Республикамизда қишлоқ ва сув хўжалиги ислоҳотларини янада чуқурлаштириш,соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, сув ресусларидан самарали фойдаланиш, замонавий ресустежамкор технологияларни жорий етиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш кави бир қанча ишлар олиб бориляпти.
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2018-йил 1-январдаги Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-3459 қарорида бир қанча муаммоли ҳолатлар кўрсатилган. Масалан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қилоқ хўжалиги техникасининг умумий паркида жами 146,3 мингта техникадан 56,2 мингтаси 15 йилдан кўпроқ вақтдан буён ишлатиб келинмоқда ва босқичма-босқич янгиланишни тақозо этмоқда.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Агробанк” АТБ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Халқаро амалётни таҳлил қилиш, Қишлоқ хўжалиги техника паркини янгилаш орқали қишлоқ хўжалигини модернизациялашни рағбатлантириш бўйича Вазирлар маҳкамасига таклифлар киритилган. Бунга кўра Қишлоқ хўжалигида механизациялаштирилган ва сервис хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга, товар ишлаб чиқариш,машина паркларини ва пахтачиликка ихтисослашган кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ўз ичига олади. [1]
Олиб борилаётган ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатини ривожланиши натижасида ўтган йилларда мамлакатимиз бўйича 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 930 минг тоннадан зиёд пахта ҳосили,12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут махсулотлари олишга еришилган.
Мамлакатимизда суғориладиган ерлар атиги 3 миллион 300 минг гектар бўлиб,уни кўпайтиришнинг ҳечам иложи йўқ.Чунки бизда сув ресурслари чекланган.Аҳолимиз еса йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалиги екин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида ҳар йили давлат бюджетидан 2 триллион сўмдан ортиқ,суғориладиган ерларнинг мелиоратив аҳволини яхшилаш учун 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда.
Қолаверса Республикамиз Президенти 2018-йилнинг 18-декабрдаги Олий Мажлисга мурожатномасида қуйдаги сўзларни айтди:
“Қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тижимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресусларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиздир” деган сўзлари бежиз эмас. [2]
Бугунги кунда дунё бўйлаб йилига 25 миллион тоннагача пахта етиштирилади,пахта учун суғориладиган ерларнинг 2,5 фоизи ажратилган.Дунёда Хитой пахта етиштириш бўйича биринчи ўринда туради. Ўзбекистон АҚШ,Ҳиндистон,Покистон дан кейинги ўринларда келмоқда. [3]
Кейинги йилларда кластер усулида пахта етиштиришни камида 52 фоизга етказиш учун 48 та пахта тўқимачилик кластерини ташкил етиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шунга қарамай ғўза парвариши бугунги кунинг муаммоли соҳаси бўлиб қолмоқда, масалан ўтган йилда ғўза ривожида орқага қолиш қўрсаткичларини оладиган бўлсак: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти 8-10 кунга, Қашқадарё 10-12 кунга, Бухоро ва Навоий вилоятлари 10-14 кунга ортга қолганлигини кўрамиз. [4]
Do'stlaringiz bilan baham: |