523
чет элдан олиб келинадиган айрим турдаги хом ашё ва бутловчи қимсларни
инобатга олмасак, деярли йўқ ҳисоб.
Бундай ҳол:
– биринчидан, сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи, уни
қурувчи ва ундан фойдаланувчилар ўртасида манфаатли ҳамколик
муносабатларини шкллантиришга монелик қилса;
– иккинчидан, сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқариш ва қуриш
бўйича хизматлар бозорида соф ва шаффоф рақобатни шакллантирмайди,
имконият ва қўллаб-қувватлаш
борасидаги камситиш эса, маҳсулот ва
хизматларга бўлган нарх-навонинг кўтарилиб кетишига олиб келади;
–учинчидан, айрим корхоналар ҳам сув тежовчи технологиялар ишлаб
чиқариш билан, ҳам қуриш/жорий этиш билан шуғуланиши ёки йирик бир
корхонанинг кичик бир филиали ҳисобланган
корхоналар бундай вазиятдан
монопол мавқени эгаллаб, маълум бир ишлаб чиқариш йўналишида ёки
маълум бир ҳудудда ёки бўлмаса тармоқ ичида ягона монопол корхонага
айланадилар.
Сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарилишини давлат
томонидан иқтисодий рағбатлантриш механизмлари ва ташкилий-
меъёрий дастаклар сифатида қуйидагилар таклиф этилади:
– нафақат
Давлат дастури доирасида, балки бундай дастурга кирмаган,
аммо жорий қилинадиган сув тежовчи суғориш технологиялари учун
таркибий қисмларни етказиб берувчи ишлаб чиқарувчиларга
давлат
томонидан арзон (декларацияланган) нархларда хом ашё (полиэтилен
грануласи) етказиб бериш тартибини жорий этиш ва арзон нархларда
полиэтилен грануласи – хом ашёсининг бир турига эмас,
барча турлар
гуруҳига жорий этиш;
– сув тежовчи суғориш технологиялари учун таркибий қисмларни
етказиб берувчи ишлаб чиқарувчиларни ҚҚСдан озод қилиш кўламини
кенгайтириш ва даражасини кўтариш;
– ишлаб чиқариш бўйича буюртмалар танловида маҳаллий ишлаб
чиқарувчиларга устуворлик бериш тартибини жорий этиш бўйича танлов
низомига ўзгариришлар киритиш;
– ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти таркибида маҳаллий хомашё ва
бутловчи қисмлар 3/2 қисм ва ундан кўпни
ташкил этса, танловларда унга
устуворлик бериш;
– ҳудудларда ишлаб чиқаришни шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш
мақсадида сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқарувчи корхонани ташкил
этиш бўйича ер ажратиш танловларида бундай мақсадда
очиладиган
корхоналарга устуворлик бериш тартибини истесно тариқасида жорий этиш;
– маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сув тежовчи технологиялар
ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом
ашёларни олиб киришда 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона божини
тўлашдан озод этиш;