525
қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция
балосини йўқотишда ҳам улар самарали воситадир. Буни барчамиз теран
англаб олишимиз даркор” [1] .
Мамлакат аграр сектори маҳсулот етиштирувчилари бугунги кунда
жиддий айрим объекти ва субъектив қийинчиликларга дуч келмоқда, яъни
қулай табиий шароитларга қарамай, биз ўз маҳсулотларимизни ишлаб
чиқариш ва сотишда ҳали ҳам етарлича рақобатдош бозорларга эркин кириб
бора олмачпмиз.
Бу муаммо бутун Ўзбекистон иқтисодиёти учун ўта жиддийдир, чунки
Ўзбекистонда республика аҳолисининг ярми қишлоқ жойларда истиқомат
қилади, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизидан ортиқроғи қишлоқ
хўжалигида банд ҳисобланади.
“Ақлли қишлоқ хўжалиги” -янги технологияларни жорий этиш асосида
қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритиш концепцияси ҳисобланиб, буларга
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиш жараёнида уларнинг унумдорлигини
ошириш ва харажатлар қийматини камайтириш мақсадида ишлатиладиган
Iot, sensor датчиклар, GPS ва GLONASS, автоматлаштириш тизимлари ва
бошқалар киради.
Маълумки, қишлақ хўжалиги мавсумий характерга эга бўлиб, баҳорда
ерларнинг эрта келиши, об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар деҳқонлар
ҳосилдорликни ошириш учун интилиб келдилар. Қишлоқ хўжалигида
ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг такомиллашиб бориши ва деҳқончи-
ликда ишлатиладиган ўғитларнинг тўхтовсиз ривожланиши, ўсимлик ва
ҳайвонларни етиштириш технологияларини янгилаб бориш, маҳсулот
етиштириш жараёнлари ҳақидаги билимларни тўплаш бундан 10.000 йил
аввал бошланган ва шу кунгача давом етиб келмоқда. Замонавий инновацион
технологияларнинг ривожланиши инсоният томонидан мисли кўрилмаган
унумдорлик кўрсаткичларига эришиш имконини берди.
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида Internet технологиялари, сунъий
йўлдошли(спутник) алоқа ва геолокация, робототехника, sensor дастчиклар
ва автоматика тизимларини жорий этиш ишлари бошланди.
2016 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигида қуйидаги технологиялар
босқичма-босқич жорий этила бошлади ва фаолият кўлами йил сайин ортиб
бормоқда: GPS ва GLONASS технологиялар бу экин майдонларида
техникалар ҳаракатининг аниқлигини оширишга имкон берди. Сезгир
датчиклардан
фойдаланиш
тупроқнинг
ҳолатини
кузатиш,
кичик
майдонларда унинг таркибини аниқ ҳисобга олиш ва зарур ҳолларда ўғитлар
қўллаш имконини беради.
Дунё амалиётида роботлаштирилган технологияга ўтиш юқоридаги
технологиялар билан параллел равишда аниқ ҳаракатланиш имконини берди.
Ушбу технологияларнинг амалиётга татбиқ этилиши туфайли қишлоқ
хўжалигида "Ақлли қишлоқ хўжалиги" тушунчаси кенг ёйилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида катта маълумотлар, Big Data лардан фойдаланиш
Do'stlaringiz bilan baham: |