520
биринчидан, пахта хом ашёсини етиштиришга
давлат томонидан
қаратилаётган эътибор ва бу соҳани қўллаб-қувватлаш борасидаги кучли
ташкилий-иқтисодий ҳаракат сифатида баҳоланса,
иккинчидан, соҳага сув
тежовчи технологиялар,
жумладан, томчилатиб суғориш технологияси
ишлаб
чиқариш
давлат
сиёсати
даражасида
кўтарилиб,
қўллаб-
қувватланаётганлигини кўрсатмоқда.
Ушбу фармонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича
белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш учун ҳисоб-
китобларимизга мувофиқ, сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчилар
ишлаб чиқариш қувватларини 2019-2022 йиллар мобайнида 4,0 мартадан
кўпроқ, жумладан, 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан 1,6 марта, 2021
йилда 2020 йилдагига нисбатан 1,53 марта ва 2022 йилда 2021 йилдагига
нисбатан 1,7 марта ошириш зарур.
Бунинг учун сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарилишини давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш тизими кўламини янада кенгайтириш ва
механизмларини такомиллаштириш талаб этилади.
Бундай тизим таркибида иқтисодий рағбатлантриш
механизмлари
етакчи ва ҳал қилувчи аҳамият касб этиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Таъкидлаш жоизки, охирги 2 йил давомида аграр соҳа тармоқларида сув
тежовчи технологияларни жорий этиш ва сув тежовчи технологиялар ишлаб
чиқариш ҳамда бу фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-
қувватлаш борасида ўтган йиллардаги мутлоқ фарқ қиладиган технлогик
сиёсат олиб борилаётганлигини ижобий баҳолаш мумкин.
Дарҳақиқат,
расмий
маълумотларга
кўра,
бугунги
кунда
республикамизда мавжуд 3,2 млн. га суғориладиган майдонларга 46 млрд. м
3
сув сарфланмоқда. Сарфланаётган 60 фоизи далагача бориб етмоқда.
Шунингдек, 98 фоиз экин майдонлари “эски усулда” суғорилиб келинмоқда.
Соҳада туб бурулиш ясаш мақсадида, ҳукумат томонидан нуфузли халқаро
молия институтлари грантлари асосида сув хўжалиги
тизимида сувдан
фойдаланишни бошқариш ва сувдан самарали фойдаланиш мақсадида
мақсадли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги эътиборга сазовор.
Шунингдек, айрим тармоқларда сув тежовчи технологияларни ишлаб
чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш
борасидаги тадбирларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги ҳам
ижобий бир ҳолдир.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
12 августдаги 664-сонли қарори билан “Мева маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган
харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ” тасдиқланган.
Унга мувофиқ, мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг 2019
йил ва
ундан кейинги йилларда жорий қилинган суғориш технологиялари учун
харажатларини қоплаб бериш бўйича субсидия ажратилади. Хусусан,
томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган бир гектар