Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Назорат учун саволлар: 
1. Ёруғликни яшил ўсимликларга таъсирини изохланг. 
2. Фотосинтез жараёнини изохланг. 
3. Фотопериодизм ходисаси нима? 
4. Ёруғликнинг ўрмонга таъсири. 
5. Ёруғликни ўспирин дарахтзорларга таъсири 
ЎРМОН ВА ХАРОРАТ 
Режа: 
1.
Ўрмон ҳаётини ҳароратга боғлиқлиги. 
2.
Ҳароратни яшил ўсимликлардаги физиологик жараёнларга таъсири. 
3.
Ҳароратга кўра дарахтларнинг гурухлари. 
Иссиқлик манбаи бўлиб қуёш нури хизмат қилади. Ернинг чуқур 
қатламида келадиган ҳарорат жуда оздир (1% га яқин), радиоактив 
моддаларнинг парчаланиши, чанг ва бошқа органик қолдиқларнинг 
ажралиши натижасида. 
Таянч сўз ва иборалар: 
Иссиқлик, 
кескин юқори ҳарорат, кескин паст 
ҳарорат, иссиқсевар ва совуқсевар турлар, баҳорги кечки ва кузги 
эртанги совуқлар, совуқ уриш жараёни, радиацион ва адвектив совуқ 
уруш ҳодисалари.
 


48 
Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун маълум миқдорда ҳарорат 
керакдир. Масалан: Баҳорда ўсимликларнинг шираси ҳаракатга келиши учун 
ҳарорат +6
0
С ва ундан юқори бўлиши керак. 
Фотосинтез жараёни ҳарорат +1
0
С ва юқори бўлганда, оптимал 
равишда эса +25+30
0
С, +45+50
0
С да эса жараён тўхтайди. 
Майда илдизлар тупроқнинг ҳарорати +5+10
0
С бўлганда ўса бошлайди. 
Кўпчилик дарахт турларининг куртаги +10
0
С ва ундан юқорида ёзила 
бошлайди. 
Совуққа чидамли дарахт турларининг (қарағай, қора қарағай) 
уруғларини ёзда ҳароратнинг даражаси +10+15
0
С дан паст бўлмаганда 
пишади. 
Ўсимликлар мева ҳосил қилиши учун ўсиш даврида маълум даражага 
ҳароратлар йиғиндиси мавжуд бўлиши керак. 
Аммо ўсимликларнинг тўқимаси маълум максимал ва пастки минимум 
ҳароратга бардош бериши мумкин. Ўзбекистонда кўп дарахт турлари қисқа 
вақтли +40+45
0
С га бардош берадилар. Юқори ҳарорат кўпроқ вақт таъсир 
қилса танасининг қобиғи, барглари ва илдиз бўғини куйиши мумкин. Илдиз 
бўғини куйганда шу ердаги камбий тупроқнинг устки қизиб турган қисми 
билан контактда бўлиб камбий кўрина бошлайди (айниқса ёш экинлар). 
Дарахт турлари танаси жануб томондан куйиши мумкин (шумтол, тикан 
дарахт, сассиқ дарахт, айлант). Терининг куйиши дарахт турлари учун зарари 
йўқ, аммо маълум қисмини чиришига олиб келиши мумкин. 
Заранг, Каштан, Теракларнинг барглари куйиши мумкин, саксовул ва 
бошқа баргсиз буталар (қандим, черкез) юқори ҳароратга чидайди (50
0
С). 
Ҳароратнинг кескин пасайиши дарахтларнинг айрим қисмларини 
қуритади (барглари, гуллари, новдалари, шох-шаббаси). Ҳароратнинг аста-
секин пасайиши (кузда ва қишда) ўсимликка зарар келтирмайди. Бунинг 
сабаби – хужайрадаги крахмал ширасининг музлаш нуқтасини оширади, 
яъни ўсимлик чиниқади (тобланади). -1
0
С да эман дарахтининг гули 
зарарланади (ёнғоқнинг ва бошқаларнинг). Тошкентда 1999 йили май 
ойининг ўртасида шундай ҳарорат бўлган ва айрим дарахт ва буталарнинг 
гули, новдаларига қисман зарар келтиради (ёнғоқ, чинор, узум, ўрик, 
шафтоли, бодом, олхўри ва хоказо). 
Ҳарорат кескин пасайганда дарахтларнинг қобиғида ёриқлар вужудга 
келади. 
Ўрмоннинг таъсирида ҳаво ва тупроқнинг ҳарорат режими ўзгаради. 
Ёзда ўрмонда ҳавонинг ҳарорати очиқ жой ҳавосига нисбатан 10-15
0
С 
пастроқ бўлади. 
Қишда эса ўрмонда илиқроқдир. Шуни эътиборга олиб аввал Фарғона 
водийсида, сўнгра Мирзачўлдаги қишлоқ хўжалик экинлари эгаллаган 
далалар четига 15 минг гектардан ортиқ майдонда ўрмон ихотазорлари барпо 
этилган. Уларнинг асосий мақсади – микроиқлимни барпо этиш, ҳароратни 
пасайтириш ва экинларнинг ҳосилини оширишдир. 


49 
Паст ҳароратнинг зарурлигини эътиборга олиб ўрмончилар қуйидаги 
чораларни қўллашади: Совуқ ҳавонинг охиригача тупроқни суғориш. 
Тугатиш. 
Районлаштирилган уруғлардан фойдаланиш ва иссиқсевар турлардан 
воз кечиш (кипарис, шойи акас, элдар қарағайи ва бошқалар). 
Бу масаланинг амалий аҳамияти шундаки, континентал иқлим 
шароитида иссиқсевар турлардан фойдаланилмасликдир. 
Тоғ қияликларида ўрмон барпо этишда шуни ҳисобга олиш керакки, 
тоғдан юқорига қараб кўтарилган ҳар 100 м баландликда ҳарорат 0,5-1
0
С га 
пасаяди. 
Шундай қилиб, ўрмон тупроқнинг устки қисмини соялайди. Бу ерга 
ёзда иссиқликни келишига ҳалақит бериб сезиларли даражада камайтиради. 
Ўрмонда тупроқ кечроқ музлайди ва унча чуқур бўлмайди, баҳорда тезроқ 
эрийди. Ҳарорат ўрмоннинг ўзида ўзгариб қолмасдан ўрмон атрофидаги 
қишлоқ хўжалик далаларига ҳам таъсир қилади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish