115
ҳар бир буюм ўз вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида
бажара оладиган бир ёки турли мўлжалдаги битта ёки бир нечта буюмлардир.
Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар
асосий воситалардан
фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олишни ошириш шартларида уларнинг
бошланғич қийматини оширади. Келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширмайдиган
бошқа барча харажатлар улар амалга оширилган даврдаги давр
харажатлари сифатида тан
олиниши лозим.
Асосий воситалар объектларини қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция
қилиш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантиришга
доир харажатлар, улар
тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида асосий воситалар объектининг фаолият
юритишининг қабул қилинган бошланғич меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш
муддати, қуввати, қўллаш сифати ва бошқалар) яхшиланса (ошса),
бундай объектнинг
бошланғич қиймати ҳам ошади.
Асосий воситаларни қуриш пудратчи ёки хўжалик усули билан амалга оширилади. Пудрат
усули билан олиб борилган қурилишда, бажарилган қурилиш ишлари акти суммасига
буюртмачи қуйидаги ёзув тузади:
Дт 0810 ”Тугалланмаган қурилиш”
Кт 6010 ”Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”
Счётни тўлаш вақтида:
Дт 6010”Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”
Кт 5110”Ҳисоб-китоб счёти”
Агар қурилиш хўжалик усули билан олиб борилган бўлса, у ҳолда қурилиш
харажатларига қуйидаги ёзув қилинади:
Дт 0810 ”Тугалланмаган қурилиш”
Кт 1050 ”Қурилиш материаллари”, 6710”Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича
ҳисоблашишлар”, 6520 ”Давлат мақсадли фондларга тўловлар“ ва бошқалар
Қурилиш тамом бўлгандан кейин, бино ва иншоатларни ишга тушириш вақтида:
Дт 0120”Бино ва иншоатлар”
Кт 0810”Тугалланмаган қуришиш”
Агар корхона харид қилган ускуналар ўрнатиш, ишга туширишни талаб қилса, у ҳолда
қуйидаги ёзув қилинади:
Дт 0710-0720 ”Ўрнатиладиган асбоб – ускуналар”
Кт 6010 ”Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”
Ўрнатишга берилганда:
Дт 0820 ”Асосий воситаларни харид қилиш”
Кт 0710-0720 “Ўрнатиладиган асобоб-ускуналар”
Объектларни ўрнатиш, ишга тушириш харажатлари 0820 ”Асосий
воситаларни харид
қилиш” счётининг дебетида тўпланади ва ишга тушириш вақтида қуйидаги ўтказма
берилади:
Дт 0130 “Машина ва асбоб-ускуналар”
Кт 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш”
Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав капиталига улуш ҳисобида киритилган асосий
воситаларни кирим қилиш:
Дт 0110-0199 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”
Кт 4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”
Текинга олинган асосий воситалар:
Дт 0110-0199 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”
Кт 8530 “Текинга олинган мулк”