50
учун хос бўлган турли физиологик жараёнлар учун ҳарорат чегараси ҳар хил
бўлиши мумкин. Масалан, қорақарағай ва оққарағай 4-10
о
С ҳароратда яхши
ўсади, 10
о
С дан юқорида гуллайди. Қандағоч, тоғтерак, ўрмон ёнғоғи, тол
пастроқ ҳароратда гуллайди, ўсиши учун юқорироқ ҳарорат талаб қилади.
Ўсимликлардаги барча физиологик жараёнлар максимал ҳароратга
яқин бўлган шароитда ўтади. Масалан, қарағай 7
о
С дан 34
о
С гача ҳароратда
ўсади, оптимал ўртача ҳарорат 25
о
С дан 28
о
С гача бўлиши мумкин.
Ҳарорат паст ёки жуда юқори бўлса, ўсимликлар яхши ривожланмайди,
аксинча нобуд бўлиши мумкин. Чунки ҳар қайси ўсимлик ўзига хос маълум
ўртача ҳароратда ўсиб ривожланади. Кўпчилик дарахтларнинг уруғи униб
чиқиши учун аввал улар совуқда маълум вақт сақланиши зарур.
Улар уруғининг биологик хусусияти ана шуни талаб қилади.
Шунинг
учун уруғ сепишдан олдин ивитилади ёки музлатилади, яъни стратификация
усуллари қўлланилади.
Ҳарорат юқори бўлса, протоплазма қуюлиб, баъзан қуриб қолади.
Ўсимлик танасида сув кам бўлган пайтларда юқори ҳароратга чидамли
бўлади (масалан уруғ ва спора ҳосил қилганда). Шунингдек дашт
ўсимликлари тиним ҳолатига ўтганда ҳам юқори ҳароратга чидамлилиги
ортади.
Паст ҳарорат ҳам ўсимликларга турлича таъсир этади. Айрим тропик
ўсимликлар 5
о
С да ҳам
зарарланиши мумкин, ҳарорат нолдан паст бўлса,
улар батамом нобуд бўлади. Айрим ўсимликлар аксинча, паст ҳароратга
жуда чидамли бўлади. Масалан, даур тилоғочи Сибирнинг шимолий
қисмида-Верхоянск туманида қишки -75
о
С совуққа чидайди. Ўсимлик
совуқдан зарарланганда хужайраси таркибидаги сув муз кристалларига
айланиб қолади, натижада у нобуд бўлади. Қуруқроқ ерларда ўсадиган ва
танасида сув кам бўладиган ўсимликлар паст ҳароратга чидамли бўлади,
чунки уларнинг хужайраси таркибидаги сув кам ва сершира бўлиб,
музламайди. Баъзан дарахтларнинг тиним ҳолатидаги куртаклари сақланиб
қолиб, тана ва шохларининг камбийси зарарланади.
Бу ҳол дарахт учун жуда хавфли, албатта, чунки у сувсиз нобуд бўлади.
Бундай пайтда куртаклар ёзилса-да, улардан чиққан барглар тез сўлиб
қурийди ва тўкилиб кетади. Буни айрим теракларда ва ёш қандоғочда ҳамда
олмада учратиш мумкин. Айрим вақтларда дарахт танасининг сирти
совуқдан қаттиқ зарарланса, бўйига ёрилиб кетади.
Табиий ҳолда ўсадиган ва экиладиган дарахтларни иссиқликка бўлган
муносабатига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
Жуда иссиқсевар дарахтлар. Булар совуққа ниҳоятда чидамсиз бўлиб, -
10-15
0
С
да қаттиқ зарарланади. Бундай совуқнинг бир неча кун бўлиб
туриши, айниқса хавфлидир, чунки улар нобуд бўлади. Масалан, кедр, сарви,
эвкалипт, секвойя, баъзи арчалар, бамбуклар, цитрус ўсимликлардан
апельсин, мандарин, лимон ва бошқалар, пўкакли эман,
лавр ана шундай
дарахт ва буталардир.
Иссиқсевар дарахтлар. Меваси ейиладиган каштан, эвкома, зарнаб
қатранғи, беҳи, чинор, тухумак, катальпа, маклюра, лола дарахт, бодом,
51
шафтоли, самшит ва бошқалар иссиқсевар дарахтлар қаторига киради. Булар
узоқ ўсиши натижасида новдалари ёғочланмай қолиб, совуқдан зарарланиб
нобуд бўлади.
Қисман совуққа чидамли дарахтлар. Булар қаторига ўрмон буки, крим
қарағайи, туя, биота, виргин арчаси, мирза терак, чиннитерак, жийда, йирик
баргли арғувон, гледичия, оқ акас, ёнғоқ ва бошқаларни киритиш мумкин.
Совуққа ўртача чидамли дарахтлар.
Бундай дарахтлар оддий, йирик
мевали ва қизил эман, қайрағоч, оддий арғувон, манжурия ёнғоғи, ёввойи
нок, тукли шум, қора терак, бахмал дарахт, ингичка баргли заранг,
қорақарағай ва бошқалардир.
Совуққа яхши чидамли дарахтлар. Булар
паст харорат таъсирида
зарарланмайди. 40-50
0
С гача совуққа чидайди. Масалан, сибир ва даур
тилоғочи, оддий қарағай, сибир қарағайи, сибир ва стлантик кедрлар, оддий
арча, тоғтерак, тукли ва ғуддали қайин, кулранг қандағоч, четан, хушбўй
ҳидли тераклар ана шундай дарахтлардир.
Ўрта Осиёда ўсадиган дарахт ва буталар иссиққа ва совуққа турлича
муносабатда бўлади. Шу хоссасига қараб уларни 4 гуруҳга бўлиш мумкин:
Жуда иссиқсевар ўсимликлар.
Булар қаторига хандон писта, жилон
жийда,
бодомча турлари, бухоро бодоми, саксовул, қандим, қуёнсуяк,
туранга, теракларнинг жанубий турлари, юлғун ва бошқаларни киритиш
мумкин.
Булар Республикамизнинг жанубий туманларида қуруқ тупроқли
ерларда ўсади.
Иссиқсевар дарахт ва буталар.
Булар бақатерак, қоратол, юлғуннинг
айрим турлари, жизғанак ва бошқалардир. Бу тераклар дарё
водийларида
тарқалган.
Совуққа ўртача чидамли дарахт ва буталар
қаторига чиннитерак,
кўктерак, ёввойи олма, нок, четан, толнинг айрим турлари, дўлана, ток,
ампелопсис, тоғтерак, зич шох-шаббали терак, шилви турлари киради. Бу
айтилган дарахт ва буталар тоғли туманларда 1600 метргача бўлган
баландликларда ўсади.
Қаттиқ совуққа чидамли дарахтлар
асосан тоғли ерларда ўсади. Улар
сариқ қарағай, шренк қорақарағайи, зарафшон ва туркистон арчалари, четан,
лаурбаргли тераклардир. Республикамизнинг баланд тоғларида, зич ва ўртача
зич ўрмонзорлар ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: