Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
346
25 январдаги «Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг
замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
53-сонли қарори.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги
“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада
қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли қарори.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Олий
Мажлисга
Мурожаатномаси 29.12.2020. https://president.uz/uz/lists/view/4057
БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИНГ
НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
А.К. Айтимбетов, О.Р. Файзиев
– ТДАУ ассистентлари
Иқтисодиётни ривожлантириш шароитида балиқчилик маҳсулотлари
етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни барқарор ривожлантириш
аҳолининг балиқчилик маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим
ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини
бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-
2939-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда «Балиқчилик тармоғини
бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш
ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, балиқ маҳсулотларини
қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, табиий ва
сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ
етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини
жорий этиш...»
1
лозимлиги таъкидланган. Бу эса балиқчиликни
ривожлантиришга
ҳукуматимиз
томонидан
катта
эътибор
қаратилаётганлигини билдиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 6 майдаги
«Қорақалпоғистон
Республикасида
балиқчилик
тармоғини
янада
ривожлантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
145-сон
қарори
Қорақалпоғистон
Республикасининг
Мўйноқ
туманида
балиқчилик
тармоғини янада ривожлантириш, «Жалтирбас», «Судочье» ва «Рибачье»
табиий сув ҳавзаларининг балиқ маҳсулдорлигини ошириш, янги иш
ўринларини яратишга, аҳолини юқори сифатли балиқ маҳсулотлари билан
таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишга комплекс ёндашиш, шунингдек
юқорида қайд этилган табиий сув ҳавзаларини балиқлантиришни самарали
ташкил этишга қаратилган дастлабки қарорлардан бири эди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «2018 йилда балиқ маҳсулотлари етиштириш
1
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Балиқчилик
тармоғини
бошқариш
тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2939-сон қарори. 2017 йил 1 май;
Do'stlaringiz bilan baham: |