25
асбоби билан ўлчаш зарур. Ўлчанган ва ҳисобланган қаршиликлар миқдорларида фарқ 10 % дан
ортиқ бўлган ҳолларда, электрпортлатиш тармоғининг ҳисобий қаршилигидан четга чиқишга
сабаб бўлган носозликларни бартараф этиш зарур.
Электрпортлатиш тармоғи қаршилигини ўлчашнинг иложи бўлмаганда портлатиш
ишларига раҳбарлик қилувчи техник назорати шахсининг рухсати бўйича уни ўтказувчанлигини
текшириш билан чекланишга йўл қўйилади.
§ 98. Портлатиш учун кучланишни паспорт (лойиҳа) билан белгиланган хавфсиз жойда
туриб узатиш зарур. Электрпортлатиш тармоғи магистрал симларини улаш учун портлатиш
асбоби (қурилмаси) махсус клеммаларга эга бўлиши керак.
Портлатиш асбобига (машинасига) магистрал симларни улашни портлатувчи паналайдиган
жойда бажариш зарур.
Ялпи портлатишларни
бажаришда кучланишни узатиш, фақат уни раҳбари кўрсатмаси
(командаси) бўйича бажарилиши мумкин.
§ 99. Электрпортлатиш тармоғини монтаж қилинган қисми симларининг учлари,
уларни
электрпортлатиш тармоғини кейин қисми симларига улаш учун ҳамма вақт қисқа туташув
ҳолида бириктирилган бўлиши керак. Кейин уланадиган симларни бир томондаги учлари қисқа
туташув ҳолида бириктирилмасдан туриб, уларни иккинчи томонига электрпортлатиш тармоғини
монтаж қилинган қисми симларини улаш тақиқланади.
Худди шундай электрпортлатиш тармоғи магистрал симларининг учлари ҳам, уларни
портлатиш учун кучланиш берадиган асбоб ёки қурилма клеммаларига улангунга қадар ҳамма
вақт туташган бўлиши керак.
Электродетонаторлар дублёрланиб (ўринбосари билан қўшша) уланганда, асосий ва
ўринбосар электродетонаторларнинг симларини адаштирмаслик учун, ҳар
бирининг симлари
ўриб (бир- бирига ўрамлаб) қўйиш, зарядлаш тугаганидан кейин эса алоҳида ғарамча қилиб ўраб
қўйиш керак. Ялпи портлатишни бажаришда асосий ва ўринбосар электрпортлатиш
тармоқларининг симлари маркаланиши зарур.
§ 100. Электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонада амалда бўлган барча электр
ускуналари, кабеллар, контакт ва ҳаво симларидан, ҳамда бошқа
электр энергияси
манбаларидаги (шу жумладан хавфли электромагнит нурланиш манбаларидаги), шунингдек
барча ковлаб ўтиш жиҳозларидаги кучланиш тармоқ монтаж қилинган лаҳзада йўқотилиши
керак.
Ерости шароитларида электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонага, шундай
тармоқни монтаж қилинадиган иншоотлар киритилиши керак.
Ер юзида электрпортлатиш тармоғи монтаж қилинадиган зонага, электр токи
ўказгичларини илгакларини баландлигидан қатъий назар электрпортлатиш тармоғидан 50 м,
қудуқлардаги нимпортлатишларда эса тегишли равишда 10 м ортиқ бўлган
контур билан
чегараланган юза киритилиши керак.
Электр жиҳозлардан кучланишни йўқотишнинг иложи бўлмаганда, ташкилот (шахта, кон,
карьер ва бошқаси) раҳбари томонидан тасдиқланган дайди токлардан ҳимоялашнинг қўшимча
чораларини қўллаш (ҳимояловчи электродетонаторлардан фойдаланиш, уловчи симларни
такрорий ишлатилишига йўл қўймаслик, симлар ўрамини изоляция қилиш учун махсус
қисқичлардан мажбурий равишда фойдаланиш ва бошқалари бўлиши) керак.
Электрпортлатиш тармоқларини монтаж қилишда, электродетонаторларни
дайди токлар
таъсиридан ҳимоялаш чораларини амалга оширган ҳолда, ерости иншоотларидаги монтаж зонаси
чегараларида бўлган маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини, шунингдек кўпи билан 42 В
кучланишли ёритиш электр тармоқлари ўчирмасликка йўл қўйилади.
Шахта стволларида катта сув оқими бўлса, зарур бўлган ҳолларда, насослар кўчланишда
бўлишига йўл қўйилади, бу ҳолатда ҳам дайди токлардан ҳимоялаш чораларини амалга оширган
керак.
Электростатик зарядлар ва дайди токларга бардош берадиган электродетонаторлар
ёрдамида портлатилганда, катта кесимдаги иншоотларда зарядлаш ва тармоқни монтаж қилиш
26
пайтида кўтарилувчи майдончаси бўлган махсус ўзиюрар жиҳоздан фойдаланишга йўл
қўйилади.
§ 101. Портлатиш асбоби (машинаси) ва турғун портлатиш қурилмаси
бегона шахслар
киришига имкон бермайдиган жойларда сақланиши керак.
Портлатиш машиналари, асбоблари ва бириктиргич-ажратгичли қутиларни калитлари
тайёргалик ишлари чоғида ва портлатиш лаҳзасигача портлатиш ишлари раҳбарида ёки
портлатувчида ( уста-портлатувчида) бўлиши керак. Ток манбаси калитини (дастагини) бирор
кимсага бериш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: