I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журнали
№ 
Берилг
ан сана 
Амал 
қилиш 
муддат
и 
Ишончнома 
кимнинг 
номига 
берилган 
(Ф.И.Ш. ва 
лавозими) 
Етказиб 
берувчини
нг номи 
Шартнома 
ва бошқа 
битимларн
инг рақами 
ва санаси 
Ишончном
а олган 
шахснинг 
имзоси 
Ишончнома 
бўйича 
топшириқларнинг 
бажарилганлиги 
тўғрисида 
қайдлар 








Муддати ўтмаган, лекин бекор қилинган ишончномалар ҳақида товар-моддий 
қийматликларни олувчи ташкилот мол етказиб берувчига хабар беради. Шу вақтдан бошлаб, 
бекор қилинган ишончномалар бўйича қийматликларни бериш тўхтатилади. Ишончли шахс 
товар-моддий қийматликларни корхона омборига ёки тегишли моддий жавобгар шахсга 
топширилгани тўғрисидаги ҳужжатларни бухгалтерияга топширади. 
Фойдаланилмаган ишончномалар корхонага муддати ўтган куннинг эртасига 
топширилиши керак. 
Фойдаланилмаган ишончномалар қайтарилгани тўғрисида ишончномалар китобчасининг 
корешогида ва “Берилган ишончномалар ҳисоби журналида” ”Фойдаланилмади” деган ёзув 
билан ёзиб қўйилади ва ҳисобот йили охиригача жавобгар шахсда сақланади. Йил охирида 
бу ишончномалар тегишли акт тузилиб, йўқ қилинади. Ишончномалар, амал қилиш 
муддатидан қатъий назар, мол етказиб берувчи корхонада сақланади. Агар товар-моддий 
қийматликлар бўлиб-бўлиб бериладиган бўлса, у ҳолда ҳар бир бўлиб берилган товар-
моддий қийматликларга юк хати тузилади, унда ишончнома рақами ва берилган сана 
кўрсатилади. Бу ҳолда юк хатининг бир нусхаси товар-моддий қийматликларни олувчига 
берилади, иккинчи нусхаси шартномага асосан қийматликларни бериш устидан назорат 
қилиш учун мол етказиб берувчида қолади. Товар-моддий қийматликларнинг охирги 
партияси жўнатилгандан кейин топширилган ишончнома ва юк хатлари корхона 
бухгалтериясига топширилади. 
Материалларни омборга омбор мудири ёки омборчи қабул қилади. У келтирилган 
материалларни мол етказиб берувчи ҳужжатларига (счёт-фактура, товар-транспорт юк хати, 
тўлов талабномаси) асосан сони, сифати ва ассортиментларини текширади. Келиб тушган 
материаллар сони мол етказиб берувчи ҳужжатлари билан тўлиқ мос келса, омборчи кирим 
ордери тузади. Шунингдек, мол етказиб берувчи ҳужжатларига кирим ордери асосий 
реквизитлари бўлган штамп қўйиб беришга ҳам рухсат этилади. 
Агар келиб тушган товар-моддий қийматликлар камомади аниқланса, у ҳолда материаллар 
қабул қилиш акти тузилади. Бу актни тузиш учун албатта комиссия тузилиб мол етказиб 
берувчи ташкилот вакили, омбор мудири ва корхонанинг таъминлаш бўлими вакиллари 


100 
қатнашишлари керак. Материалларнинг омбордан омборга ёки ишлатилмаган материалларни 
ишлаб чиқаришдан қабул қилинганда, хуллас материалларнинг корхона ичидаги ҳаракатига 
юк хатлар тузилади. 
Чиқим (харажат) ҳужжатлари ўзларида материалларни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига 
(маҳсулот тайёрлаш), хўжалик эҳтиёжларига (биноларни сақлаш, таъмирлаш ишлари), 
ноликвид материалларни сотишга беришни акс эттиради. 
Бундай ҳужжатларга талабнома, лимит-забор картаси, юк хатлари киради. 
Бир марталик, кам такрорланадиган материаллар беришда талабнома расмийлаштирилади. 
Улар истеъмолчилар, яъни цехлар, бўлинмалар, участкалар томонидан ёзилади. Доимий 
равишда материалларни харажатга беришда лимит-забор картаси расмийлаштирилади, бунда 
режалаштириш бўлими ҳар ойга материалларни цехларга (ёки участкаларга) берилиши 
лимитини ўрнатади. Бу ҳужжатнинг бир нусхаси ой бошлангунча цехга (участкага) - 
истеъмолчига; иккинчи нусхаси - омборга берилади. Материалларни беришда омборчи 
истеъмолчи (цех) нусхасига, олувчи - омборчи нусхасига имзо қўяди. 
Материалларни ҳар бир беришдан кейин омборчи фойдаланилмаган лимит қолдиғини 
чиқаради. Лимитдан ошиқ материаллар бериш талабнома орқали расмийлаштирилади. 
Омбор ходимлари материал қийматликларни бошқа ҳужжатлар орқали бериши, ҳамда 
мансабдор шахсларнинг оғзаки, ёзма хатлари орқали бериши, омборга келиб тушган лекин 
кирим ҳужжатлари расмийлаштирилмаган материалларни ҳам бериш мутлақо таъқиқланади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish