354
сақланиб қолмоқда
.
Мамлакат аграр сектори эртапишар ва кечпишар узум ҳамда мева
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда катта салоҳиятга эга. Улар бўйича
таклифлар ички талабдан юқори бўлиб, экспорт ҳажмини ошириш учун
қулай имкониятлар мавжуд. Фермер хўжаликлари узумчилик тармоғи
манфатдорлигини оширишда агрофирмаларни ривожлантиришдеҳқон ва
фермер хўжаликлари етиштирган узум маҳсулотларини сотиб олиш, ички ва
ташқи бозорга олиб чиқиш ва қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш
мақсадида агрофирма каби ихтиёрий уюшмалар фаолиятини ривожлантириш
талаб этилади.
Ўзбекистонда
узум
етиштирувчи
фермер
хўжаликлари
манфатдорлигини оширишда мақсулотларини соф ҳола сақловчи ва қайта
ишловчи “агрофирмалар” ҳамда “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниясини
ривожлантиришнинг тутган ўрнини атрофлича ўрганиш мавзунинг
долзарблигини ифодалайди.
Ҳозирда етиштирилган узумнинг асосий қисми янги узилган ҳолда
истеъмолга йўналтирилиб, сақлаш, қайта ишлаш имкониятлардан тўлиқ
фойдаланилмаётир.
Узум
етиштиришда
интенсив,
тежамкор
агротехнологиларни жорий этишни рағбатлантириш, ҳудудларнинг табиий
иқлим шароитларидан унумли фойдаланиб сифатли узум етиштириш,
фермерлар ва қайта ишловчилар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни
такомиллаштиришва соҳани модернизация қилиш зарур ҳисобланади.
Узумчилик тармоғини ривожлантиришдаги ислоҳотларни босқичма-
босқич амалга ошириш ва соҳани модернизация қилиш натижасида катта
ютуқларга эришилмоқда. Агрокластернинг маркази стратегик ўзаро
ҳамкорлик тўғрисида шартнома асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчилари (фермер ва деҳқон хўжаликлари), илмий-тадқиқот
муассасалари, турли хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотлари,
маҳсулотларни сотиш, реклама қилувчи маркетинг хизматини ўз атрофида
бирлаштирган қайта ишловчи корхоналар бўлиши мумкин.
Агрокластер маҳаллий давлат ҳокимияти ташкилотлари (туман
ҳокимлиги), қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (туман
фермерлар кенгаши ва деҳқонлар), қайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро
ҳамкорликдаги ёки алоҳида ташаббуси бўйича ташкил этилади. Уни ташкил
этишнинг муҳим жиҳатларидан бири иштирокчиларининг биргаликда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини - ишлаб чиқариш - қайта ишлаш - сотиш -
илмий-тадқиқот жараёнларини ўзида мужассамлаштирган ҳамкорликдаги
лойиҳаларни амалиётда қўллаш орқали бир-бирларига ишончларининг
юқорилиги ҳисобланади.
Мева сабзавотчилик фермер хўжалиги фаолиятини
кузатишимиз натижаларига кўра хўжаликда ишлаб чиқариш самарадорлик
даражасининг йилдан йилга ошишига сабаб:
фермер хўжалигида ишлаб чиқарилган узум ва мева - сабзавотларнинг
сифат жиҳатдан устунлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |