I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Резидентлар ва норезидентлар 
Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади: 
Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс; 
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган 
ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан 
ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс. 
Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг қуйидагилар сифатида турган 
даври унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда турган вақтига киритилмайди: 
1) дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахс сифатида; 
2) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра тузилган халқаро 
ташкилотнинг ходими сифатида; 
3) ушбу қисмнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоси сифатида, бундай 
жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда; 
4) фақат бир чет давлатдан бошқа чет давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали 
ўтиш (транзит ўтиш) учун; 
5) агар бу жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида фақат турист сифатида, даволаниш 
ёки дам олиш мақсадлари билан турган бўлса. 
Юқорида 
белгиланган 
мезонларга 
жавоб 
бермайдиган 
шахс 
Ўзбекистон 
Республикасининг норезиденти деб эътироф этилади. 
Ўзбекистон Республикаси ”Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунининг 11-моддасига 
асосан, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни бухгалтерия ҳисоби субъектининг 
раҳбари амалга оширади.
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 

бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби 
хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан 
фойдаланиш; 

бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик 
ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия 
ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) 
шартнома асосида юклаш; 

бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. 

Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари: 

ҳисоб сиёсати, ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини; 

ички назорат тартибини; 

бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва ишончли юритилишини; 

ҳисоб ҳужжатларининг бут сақланишини; 

молиявий ҳисоботнинг тайёрланишини; 

солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини; 

ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини; 

Қонун талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт. 
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ 
молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир. 
Бухгалтерия ахбороти бу –бошланғич ҳисоб ҳужжатларига асосланган, бухгалтерия 
ҳисоби регистрларида, молиявий ҳисоботларда, тушунтиришларда ҳамда бухгалтерия 
ҳисобини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда акс эттириладиган 
бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги қайта ишланган маълумотлар. 
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 

бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий 
ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ 



маълумотларни шакллантириш; 

самарали 
бошқариш 
мақсадида 
бухгалтерия 
ҳисоби 
маълумотларини 
умумлаштириш; 

молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир. 
Бундан кўриниб турибдики, бухгалтерия ҳисоби корхонанинг хўжалик фаолияти 
тўғрисидаги ахборотни йиғиб уни умумлаштиради. 
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар - иқтисодий ахборотдан 
фойдаланувчилар деб айтилади. Ҳақиқий ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, маҳсулот 
етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар, шунингдек ҳукумат муассасалари, вазирликлар, 
идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар молиявий ҳисоботдан 
фойдаланувчилар бўлиб ҳисобланади. 
Иқтисодий ахборотдан фойдаланувчиларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 
- ички фойдаланувчилар: корхонани бошқарувчилари, ходимлари, касаба уюшмалари; 
- ташқи фойдаланувчилар: корхонанинг молиявий фаолиятидан бевосита ва билвосита 
манфаатдор бўлган тарафлар. 
ИҚТИСОДИЙ АХБОРОТДАН 
ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР 
Ташқи фойдаланувчилар 
бевосита (тўғридан-тўғри) 
манфаатдор 
бўлган 
тарафлар: 
ҳақиқий 
ва 
бўлғуси 
инвесторлар, 
кредиторлар, 
маҳсулот 
етказиб 
берувчилар, 
харидорлар ва бошқа 
манфаатдор 
фойдаланувчилар киради. 
билвосита 
(юклатилган 
вазифа 
ёки 
буюртма 
асосида) 
манфаатдор 
бўлган 
тарафлар: 
аудиторлик ташкилотлари, 
солиқ 
идоралари, 
статистика органлари ва
бошқа 
манфаатдор 
фойдаланувчилар киради. 
Ички фойдаланувчилар 

корхона раҳбарияти;

корхона хизматчилари; 

корхона касаба уюшмаси; 
Бу 
каби 
фойдаланувчиларга 
маҳсулотларнинг сотиш баҳоси, 
харажатлар 
таркиби, 
ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотга (иш ва 
хизматларга) 
талаб, 
иш 
ўринларига талаб, ўртача иш ҳақи 
миқдори, 
рентабеллик 
кўрсаткичлари 
тўғрисидаги 
ахборотлар зарур бўлади. 
1.3-чизма. Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар 
Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби ўз ичига бухгалтерия ҳисоби назарияси, бошқарув 
ҳисоби ва молиявий ҳисобни олади. 


10 
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ 
Бухгалтерия ҳисоби 
назарияси 
Молиявий ҳисоб 
Бошқарув ҳисоби 
1.4-чизма. Бухгалтерия ҳисоби тузилиши 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish