533
илмий асослаш ва умумлаштиришни талаб қиладиган хусусиятларни аниқ
намоён этди. Илмий ва технологик ютуқларнинг қишлоқ хўжалиги
бозорларининг ҳолатига таъсири тўғрисидаги назарий ғоялар давлат
органларига қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг иқтисодий асосланган
сиёсатини шакллантиришга, хўжалик юритувчи субъектларга тижорат
фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради.
Йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида биотехнология маҳсулотларини
кенг жорий этиш, секторни ҳар томонлама механизациялаш, ресурс ва
энергия тежаш кўрсаткичларини ўзгартириш, тупроқ унумдорлигини
ошириш тизимини такомиллаштириш каби глобал қишлоқ хўжалиги
бозорининг инновацион ривожланишининг шаклланиши каби тенденциялар
пайдо бўлди. Худди шу даврда янги озиқ-овқат манбалари ва қишлоқ
хўжалиги хом ашёси ўрнини босадиган бошқа фаол изланишлар бошланди.
Бу эса ўз навбатида аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлаш, уни ва қишлоқ хўжалик иқтисодиётини самарадорлигини
ошириш учун “ақлли қишлоқ хўжалиги”га ўтиш ҳамда рақамлаштиришни
талаб этади.
“Future Market Insights” таҳлилчиларига кўра, дунёда “ақлли” қишлоқ
хўжалигига ўтиш секинлик билан, аммо ишончли тарзда амалга ошириляпти.
Бозорнинг катта қисми (53 фоизи) Шимолий Америкада жойлашган. Бу
АҚШ фермерлари томонидан ақлли инновацияларга бўлган кучли қизиқиш
билан боғлиқдир. IT-технологиялар ер майдонларида асосан дон экинлари
етиштиришда фаол қўлланиляпти ва бу “аниқ деҳқончилик” номи билан
аталмоқда.
Умуман олганда, “Goldman Sachs Group” таҳлилчилари кўплаб
мамлакатлар “аналог”дан “ақлли”га ўтиш орқали ўз қишлоқ хўжалигини
фаол ривожлантириб бораётганини тасдиқланмоқда. Уларнинг прогнозига
кўра, янги технологик ечимларни жорий этиш билан 2050 йилга бориб
деҳқончиликни дунё бўйича 70 фоизга оширишга эришиш мумкин. Бу деярли
800 млрд. долларлик қўшимча маҳсулот демакдир.
Албатта, буларнинг устида ишлаш учун ҳозиргидан тамомила бошқача
машиналар ва агрегатлар керак. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги
техникалари ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компаниялари ўз тараққиёт
стратегияларини
деҳқончилик
жараёнларини
рақамлаштириш
ва
автоматлаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олишни
аллақачон бошлаб юборишган.
Масалан, АҚШнинг Deere & Company компанияси қишлоқ хўжалиги
техникалари ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири. Компания ўз
тракторларига IoT (Internet of Things — нарсалар интернети) датчиклари ва
веб-интерфейслар билан қўллаб-қувватланган мажмуаларни жорий этишга
киришган. Аграр техникалар соҳасида “ақлли” қурилмаларни қўллаш
даражаси бўйича Европа ҳозирча АҚШдан ортда қолмоқда. ЕИда 80 фоиз
қишлоқ хўжалиги техникалари навигация тизимлари билан сотилишига
Do'stlaringiz bilan baham: |