351
самарадорлик моҳияти нафақат ишлаб чиқариш натижалари ва харажатлар
ўртасидаги арифметик рақамлар билан, балки фойдали натижаларга эришиш
йўлида харажатлар миқдорини камайтириш билан боғлиқ бўлган ишлаб
чиқариш, тақсимот ва айирбошлаш муносабатлари орқали ифодаланади.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги харажатлар ва натижалар ўртасидаги
арифметик нисбатгина бўлмасдан, балки ишлаб чиқариш муносабатларини
акс эттирувчи иқтисодий атама...» ҳисобланади
1
.
Соҳа мутахассиси О.А.Шерматов самарадорлик ва иқтисодий
самарадорлик
тўғрисида
билдирган
фикр-мулоҳазасида,
«Қишлоқ
хўжалигида ишлаб чиқариш ресурсларни такомиллаштириш ва улардан
оқилона фойдаланиш туфайли эришилган натижани шу мақсадлар учун
сарфланган жонли ва буюмлашган меҳнат миқдорига нисбати ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ифодалайди. Кишилик жамиятида
моддий ноз-неъматлар ишлаб чиқариш ҳаётий зарурат бўлиб, бу жараёнда
моддий ноз-неъматлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан бир қаторда
маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган жонли ва буюмлашган меҳнат
сарфини камайтириб бориш иктисодий самарадорликка эришишнинг асосий
омилидир. «Самара» - бу қандайдир бир фаолиятни натижавийлигини ўзида
акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Самаранинг натижаси
самарадорликда ўз аксини топади. Самарадорлик - бу сарфланган ресурслар
эвазига қанча самара кўрилганлигини ўзида акс эттирувчи кўрсаткичдир.
Ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги самарани (натижа) сарфланган
ресурсларга нисбати билан аниқланади. Шу жиҳатдан, иқтисодий
самарадорлик сарфланган ҳар бир сўмлик ресурс эвазига канча самара
олинганлигини акс эттиради»
2
деб ўз фикр-мулоҳазасини билдирган.
Соҳа мутахассиси А.Туребеков «Самарадорлик тушунчаси, бу - фаолият
натижалари (самараси)нинг белгиланган мақсадлар билан ўзаро нисбатини
англатади. Шунинг учун самарадорлик баъзида бошқарув натижадорлиги ва
самарадорликнинг хусусиятлари, фаолият воситаларининг кўрсаткичи
сифатида ажралиб туради. Умуман олганда, “самарадорлик” тоифаси ўзига
хос жиҳатларга эга: сифат ва миқдорий. Сифат тоифанинг мантиқий
моҳиятини, миқдор эса бутун ишлаб чиқариш жараёнида ижтимоий ишлаб
чиқариш мақсадларига эришишда вақтни тежашни акс эттиради»
3
Хулоса қилиб айтганда, корхона томонидан умумий мақсад сифатида
фойдани ошириш, харажатларни қисқартириш, бозордаги улушни
кўпайтириш, мижозларга хизмат сифатини кўтариш каби бир қатор
кўрсаткичлар белгиланади, аммо улар миқдорий жиҳатдан (сонларда) акс
эттирилмайди. Аслида эса, мақсадларни фоизлар ва саноқлар орқали,
уларнинг динамикаси кўрсатилган ҳолда ифодалаш зарур.
1
Ражабов И. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида агроресурслар бозори мувозанати ва ишлаб
чиқаришнинг самарадорлиги. Дис. иқтисод фанлари доктори. -Т.: 2006 й. 11 б.
2
Шерматов О.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида пахтачиликни ривожлантириш ва иқтисодий
самарадорлигини ошириш йўллари. Дис. иқт. фан. ном. – Т.: 2006. (10-11 б.)
3
Туребеков А. «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали. №11, 2020. -43-44 бетлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |