5
I-БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ
1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари
Режа:
1.1.
Бухгалтерия ҳисоби ва тадбиркорлик фаолияти тўғрисида тушунча.
1.2.
Бухгалтерия ҳисоби субъект ва объектлари (молиявий ҳисобот элементлари).
1.3.
Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари.
Қонуний ҳужжатлар:
№
Ҳужжатнинг номи
Қабул
қилинган
сана
Адлия вазирлигида
рўйхатга олинган сана ва
рақам
1
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
08.12.1992
-
2
Ўзбекистон
Республикасининг
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги
Қонуни
13.04.2016
-
3
Бухгалтерия ҳисобининг 1-сонли
“Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”
Миллий стандарти (БҲМС)
1998 йил 14 августда
474-сон
4
Бухгалтерия
ҳисобининг
“Молиявий хисоботни тайёрлаш ва
тақдим этиш учун концептуал асос”
Миллий стандарти (БҲМС)
1998 йил 14 августда
475-сон
1.1.Бухгалтерия ҳисоби ва тадбиркорлик фаолияти тўғрисида тушунча
Замонавий ишлаб чиқариш бир-бирига чамбарчас бўлган икки соҳани ўз ичига олади:
•
моддий ишлаб чиқариш. Бу жамият ривожланишининг асосий омили ҳисобланиб,
ушбу соҳада моддий бойликлар ишлаб чиқарилади, жумладан саноатда, қурилишда,
қишлоқ ҳўжалигида, савдо-сотиқда, маиший хизмат кўрсатишда, транспорт соҳасида
ва ҳ.к.
•
номоддий ишлаб чиқариш. Бу соҳа қуйидаги хизматларни ўзига қамраб олади:
соғлиқни сақлаш, маориф, фан, санъат ва бошқалар.
Хўжалик ҳисоби ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда керакли маълумотларни
қамраб олиш учун вужудга келди. Хўжалик ҳисобининг пайдо бўлиши моддий ишлаб
чиқаришни бошқариш учун бошқаришнинг бир тури сифатида хўжаликда содир бўлаётган
жараёнларни кузатиш, текшириш, таққослаш ва ҳисобга олиш учун пайдо бўлган. Хўжалик
ҳисоби бошқарув аппаратини ахборот билан таъминлаши лозим. Бунда керакли ахборот
хўжалик фаолиятидаги жараёнларни кузатув орқали амалга оширилади.
Хўжалик ҳисоби деб, хўжалик фаолиятининг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, уни
бошқариш ва назорат қилиш мақсадида шу жараённи миқдор жиҳатдан (қиймат, меҳнат) акс
эттириш ва сифат жиҳатидан тавсифлашга айтилади. Хўжалик ҳисоби қуйидаги усуллар
ёрдамида амалга оширилади: кузатув, ўлчаш.
Хўжаликдаги жараёнларнинг ҳаммасини систематик рўйхатга олиш, уларнинг натижалари
ва ишлатилган ресурслар ҳар бир корхона учун алоҳида-алоҳида амалга оширилади.
Жамиятнинг ҳар бир ривожланиш даврида хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш
учун ҳисоб кўрсаткичларидан фойдаланилган.
Хўжалик ҳисоби томонидан қамраб олинадиган объектлар рақамли кўрсаткичлар
воситасида акс эттирилади. Уларни олиш учун хўжалик ҳисобида моддий, меҳнат ва қиймат
воситалари қўлланилади.
6
Хўжалик ҳисобининг олдига қўйилган вазифаларига қараб уларнинг уч тури мавжуд:
тезкор ҳисоб, статистик ҳисоб, бухгалтерия ҳисоби.
ХЎЖАЛИК ҲИСОБИ
Тезкор ҳисоб
Статистик ҳисоби
Бухгалтерия
ҳисоби
1.1-чизма. Хўжалик ҳисоби тузилиши
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |