Жами 470 000 сўм Бундан кўриниб турибдики, амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш
усулида амортизация суммаси объектларнинг хизмат муддатида бир хил бўлиб, эскириш
суммаси бир текис кўпаяди, қолдиқ қиймат эса то тугатиш қийматигача бир текисда камайиб
боради.
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий
воситалар объектининг маҳсулотларини ҳисобга олишга асосланган.
Мазкур усул бўйича ҳар йиллик амортизация ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш учун бутун
фойдали ишлатиш муддатидаги умумий баҳоланган маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур
муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган
маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони, ўтиб бўлинган тонна-километрлар сони
ва бошқалар олиниши мумкин.
Амортизация меъёри қуйидаги формула билан аниқланади:
(Бошланғич қиймат -- тугатиш қиймати) : Назарда тутилаётган иш ҳажми
Юқоридан келтирилган компьютернинг 5 йил ичидаги фойдаланиш иш соати – 6 500 соат
деб фарз қилайлик. Биринчи йил компьютердан – 2 000 соат; иккинчи йил - 1 500 соат;
учинчи йил – 1 200 соат; тўртинчи йил – 1 000 соат; бешинчи йил - 800 соат фойдаланилди.
Амортизация меъёри:
(500 000 – 30 000) : 6 500 = 72,307 сўм/соат
Амортизация ҳисоблаш ишлаб чиқариш усулида қуйидагича бўлади:
биринчи йил охирида – 2 000 х 72,307 = 144 615 сўм
иккинчи йил охирида – 1 500 х 72,307 = 108 461 сўм
тўртинчи йил охирида – 1 000 х 72,307 = 72 308 сўм
бешинчи йил охирида – 800 х 72,307 = 57 846 сўм
Жами 470 000 сўм Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизацияни
ҳисоблаш даврида амортизацияланадиган актив қийматининг камайишини англатади.
Мазкур усулга кўра тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар
амортизация меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ
қийматига кўпайтирилади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш
усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда фараз қилинаётган тугатиш қиймати бошланғич
(тиклаш) қийматидан чегирилмайди.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик
амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот йили бошидаги асосий воситалар объектининг
қолдиқ қийматидан ва мазкур объектни фойдали ишлатиш муддатига боғлиқ ҳолда
ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Одатда, амортизация меъёри бу усулда иккига кўпайтирилади. Компьютернинг хизмат
қилиш муддати 5 йил бўлса, меъёр 20% (100 : 5) ташкил қилади. Бу усулда эса меъёр 20 х 2 =
40%ни ташкил қилади.