Назорат учун саволлар:
1.
Намликни ўсимлик ҳаётига таъсирини изохланг?
2.
Тупроқдаги намлик турларини айтинг?
3.
Япроқ ва нина баргли дарахтларнинг намликка бўлган
муносабатини изохланг?
4.
Гигрофит ўсимликлар нима?
5.
Мезофит ўсимликлар нима?
ЎРМОН ВА ТУПРОҚ
Режа:
1.
Ўрмон тупроқ ҳосил қилувчи омил сифатида.
2.
Ўрмон дарахтларини тупроқ унумдорлигига муносабати.
3.
Ўрмонни тупроқ ҳосил бўлиш жараёнларига таъсири.
Тупроқ (ер) ўсимликлар ҳаётида муҳим вазифани ўтайди. У сув ва
бошқа ҳар хил моддаларнинг асосий манбаидир. Тупроқ унумдор ва унумсиз
бўлиши мумкин, унумдор тупроқ дарахт ва буталарнинг, умуман барча
ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит ҳисобланади.
Унумдор ерда дарахтлар яхши ўсади, илдиз тизими яхши ривожланади ва
ерга чуқур кириб боради. Дарахтлар унумдор ерни севади. Айрим дарахтлар
унумсиз ерда ҳам ўсаверади.
Уларни ер унумдорлигига бўлган талабига қараб қуйидаги гуруҳларга
бўлиш мумкин.
Ер танлайдиган мегатроф ўсимликлар. Бу гуруҳга кирадиган ўсимликлар
фақат унумдор ерларда ўсади, унумсиз ерларда ўса олмайди, ўртача унумдор
ерда улар яхши ўсмайди ва ривожланмайди. Унумдор ерда ўсадиган
мегатроф ўсимликларга ўткир баргли заранг, явор заранги, граб, қорақайин,
Таянч сўз ва иборалар:
Тупроқ таркиби, унумдорлиги, тупроқ муҳити,
олиготроф, мезотроф ва мегатроф дарахтлар, ризофера, симбиоз
яшаш
70
дала заранги, оққарағай, қайрағоч, амур бархати, оқ ва синувчан толлар,
шумтол, ёнғоқ ва бошқалар киради.
Ер танламайдиган олиготроф ўсимликлар. Бу гуруҳ ўсимликлари
унумсиз ерда ҳам ўсаверади. Улар тупроғи бўлмаган ёки оз бўлган, тоғ
жинслари сочилиб ётган жойларда ҳам ўсади. Шубҳасиз олиготроф
ўсимликлар унумдор ерда жуда яхши ўсади. Банкс ва оддий қарағай, қайин,
арча ва бошқалар олиготроф ўсимликлардир.
Ўртача унумдор ерда ўсадиган мезотроф ўсимликлар. Бу гуруҳга
кирадиган ўсимликлар ўртача унумдор ерларда тарқалади, шубҳасизки,
унумдор ер улар учун энг яхши шароит бўлиб, унумсиз ерда яхши ўсмайди
ва ривожланмайди. Масалан тоғтерак, четан, қайин, эчкитол, қизил эман, қоя
эмани ва оддий эман, қора қандағоч, меваси ейиладиган каштан, қорақарағай,
сибир тилоғочи, оқ акация ўртача унумдор ерларда ўсадиган мезотроф
дарахтлардир. Бу учала гуруҳга кирадиган ўсимликларнинг яхши ўсиши ва
ривожланиши учун тупроқ аэрацияси ва харорат режими нормал бўлиши
зарур.
Ернинг унумдорлигидан ташқари, айрим озиқ моддаларга талабчан
бўлиши мумкин. Баъзилар азотни жуда ёқтиради. Шу сабабли улар нитрофил
ўсимликлар деб аталади (масалан, қайрағоч, тераклар, шумурт ва бошқалар).
Дуккаклилар
оиласига
кирадиган
дарахтлар,
шунингдек,
жийда,
қандағочнинг илдизида туганаклар ҳосил бўлиб, улардаги туганак
бактериялари воситасида ҳаводаги эркин азот ерда тўпланади.
Дарахт ва буталар учун калций элементи ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Кўпчилик япроқли ва нинабаргли дарахтлар калцийга катта эҳтиёж сезади,
уни ўз танасида йиғади, бироқ калций ўсимликлар учун озиқ модда
ҳисобланмайди. У тупроқнинг физикавий ва кимёвий хоссаларига, ундаги
микробиологик жараёнларга таъсир этиб, ўсимлик учун қулай шароит
яратади.
Агар ерда калций кам бўлса, мухит кислотали бўлади. Калций тузлари
тез эримайдиган фосфатлар билан алмашиниш реакциясига киришиб, уларни
ўзлаштириш мумкин бўлган фосфат тузларига айлантиради. Калций
тупроқнинг структурасини ва физикавий хоссаларини яхшилайди. Тупроқ
мухити (рН) дарахтларнинг ўсишига турлича таъсир этади.
Масалан, қорақарағай, ўрмон қорақайини, қайин, четан, меваси
ейиладиган каштан, граб кислотали тупроқда ўсгани ҳолда, бунинг аксича,
эман, шумтол, ўткир баргли заранг, ишқорсиз ва кам ишқорли тупроқларда
яхши ўсади. Айрим тупроқларда учрайдиган турли тузлар (натрий хлорид,
натрий сульфат, кальций ва магний) ўсимликларига салбий таъсир этади.
Дашт ва чўл ҳудудларига зарарли тузларга бой бўлган майдонлар кўп. Бу
ерларда ўсадиган дарахт ва буталар, шўр ва шўрхок тупроқ шароитида
мослашган бўлиб, бемалол ўсаверади.
Дарахт ва буталарнинг шўрга чидамлилиги ҳар хил турларда бирдай
эмас. Масалан, юлғуннинг айрим турлари шўрхок тупроқларда бемалол
ўсаверади, чунки ассимиляция қилувчи хужайралари орқали тузни ташқарига
чиқариб юбориш хусусиятига эга. Қора саксовул, ингичка баргли жийда,
71
туранга тераклари, зангор тол кучсиз шўрхок тупроқли ерларда ўсади.
Туранга теракларига нисбатан оқ ва қора тераклар шўрхокга камроқ чидамли.
Буларга нисбатан гледичия, айниқса, сульфатли тупроққа чидамли.
Тупроқнинг қисман шўрхокланишига кўп турлар чидамли бўлади.
Тупроқнинг шўрхокланишига қирғиз қайини, сўгалли ва тукли
қайинлар, тоғтерак, элдор қарағайи, уч нинабаргли оддий қарағайлар ҳам
бардош беради.
Ернинг устки текис ёки нотекис тузулиши унинг рельефидир. У ернинг
денгиз сатҳидан турли баландликда бўлишини, тоғ қияликларининг
тиклигини, уларнинг йўналиши ва бошқаларни ўз ичига олади. Рельеф
ўсимликларга бевосита таъсир этмасада экологик омилларга, жумладан,
иқлим ва тупроқ қатламига таъсир кўрсатиши мумкин.
Улар ўз навбатида ўсимликларга таъсир этади. Денгиз сатҳидан юқорига
кўтарилган сайин ҳар 100 м да ҳаво ҳарорати 0,6-1,0
о
гача пасаяди, намлиги
ортади, жуда баланд кўтарилган сари бундай ўзгаришлар натижасида тоғ
ўсимликлари пайдо бўла бошлайди, улар тундра ўсимликларига ўхшаб
кетади. Турли баландликларда ўсимликларнинг таркиби ҳар хил бўлади ва
вертикал зоналлик вужудга келади.
Экологик омилларнинг турлича тақсимланиши ўсимликлар ҳаётида
айниқса катта рол ўйнайди. Масалан, жанубий қияликларда ҳарорат
шимолий қияликларга нисбатан иссиқроқ, лекин тупроқ қатлами юпқа
бўлади. Бу ерда ўсадиган ўсимликлар иссиққа мослашган бўлади. Шимолий
қияликларда эса бунинг аксича, тупроқ қатлами қалин, лекин ҳарорат бироз
паст бўлиб, ўсимликлар ўртача намликка талабчан бўлиб шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |