524 – сув тежовчи технологиялар жорий этувчилар учун сув тежовчи
технологияларни жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш
борасида жорий этилган кредит енгилликлари ва имтиёзларни сув тежовчи
технологиялар ишлаб чиқарувчилар учун ҳам 2025 йил 31 декабрга қадар
бўлган муддатга жорий этиш;
– сув тежовчи суғориш технологиялари учун таркибий қисмларни
етказиб
берувчи
ишлаб
чиқарувчилар
республикамизнинг
турли
минтақаларида жойлашганлигига қарамасдан, хом ашё ва бутловчи қисмлар
ишлаб чиқарувчиларга арзон нархларда етказиб бериладиган хом ашё
нархлари бир хилда эмас, балки дифференциациялашган ҳолда сотиш
тартибини жорий этиш ва бошқалар.
Ушбу қўллаб-қувватлаш механизм ва дастакларининг жорий этилиши
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ
хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли фармони билан тасдиқланган сув тежовчи
технологияларни жорий этиш бўйича белгилаб берилган дастурий вазифалар
бажарилишини таъминлашга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги
“Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли фармони.
https://www.lex.uz/
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги
“Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни
рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ–4499-сонли қарори.
https://www.lex.uz/
«АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ»-XXI АСР ТЕХНОЛОГИЯСИДИР З.К. Кушаров - ТДАУ, и.ф.н доцент “Ақлли қишлоқ хўжалиги” соҳада деҳқончилик бўйича ҳосилдорликни
ва чорвачилик маҳсулдорлигини сезиларли даражада оширади, умумий
харажатлар ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради. Дунё
амалиётида бу “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияси синовдан ўтган ва
амалиёт кенг миқёсда татбиқ этилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шaвкaт Мирзиёев 2020 йил 24
январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидa тaъкидлaгaнидек:
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот
технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг
қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча
соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.
Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини
оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда