343
хўжалиги техникалари ва ускуналари билан бойитиш. Инфратузилма
объектларини янгилашдан иборат.
Бу тизим деҳқонларимиз, аграр соҳа вакилларига янгича замонавий
услубда ишлашни ўргатди. Маҳсулот экишдан то тайёр маҳсулотгача бўлган
жараённи ягона технологик тизимга бирлаштирган ишлаб чиқаришнинг янги
мажмуаси илм-фан ютуқларини, янги инновацион технологияларни
амалиётга жадал жорий этишга ҳам кенг йўл очиб берди.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий
кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир
йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди [3].
2020 йил ҳосилидан 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари 927 минг
гектар (89,7%) майдонда фаолият юритиб, 2 млн. 791 минг тонна пахта
хомашёсини етиштирган ва бир гектардан ўртача ҳосилдорлик 30,1
центнерни ташкил этдин (2019 йилга нисбатан 3,4 центнерга кўп). 2018
йилда 16 та пахта-тўқимачилик кластерлари 157,7 минг гектар (14,7%)
майдонда 340,6 минг тонна маҳсулот етиштириб ўртача ҳосилдорлик
21,5 центнерни ташкил этди. 2019 йилда эса 77 та кластер 682,4 минг
гектарда (66%) 1 млн. 822 минг тонна пахта хомашёсини етиштирган ва
ҳосилдорлик 26,7 центнерни ташкил этди (2018 йилга нисбатан 5,2 центнерга
кўп).
2019-2020 йилларда 21 та пахтачилик кластерлари томонидан жами
6 824 гектар, жумладан 2019 йилда 6 та кластерда 2 213 гектар, 2020 йилда 15
та пахта-тўқимачилик кластерларда 4 611 гектар ер майдонлари қайта
фойдаланишга киритилди. Кластерлар томонидан 1,9 минг км ирригация-
мелиорация тармоқларини тозалаш ва 52 та насос агрегатларини ўрнатиш
ишлари амалга оширилди.
Пахтачилик соҳасида кластер тизимини жорий этилиши натижасида
пахта
етиштирувчиларнинг
моддий
манфаатдорлиги
ва
қўшимча
рағбатлантиришни 1,5-1,6 баробарга оширишга эришилди.
Жумладан, пахта етиштиришда 1 нафар ишчининг ўртача ойлик иш ҳақи
2018 йилда 865,7 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 1,4 млн сўмга
(ўсиш 162%), 2020 йилда эса 2-2,2 млн сўмга (150%) ошди.
Кластерлар томонидан 2018-2020 йилларда пахта хомашёси етиштириш
ва уни қайта ишлашни ташкил этиш бўйича амалга оширилган лойиҳаларда
жами 145,7 минг нафар, шундан 2018 йилда 10 минг, 2019 йилда 48,5 минг,
2020 йилда 87,2 минг нафар янги иш ўринлари яратилди.
Хусусан, 2020 йилда пахтани қайта ишлаш занжирини яратиш бўйича 18
та кластер томонидан ишга туширилган қиймати 774 млрд. сўмлик 29 та
инвестиция лойиҳаларида 6 264 нафар янги иш ўринлари яратилди.
2018-2020 йилларда кластерлар томонидан жами 1 млрд 411 млн АҚШ
доллари миқдорида инвестициялар жалб қилинди. Хусусан, пахтани
дастлабки қайта ишлаш соҳасида 1169 минг тонна қувватга эга 27 та 115
млн.дол, 548 минг тонна қувватга эга 41 та ип-калава ишлаб чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |