347
ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3505-
сон Қарори қабул қилиниши балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмини
ошириш, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш
ҳамда балиқчилик тармоғида самарадорликни ошириш бўйича аниқ
вазифалар белгиланган муҳим қарор бўлди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.Мирзиёевнинг
Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари
ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида
«
... агросаноат комплексида ташкил этилган янги бошқарув органлари
фаолиятидаги бир қатор муаммоларни бартараф этиш юзасидан қатъий
чоралар кўришимиз зарур»
1
деб таъкидлаб ўтганлар.
Хусусан, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, тизимдаги масъулияти
чекланган жамият ва хўжаликлар фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш ва
уларни бартараф этиш ҳамда тармоқда самарадорликни ошириш бўйича
ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
муҳим масалалардан ҳисобланади.
Сўнгги йилларда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича бир
қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Натижада, аҳолининг озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш, хусусан балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмларини ошириш бўйича ижобий натижаларга эришилмоқда. Жумладан,
юртимизда фаолият кўрсатаётган 3 мингдан ортиқ балиқчилик хўжаликлари
тасарруфидаги 352,4 минг гектар табиий, 25,4 минг гектар сунъий сув
ҳавзаларида интенсив технологиялар жорий қилинаяпти.
Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш
мақсадида, Республикамизда 2016 йилда 76 минг тоннага яқин, 2017 йилда
100 минг тоннадан ортиқ, 2018 йилда 150 минг тоннадан зиёд, 2019 йилда
180 минг тоннага яқин, 2020 йилда 200 минг тоннага яқин балиқ
етиштирилди.
Лекин,
балиқчилик
тармоғи
корхоналарининг
самарадорлигини ошириш бўйича мавжуд имкониятлардан ҳали тўлиқ
фойдаланилаяпти деб бўлмайди. Шу боисдан, балиқчилик тармоғида
иқтисодий самарадорликни ошириш муҳим ҳисобланади.
Иқтисодиётни
ривожлантириш
шароитида
хўжалик
юритувчи
субъектлар ўз молиявий-хўжалик фаолиятини узлуксиз давом эттириши ва
фойдани ошириши муҳим масалалардан ҳисобланади. Бунинг учун эса,
етарли самарадорликка эришиш талаб этилади. Шу билан бирга, иқтисодий
самарадорликни ошириб бориш керак бўлади.
Иқтисодий манбалар ва адабиётларда «Самарадорлик» ва «Иқтисодий
самарадорлик» тушунчаларига иқтисодчи олимлар ва соҳа мутахассислари
1
. Ш.Мирзиёев. «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак». Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |