344
лойиҳаларига 831 млн.дол, 161 минг тонна қувватга эга 34 та мато ишлаб
чиқариш ва бўяш лойиҳаларига 231 млн.долл, 148 минг тонна қувватга эга 23
та трикотаж (тикув) маҳсулотлари лойиҳаларига 234 млн долл жалб қилинди.
Бугунги кунда фаолият юритаётган кластерларнинг 14 тасида (14,4%)
пахтани қайта ишлашнинг 5 та босқичи, 15 тасида (15%) 4 та босқич, 19
тасида (19,6%) 3 та босқич, 30 тасида (30%) 2 та босқич ва 8 тасида (8,2 %) 1
та босқич қамраб олинган.
Жорий йилда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахтани чуқур
қайта ишлашни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 23 трлн 715 млрд.
сўмлик (шундан ўз маблағи 6,0 трлн.сўм) 225 та инвестиция лойиҳалари
амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, кластерларнинг ўзига 38 минг км суғориш тармоқлари, 27,8
минг дона гидротехник иншоотлар ва 24 минг км коллектор-дренаж
тармоқлари бириктирилди ҳамда 160 минг гектар пахта майдонларида
томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади.
Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин
кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида,
пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-
сабзавот экспорт қилинди [3].
2020 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда
жами 147 та мева-сабзавотчилик кластерлари фаолият юритиб, уларга 116
минг га ер майдонлари ажратиб берилган.
Ушбу кластерларда қуввати 927,8 минг бўлган 75 та қайта ишлаш
заводлари, 126 минг тонна сиғимга эга 79 та музлаткичли омборхонлар
мавжуд бўлиб, жами 1151 та қишлоқ хўжалик техника ва агрегатлар билан
таъминланган. Бундан ташқари, кластерларда 28,9 минг га маҳаллий, 10,8
минг га интенсив боғ ва 19,7 минг га токзорлар мавжуд.
Хусусан, 2020 - 2021 йилларда 331,1 минг тонна қувватга эга, қиймати 1
трлн. 111 млрд.сўмлик 84 та янги лойиҳаларни ишга туширилди.
Шунингдек, кластерларга бириктирилаган фермер хўжаликлари
томонидан 3,2 минг га интенсив боғ ва 5,3 минг га янги токзорлар барпо
этилиб, 4 200 янги иш ўринлари яратилди.
2020 йил ҳосилидан кластерлар томонидан 1,2 млн. тонна қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштирилиб, маҳсулотларнинг 526,6 минг тоннаси
ички истеъмолга, 500 минг тоннаси қайта ишлашга ҳамда 153,7 млн.АҚШ.
долларлик 180,4 минг тоннаси экспортга сотилди.
Ғаллачилик кластерлари томонидан 2020 йилда жами 838,7 минг тонна
шундан, кластерларга ажратилган ғалла майдонлардан 233,8 минг тонна,
бириктирилган фермер хўжаликларида 604,8 минг тонна бошоқли дон
етиштирилди.
Барча ғаллачилик кластерлари давлатга бошоқли дон сотиш
контрактация шартнома режасини ортиғи билан бажариб, давлат
эҳтиёжларига 366,2 минг тонна дон сотилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |