Назорат учун саволлар
1. Ҳароратнинг ўрмонга таъсири нима?
2. Ҳароратнинг дарахт танасига таъсирини изохланг?
3. Ҳароратни физиологик жараёнларга таъсирини тушунтиринг?
56
ЎРМОН ВА ҲАВОНИНГ ТАРКИБИ
Режа:
1.
Атмосфера ҳавосининг таркиби.
2.
Ўрмон кислород фабрикаси сифатида.
3.
Ҳаво таркибини ўрмонга боғлиқлиги.
Акад. В.И. Вернадский таълимотига кўра атмосферанинг уч асосий
газлари – кислород, карбонат ангидрид, азот ҳаётий омиллар билан
боғлиқдир, яъни биокимёвий асосга эгадир. Атмосферада 78,08% азот, 0,94%
аргон ҳамда инерт газлари: гелий, метан сув буғлари (4%), тутун газлар, чанг
ва бошқа қўшимчалар мавжуд.
Карбонат ангидрид (СО
2
) – органик моддалар синтез қилиш учун энг
асосий элемент ҳисобланади. Бу яшил ўсимликларни асосий қурилиш
материали ҳисобланади.
Дарахтлар қуруқ моддаси 40-50% углероддан ташкил топган.
1 гектар ўрмон қулай шароитларда нормал ривожланиб йилига 6 тонна
углерод исътемол қилади. Бу ҳажмдаги углерод 25 млн м
3
ҳаво таркибидан
ажратиб олинади. Карбонат ангидриднинг табиатда тўлиқ айланиш цикли 2
минг йилга тенгдир.
Ўрмонда асосий СО
2
ҳавога қуйидаги манбалардан ажралади:
1. Ўрмон тўшамасидан унинг минераллашуви оқибатида.
Таянч сўз ва иборалар:
Ҳавонинг таркиби, кислород, карбонат
ангидрид, азот, саноатлашиш жараёни оқибатлари, заҳарли газлар,
фитонцидлик, иссиқхона режими.
57
2. Тупроқнинг чиринди қатламидан замбуруғлар, микроорганизимлар
ҳаётий фаолияти, органик моддалар чириши оқибатида. Турли тупроқлардан
ажралувчи СО
2
тупроқ механик таркиби, ўрмон тўлиқлигига боғлиқ бўлади.
Масалан:
3. Илдиз тизимлари нафас олиши оқибатида, кўп ҳолларда у тупроқ
микроорганизмлари ажратган СО
2
миқдоридан кўп бўлади.
4. Ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва инсон нафас олишлари оқибатида.
Инсон 1 суткада ўз вазнининг 1,2% ҳисобида С0
2
ажратади.
5. Атмосферага келиб тушувчи СО
2
манбалари: вулқонлар иссиқ
манбалар, океанлардан, ёқилғиларни ёниши оқибатида ва ўрмон ёнғинлари.
Ёқилғиларни ёқиб инсоният йилига атмосферага: 1.10
10
т онна СО
2
ажратади.
Атмосферанинг ер яқин қатламида ўртача 0.3% СО
2
бўлса, у ҳолда
атмосферада
2,3х10
12
тоннани
ташкил
этади.
1900-1970
йиллари
атмосферадан СО
2
гази миқдори кўпайиб борди: 0.029 дан 0.0329 гача. Ҳозир
СО
2
газини атмосферадан ажратиб олиш жараёни бузилган, ҳар йили
атмосферада 0.002% га СО
2
миқдори ошиб бормоқда.
Саноат шаҳарлари ҳавосида СО
2
миқдори 0.07% га кўп бўлади.
СО
2
суткалик ўзгариши уларни ўсимлик дунёси орқали исътемол
қилиши билан боғлиқ. Бу каби фарқ япроқ баргли ўрмондан нинабаргли
ўрмонга нисбатан кўпроқ сезилади: кечаси СО
2
миқдори кўп, кун ярмида у
минимал даражага тушади, ёзда у кам, кузда кўпроқ, чунки СО
2
ёзда
ўсимликлар томонидан кўпроқ ўзлаштирилади. Қурғоқчилик даврида СО
2
ҳаво таркибида камаяди, чунки тупроқдаги микроорганизмлар фаолияти
активлашади.
Ўрмон ҳавоси таркибида СО
2
миқдори очиқ далага нисбатан кўпроқ
бўлади. Айниқса ўрмоннинг остки қисмида СО
2
миқдори шох-шаббалари
қисмига нисбатан 0.07% ни ташкил этиши мумкин, чунки барглар томонидан
СО
2
ўзлаштирилади.
58
Ҳар хил дарахтзорларда СО
2
таркиби турлича бўлиб, ўрмон
тўлиқлилигига, ёшига, шамол тезлигига боғлиқ бўлади. СО
2
ҳаво
таркибидаги миқдорини бошқариш мумкин: ўрмон маҳсулдорлиги унга
боғлиқ бўлади. СО
2
ни ўрмон ҳавосида кўпайиши ўрмон тўшамасидаги
чириш жараёнларини тезлаштиради.
59
60
Бу ҳолатни ўрмон дарахтлар таркибини ўзгартириш йўли билан амалга
оширилади. Қарағай ўрмонида 20% га оқ қайин 20% дан 50% гача акация
ўсиши ўрмон тўшамасида чириш жараёнларини 1,2-1,6 мартага
тезлаштиради, дарахтлар маҳсулдорлиги 10-12% га ошади.
Ер шаридаги бутун ўсимлик дунёси фотосинтез оқибатида ҳар йили
430 млрд т кислород ишлаб чиқаради кислород билан нафас олинганда
фотосинтез натижасида унда йиғилган энергия миқдори ажралади ва бу
энергия барча ҳаётий жараёнлар учун зарур ҳисобланади.
Қанчалик тез ўсиш бўлса шунчалик кислород кўп ўзлаштирилади. Ҳаво
таркибида кислород камайиши ўсимликлар учун сезиларсиздир, илдиз
қисмида О
2
йўқлиги уларни қуришига олиб келиши мумкин.
Битта самолёт Атлантика океанида учиб ўтса 50-100 т кислород ёқиб
юборилади.
Ўрмоннинг ҳаётида ҳаво ва унинг таркиби асосий факторлардан
биридир. Агар ўсимликни атмосферадан ажратиб қўйилса у қуриб қолади.
Ҳавонинг оптимал таркиби қўйидагича.
Азот - 75%; кислород - 23%; аргон - 1%; Карбонат ангидрид гази 0,5%
(СО
2
).
Қолган 0,5%, сув буғи, гелий, метан ва бошқа тўтун газлар ва чингдан
иборат.
Азот ўсимлик учун озуқа ҳисобланади, ўсимлик азотни ҳаводан олмай
илдиз тормоғи орқали ўзлаштиради. СО
2
гази ҳавода оз миқдорда бўлса ҳам,
аммо физиологик жараёнларда катта ролни бажаради, органик моддаларни
синтезлайди (фотосинтез). Қуруғ ёғоч 50% углероддан иборат. 1 га ўрмон
бир йил ўсиши учун 6т углеродни ўзлаштиради. Ўрмонда углерод ўрмон
чириндисидан олинади ва нафас олиш (илдизи) жараёнида ўзлаштиради.
Одам бир сўтка давомида ўз вазнининг 1,2%га тенг миқдорда нафас олиш
вақтида СО
2
чиқаради. Йил сайин СО
2
миқдори ортиб боради. Ўрмонда СО
2
кечаси ортади, кундузги камаяди, СО
2
ортиша билан фотосиснтез жараёни
кўчаяди (кундузги). Ҳавонинг пастки қисмида СО
2
кўпроқ, юқори қисмида
эса озроқ бўлади. СО
2
ўсимлик келдикларини тезрок чиритади.
Ўрмон фотосинтез жараёнида бир йилда УЗО млрд т. кислород
чиқаради. Аммо О
2
ни истеъмол қилиш йилдан йилга ортиб бораябди.
Самолёт 10 соат учиш даврида 50-100т О
2
ни ёқади. О
2
ни катта ҳажимда
автомашиналар, заводлар, фабрикалар истеъмол қилади. Ер куррасида О2ни
тиклаш учун ўрмон майдонларини кўпайтириш керак.
Ўсимликлар актив учувчи моддалар - фитоциндларни ўзидан чиқаради.
Улар зарарли микробларни йўқ қиладилар, ҳавони тозалайдилар.
Тахминан 1 га игнабаргли ўрмон 1 сўтка давомида 4 кг, барагли
ўрмонлар 2 кг фитонцид чиқаради. Ўрмонда 2 баробар кўп енгил ионлар
(1см
3
ўрмон ҳавосида 2000 енгил ионлар).
Атмосферанинг чанглиги 20% га ортди (оҳирги 100 йилда). Дарахт
турларининг зарарли газларга чидамликлиги ҳар хилдир ( , Н
2
Г), турундар
қарағай, пихта ва бошқалар қуриб қолади. Ҳозир шу маълум бўлганки,
61
қўйидаги турлар газга чидамлидир қарағай тиканли, биота (гарб биотаси), оқ
акас, айлант (сассиқ дарахт), тикан дарахт, жийда, тўт.
Газга ўртача чидамли турлар: виргиния арчаси, эман, чинор, қайрагоч,
софора, тераклар, толлар, заранг ва шумтол.
Газга чидамсиз турлар: Қрим қарагай, каштан. Аммо бу масала яхши
тадқиқот қилинмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |