кўпи билан 4 секунд бўлиши
керак.
Электродетонаторларни
маркалаш
Ўзбекистон
Республикаси
ИИВ
ва
“Саноатконтехназорат” ДИ томонидан тасдиқланган Портловчи материалларни ишлаб чиқариш,
сотиб олиш, транспортда ташиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги
йўриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
§ 91. Электрпортлатиш тармоғи соз изоляцияга, ишончли электр бирикмага эга бўлиши
керак.
Симларнинг учлари ва кабелларнинг толалари пухта тозаланиши, зич қилиб
бириктирилиши (узайтирилиши) ва бирикмаси (қўшимчаси) махсус қисқичлар ёки бошқа
воситалар ёрдамида изоляцияланган бўлиши керак.
Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда (конларда) электродетонаторлар ва
электрпортлатиш тармоғи симларини фақат контактли қисқичлардан фойдаланиб бириктириш
зарур.
§ 92. Электрпортлатиш тармоғи икки симлик бўлиши керак. Симлардан биттаси сифатида
сув, ер, қувурлар, рельслар, пўлат арқонлар ва бошқаларидан фойдаланиш тақиқланади. Зарядлаш
бошлангунга қадар портлатувчи бириктириш симларини, портлатиш магистралини кўрикдан
ўтказиши, тармоқ созлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
§ 93. Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда (конларда) фақат мис симли электродетона-
торлардан фойдаланиш лозим. Бу талаб электрпортлатиш тармоғининг бириктирувчи ва
магистрал симларига (кабелларига) ҳам жорий этилади. Электрпортлатиш тармоғининг
бириктирувчи (уловчи) ва магистрал симлари (кабеллари) сифатида, шу мақсадлар учун
“Саноатконтехназорат” ДИ томонидан рухсат этилган полиэтилен қопламадаги қалайли пўлат
симдан фойдаланишга рухсат этилади.
§ 94. Электрпортлатиш тармоғини ток манбаи ёки зарядлаш учун ток улайдиган қурилма
томонидаги йўналишда монтаж қилиш тақиқланади.
§ 95. Электрпортлатиш тармоғи монтаж қилиниб, кўрикдан ўтказилганидан кейин, паспорт
(лойиҳа) билан белгиланган портлатувчи панагоҳида туриб, уни ток ўтказишини текшириш керак.
Портлатувчи ходимлар хавфли зонадан ташқарида бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |