345
Ғаллачилик кластерлари томонидан 2020 йилда қиймати 547,2 млрд сўм
(ш.ж: 193,3 млрд сўм ўз маблағлари, 353,9 млрд сўм банк кредитлари) ва 20,3
млн.доллар миқдорда хорижий кредит маблағлари ҳисобига 65 та лойиҳалар
ишга туширилиб, 3 695 та доимий иш ўринлари яратилди.
2021 йил ҳосили учун 157 та ғаллачилик кластерларига 1038 минг гектар
ғалла майдони бириктирилди. Улар томонидан жами 9 млн тонна бошоқли
дон етиштирилади.
Жорий йилда 162,6 млрд сўмлик 632 дона қишлоқ хўжалиги техника ва
ускуналари шундан, 62 дона ҳайдов техникаси, 45 дона омоч, 24 дона ер
текислакич (11 донаси лазерли ер текислакич), 45 дона минерал ўғит сепиш
мосламаси, 54 дона дон экиш сеялкалари, 51 дона штангали пуркагичлар, 33
дона транспорт трактори, 20 дона дон ўриш комбайнлари, 22 дона экскаватор
183 дона борона ва 49 дона бошқа турдаги техника ва тиркамалар сотиб
олинади.
Пахтачилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишларда ташкил қилинган
агрокластерлар ҳар томонлама афзаллигини намоён этмоқда. Бугунги кунда
юртимизнинг деярли барча вилоятлари ўзининг катта-кичик кластерларига
эга. Энг муҳими, дунёнинг ривожланган давлатлари амалиётида синалган,
яхши самара берган кластер усулида иш фаолиятини ташкил этиш зарур
бўлса ҳар қандай шароитга мослаша олади, иқтисодий, ижтимоий ва
ишсизлик муаммолари бўйича самарали ечим топа олиш имкониятини
яратади.
Шунинг учун, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини кластер
тизими орқали ривожлантириш борасида кўпгина амалий ишлар бошланди.
Хусусан,
биргина
замонавий
пахта-тўқимачилик
кластерини
ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда
ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу кластер эҳтиёжлари учун олиб келинадиган
ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, ҳайвонлар ва
ўсимликлар, ветеринария препаратлари, хом ашё ва материаллар, қурилиш
моллари ва иссиқхона комплекслари 2022 йилнинг 1 январига қадар
муддатда божхона тўловларидан озод қилинди.
Албатта, бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш долзарб
масалага айланган бир пайтда, қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама
ривожлантириш зарурати юзага келмоқда. Чунки йилдан-йилга аҳоли сони
кўпайиб бормоқда, шунга яраша бозорда талаб ҳам, эҳтиёж ҳам ортиб
боради. Демак, унумдорлик ва ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот ишлаб
чиқаришни кўпайтириш ва самарадорлигини ошириш имкониятини беради.
Хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, хозирги кунда пахтачилик,
ғаллачилик ва мева-сабзавотчиликда кластерларни жорий қилинганлиги, шу
соҳаларда юқори ижобий натижаларга эришиши учун катта имкониятлар
яратилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |