Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Назорат учун саволлар: 
1.
Ўрмондаги тупроқнинг унумдорлиги нимага таъсир қилади? 
2.
Тупроқнинг унумдорлигига талабчан ўсимликларни кўрсатинг? 
3.
Дарахт турларининг алмашиб туришига нима таъсир кўрсатади? 
ЎРМОН ВА ХАЙВОНОТ ДУНЁСИ 
Режа: 
1.
Ўрмон ва ҳайвонот дунёсининг бир-бирига боғлиқлиги. 
2.
Ўрмон ҳайвонот дунёси учун макон сифатида. 
3.
Ҳайвонот дунёсини ўрмонга ижобий ва салбий таъсири. 
Ўрмон, бу – дарахтлар учун ўсиб-ривожланиш макони, шу жойдаги 
ўсимликлар ва ҳайвонларнинг бир-бирига мослашуви ва биргаликда 
ривожланиши учун мос макондир. Ер қопламидаги ўсимликлар дунёсининг 
географик минтақаларида юз берадиган ўзгаришлар ўрмон фаунаси 
таркибига таъсир кўрсатади. 
Қушлар, ҳайвонлар ҳамда микроорганизмлар ўрмон компонентлари 
ҳисобланади. Дарахтзорлар, ўтлар, буталар озуқа ҳисобланиши билан бир 
қаторда фауна учун яшаш жойи ҳамдир. Улар ўрмонларда уя қурадилар, 
совуқ ва иссиқликдан ҳамда йиртқич ҳайвонлардан сақланадилар. 
Бошқача қилиб айтганда, ўсимликлар органик моддалардан озуқа 
сифатида фойдаланиб, ҳайвонлар бу моддаларнинг парчаланиши ва 
минерализация бўлишига олиб келади. 
Ҳайвонларнинг кўпчилиги ер усти табиий тупроқ қатламини ўз 
ҳаракатлари билан ўзгартириб, ҳар хил микрорельефлар содир қилиб, 
тупроқни қайта тақсимланишига олиб келади, сув ўтказиш, буғланиш 
Таянч сўз ва иборалар: 
Ўрмон ва ҳайвонот орасидаги боғлиқлик, озуқа 
занжири, ўрмон фаунаси, қушлар, микроорганизмлар, ўрмоннинг табиий 
қайта тикланиши. 


75 
кўрсаткичига ижобий таъсир этади. Айниқса, қушлар ўрмоннинг ҳар хил 
зараркунандалардан фориғ бўлишида ижобий таъсир кўрсатади. 
Республикамиз географик минтақаларига қараб, ўсимлик дунёсининг 
ўзгариши билан фауна ўзгариб боради. Масалан, қўйчилик чўл 
минтақасидаги табиий ўша ер ва жойнинг иқлим шароитига мослашган 
(сайғоққуён), шунингдек тоғ минтақасининг ўзига хос ҳайвонот дунёси бор, 
чунки бу ердаги ҳайвонлар учун йилнинг ҳамма фаслида озуқа топиш 
имконияти бор. Умуман олганда, ҳайвонот дуёсининг тарқалишида, яшашида 
асосий ролни ўсимликлар ўйнайди, чунки улар иқлим ўзгариши билан 
ўзгариб боради. 
Ўрмон ҳаётида чувалчангларнинг роли катта. Уларнинг кўплиги 
натижасида дарахтлар тагида барглар, ўт-ўланлар ва бошқа дарахт 
қолдиқларининг чириш жараёни тезлашади, тупроқ азот билан бойийди. 
Улар ўз организмлари орқали бир гектар ердаги 40 т га яқин тупроқни 
ўтказиб, уни юқори қатламга чиқаради. Натижада тупроқнинг хоссалари 
яхшиланади. 
Фауна ўрмон ҳаётида икки хил вазифани бажаради, яъни фойдали ва 
зарарли. Бу ҳолат ўрмонларнинг турига, таркибига, ёшига, йилнинг фаслига 
бевосита боғлиқдир. 
Ернинг ўсимлик қатлами ўзгариши билан жуғрофий минтақаларда 
яшайдиган ҳайвонлар, умуман фауна ўзгаради. Тундранинг совуқ иқлимида 
шимол буғлари бемалол яшайверади. Росиянинг шимол ўрмонларида 
айиқлар, бўрсиқлар, тулкилар, норкалар (қора қузан), сувсарлар, ёнотсимон 
итлар жуда кўп. Бу ерларда кўпдан-кўп лос тўдалари, ёввойи чўчқалар бор. 
Тайгада ҳам ҳар хил ҳайвонлар кўп. Бу ерда қора қарағайлар ва оқ қайин 
ўрморзорлари жуда кўп қушлар билан тўла. Бўрилар, буғилар, айиқлар 
тайганинг асосий ҳайвонлари ҳисобланади. Аралаш ўрмонларда эса ўрмон 
сувсари, қора сассиқ, кийиклар, европа ёввойи мушуги, дарахт курбақаси, 
калтакесаклар, оқ турналар яшайди. Айрим жойларда зубрлар подасини 
учратиш мумкин. 
Россиянинг жанубий минтақаларида эса дарё бўйларидаги ўрмонларда 
ҳар хил ғажувчилар ва йирқич қушлар учрайди ва яшайди. Даштда эса 
сайроқлар ҳаёт кечиради. Бургутлар учраб туради. Ўрмонларда ёмғир 
чувалчангларининг кўпайиши тупроқ унумдорлигидан далолат беради. 
Масалан, бир гектар эманзорлар тагидаги тупроқнинг юқориги қатламида 7,0 
млн., қум тупроқли ерлардаги қарағайзорларда эса атиги 100 минг донагача 
чувалчанглар учрайди. 
Ўрмонларда кўп моллюскалар ҳаёт кечиради. Кўпгина ўргимчаклар ҳар 
хил захарли қуртларнинг личинкаларини ўлдирадилар. Айниқса, асаларилар 
ўрмонларга кўп фойда келтиради, улар кўплаб ўрмон ўсимликларини 
чангланишини таъминлайди. Чумолилар эса заҳарли ҳашоратларни йўқ 
қилади. Уларнинг бир колонияси бир кунда 100 донагача ҳашоратни, ёз 
фасли давомида эса 5,0 млн. донагача йўқ қилади. 


76 
Умуман, ҳайвонот дунёсининг таъсирида биологик мувозанат пайдо 
бўлади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish