I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

7.3. Омборда материаллар ҳисоби 
Омборда материаллар ҳисобини омборчи материалларнинг сони, ассортименти ва турлари 
бўйича омбор ҳисоби карточкаларида олиб боради. Омбор ҳисоби карточкалари 
бухгалтерияда материалларнинг ҳар бир тури, номи ва навларига алоҳида очилади. 
Карточкалар очилишида бухгалтерияда қуйидаги реквизитлар тўлдирилади: корхона номи; 
карточка рақами; омбор рақами; материалнинг номи; маркаси; нави; ўлчов бирлиги; 
миқдори; ҳисоб баҳоси ва бошқалар. Омборчи ҳар куни кирим ва чиқим ҳужжатларига 
асосан бу карточкаларда фақат миқдор кўрсаткичларида ёзув қилади. Ўрнатилган 
муддатларда омборчи кирим ва чиқим ҳужжатларини топшириш учун икки нусхада реестр 
тузади. Реестрнинг биринчи нусхасига ҳамма дастлабки ҳужжатларни бириктириб 
бухгалтерияга топширади. Бухгалтер омбордан олган реестр ва ҳужжатларни олиб, текшириб 
чиқади ва реестрнинг иккинчи нусхасига ўз имзосини қўяди ва бу омборчида қолади. 
Бухгалтер вақти-вақти билан омборда материалларнинг ҳақиқий қолдиғини билиш учун, 
айниқса, дефицит ва қимматбаҳо материаллар бўйича назорат текширувини ўтказиши 
мумкин. Текширув натижасида моддий жавобгар шахснинг ишидаги камчиликлар ва 
қоидабузарликлар тўғрисида дарҳол бош бухгалтерга хабар беради. 
 
7.4. Бухгалтерияда материаллар ҳисоби 
Омборчидан реестр ва унга бириктирилган ҳужжатларни олиб, бухгалтер кирим ва 
чиқимни пулдаги ифодасини аниқлайди, яъни таксировка қилади. Бунинг учун “Материал 
қийматликларнинг ҳаракати” 10-сон ведомостидан фойдаланилади. Бу ведомост икки 
бўлимдан иборат: “Материалларнинг ой бошига келиб тушиши ва қолдиғи”, 
”Материалларнинг ой охирига харажати ва қолдиғи”. Ҳисобот ойи давомида материаллар 
ҳаракати ҳисоб баҳоларида ҳисобга олинади, ой охирида-фоизлар ҳисоблангандан, 
транспорт-тайёрлов харажатлари суммалари ёки ҳақиқий таннарх ҳисоб таннархи ўртасидаги 
фарқ аниқлангандан кейин, бу қиймат ҳақиқий таннархгача етказилади. 
Бухгалтерияда материалларнинг синтетик ҳисоби 1010-1090 счётларда олиб борилади. Бу 
счётларнинг дебетида материаллар қолдиғи ва ой давомида келиб тушган материаллар акс 
эттирилади, материалларнинг харажати эса бу счётларнинг кредитида ўз ифодасини топади. 


101 
(1000) Материаллар ҳисоби счётларининг бошқа счётлар билан корреспонденциялари 

Хўжалик операциялари мазмуни
Счетлар 
корреспонденцияси
Дебет 
Кредит 
1 Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди 
1010-1090 
6010 
2 Асосий воситаларни тугатишдан олинган материаллар қиймати 
1090 
9210 
3 Таъсисчилардан улуш сифатида ҳар хил материаллар олинди 
1010-1090 
4610 
4 Материаллар бошқа шахслардан текинга олинди 
1010-1090 
8530 
5 Материаллар кирим қилингандан кейин аниқланган яроқсиз 
(дефект) бўйича мол етказиб берувчига билдирилган даъво 
4860 
1010-1090 
6 Яроқсиз маҳсулотдан қолган маетериалларнинг кирим қилиниши 
1090 
2610 
7 Ўзида ишлаб чиқарилган материалларнинг кирим қилиниши 
1010-1090 
2310 
8 Ортиқча материалларнинг кирим қилиниши 
1010-1090 
9390 
9 Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи 
хўжаликларга материалларнинг чиқарилиши 
2010, 2310, 
2510, 2710 
1010-1090 
10 Маъмурий эҳтиёжлар учун материалларнинг берилиши 
9420 
1010-1090 
11 Яроқсиз маҳсулотни тузатиш учун материалларнинг сарфланиши 
2610 
1010-1090 
12 Маҳсулотларни сотиш учун идишларнинг (тара) сарфланиши 
9410 
1060 
13 Четга чиқиб кетаётган материалларнинг қийматини ҳисобдан 
чиқариш 
9220 
1010-1090 
14 Инвентаризация натижасида материалларнинг камомади 
аниқланди 
5910 
1010-1090 
Солиқ Кодексининг 222-моддсига асосан мол етказиб берувчилардан материаллар харид 
қилган корхонага, ўрнатилган шаклда счёт-фактура тақдим қилиши керак. 
Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўламайдиган мол етказиб берувчилар счёт-фактурада 
“Қўшимча қиймат солиғисиз” деган ёзув ёзишлари керак. 
Материалларни харид қилган корхона, материаллар қийматига қўшиб қўшилган қиймат 
солиқ (ҚҚС) суммасини ҳам тўлайдилар. Мол етказиб берувчи олинган суммалардан 
бюджетга бу солиқ суммасини тўлайди. Материаллар кирим қилинаётганда уларнинг 
қийматини материаллар харид қилган корхона 1010 ”Хом-ашё ва материаллар” счётининг 
дебетига, ҚҚСни эса - 4410 ”Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак 
тўловлари” счётининг дебетига ёзилади. ҚҚСни тўлайдиган корхоналар материалларни 
кирим қилишда 1010 ”Хом-ашё ва материаллар” счётининг дебетига ҚҚС суммаси билан 
бирга ёзилади. 
Мисол
. Корхона 200минг сўмга материаллар харид қилди. Счёт-фактурада ҚҚС алоҳида 
сатрда кўрсатилган – 40 минг сўм. Жами 240 минг сўм. Бу суммаларга қуйидаги бухгалтерия 
ўтказмасини берамиз: 
Дт 1010 ”Хом-ашё ва материаллар” – 200 минг сўм. 
Дт 4410 ”Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари” – 40 
минг сўм. 
Кт 6010 ”Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” – 240 минг 
сўм. 


102 
Агар корхона ҚҚСни тўламайдиган бўлса ёки счёт-фактурада “ҚҚСсиз” ёзуви бўлса, 
ҳамда мол етказиб берувчи счёт-фактура тақдим қилмаган бўлса, у ҳолда ҳамма сумма 1010 
”Хом-ашё ва материаллар” счётига ёзилади: 
Дт 1010 ”Хом-ашё ва материаллар” - 240 минг сўм. 
Кт 6010 ”Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар” – 240 минг сўм. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар керакмас материал қимматликларни сотишлари 
ёки текинга бериб юборишлари мумкин. Сотилган ёки текинга берилган бундай материаллар 
ҳисоби 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётида олиб борилади. 
Мисол.
Корхона 35,1 минг сўмлик ноликвид материалларни сотди. Уларнинг ҳақиқий 
қиймати 20 минг сўм. ҚҚСни тўловчи-корхона учун ҚҚСни аниқлаймиз (35 100 × 20% : 120 
= 5 850 сўм). Сотишдан келган фойда 9 250 сўмни (35 100 – 20 000 – 5 850) ташкил қилди. 
Четга материаллар сотишда қуйидаги бухгалтерия ёзуви тузилади: 
- материаллар қийматига ҳақиқий харид қилиш қиймати бўйича: 
Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” - 20 минг сўм 
Кт 1010 “Хом-ашё ва материаллар” - 20 минг сўм 
- сотиш (шартнома) баҳосига: 
Дт 4010 “Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 35,1 минг сўм 
Кт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” - 
35,1 минг сўм 
- ҚҚС суммасига: 
Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” – 5,850 минг сўм 
Кт 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” – 5,850 минг сўм 
9220 счётнинг дебет ва кредитини таққослаб, материал қимматликларни сотишдан ёки 
текинга беришдан келган молиявий натижани аниқлаймиз. Агар материалларни сотиш 
баҳоси ҚҚС билан бирга ҳақиқий таннархдан ортиқ бўлса (9220 счётнинг дебети унинг 
кредитидан кам бўлса), у ҳолда улар орасидаги фарқ корхонанинг фойдасини ташкил қилади, 
бу сумма ўз ўрнида 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётнинг кредитида 
акс эттирилади. Агар материалларнинг ҳақиқий қиймати сотиш баҳосидан юқори бўлса 
(9220 счётнинг дебети унинг кредитидан ортиқ бўлса) у ҳолда бу фарқ корхонанинг зарари 
бўлиб, 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётнинг дебетида акс эттирилади. 
Молиявий натижа (фойда) суммасига: 
Дт 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” – 9,250 минг сўм 
Кт 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” – 9,250 минг сўм 
Материаллар текинга берилганда ёки ҳақиқий таннархидан паст баҳода сотилганда, 
ҚҚСни тўлаш мақсадида корхонада материалларни сотиш вақтидаги ташкил қилган баҳоси 
қабул қилинади, лекин материалларни харид қилиш ёки ишлаб чиқариш ҳақиқий 
харажатларидан кам бўлиши мумкин эмас. 
Мисол
. Корхона 50 минг сўмлик материаллар сотмоқда, ҳақиқий харид қиймати - 70 минг 
сўм. ҚҚС – 70 000 × 20 : 120 = 11 666 сўмни ташкил қилади. Сотишдан зарар (70 000 + 11 666 
- 50 000) = 31 666 минг сўм. Бу материалларни сотишдан келган зарар суммаси солиққа 
тортиш базасига киритилиб, Солиқ кодексининг 147-моддасига кўра, фойдадан солиқ 
тўлашга киритилади. Бухгалтерия ҳисоби счётлар режасида материаллар ҳаракати 
ҳисобининг бошқа варианти таклиф қилинади, бунда материалларни харид қилиш 
(тайёрлаш) бўйича барча операциялар 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” 
счётида ҳисобга олинади. Бу счётнинг дебетига материалларни харид қилиш қиймати, 2310, 
2010, 6000, 4230, 6990 ва бошқа счётларнинг кредитидан олиб борилади, бундан ташқари 
корхонага бу материалларни тайёрлаш ва ташиш бўйича харажатлар ҳам киради. 1510 
счётнинг кредитида 1010-1090 счётларнинг дебети билан корреспонденцияси, ҳақиқий келиб 


103 
тушган ва кирим қилинган материаллар қиймати ҳисоб баҳоларида акс эттирилади. 
Материал қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги 
фарқ суммаси 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” счётидан 1610 “Материаллар 
қийматидаги фарқлар” счётига ҳисобдан чиқарилади. Бу счётнинг дебетида йиғилган фарқ 
суммалари ўрнатилган тартибда харажатлар счётининг дебетига ишлаб чиқаришда 
сарфланган материаллар қиймати ҳисоб баҳоларга пропорционал равишда ҳисобдан 
чиқарилади. Ой охирида 1510 счётидаги қолдиқ йўлдаги (олиб келинмаган) материалларнинг 
мавжудлиги кўрсатади. 
Мисол
. Мол етказиб берувчидан 300 000 сўмлик эҳтиёт қисмлар олинди. Транспорт 
ташкилотига эҳтиёт қисмларни олиб келгани учун 50 000 сўм ҳисобланди, эҳтиёт қисмларни 
харид қилиш бўйича ходимнинг хизмат сафари харажатлари 15 000 сўм. Бу операциялар 
қуйидагича акс эттирилади: 
- мол етказиб берувчилардан келиб тушган эҳтиёт қисмлар қийматига: 
Дт 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” – 300 000 сўм 
Кт 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” – 300 000 
сўм 
- атотранспорт корхонаси хизмати суммаларига: 
Дт 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” – 50 000 сўм 
Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар” – 50 000 сўм 
- хизмат сафари харажатлари суммаларига: 
Дт 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” – 15 000 сўм 
Кт 4220 “Хизмат сафарларига берилган бўнак” – 15 000 сўм 
Эҳтиёт қисмлар ҳақиқий таннархда кирим қилинди: 
Дт 1040 “Эҳтиёт қисмлар” – 365 000 сўм 
Кт 1510 “Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш” – 365 000 сўм 
Материаллар кирим қилинаётганда аниқланган камомадлар, камомад мол етказиб берувчи 
айби билан бўлса, у ҳолда 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” счётининг дебетида 
ва 6010 “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” счётининг кредитида 
акс эттирилади. Олдинги даъволар бўйича қопланган суммаларга қуйидаги ёзувлар ёзилади: 
Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” 
Кт 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар” 
Даъво муддатлари ўтгандан кейин даъво суммалари қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси 
билан ҳисобдан чиқарилади: 
Дт 9430 “Бошқа операцион харажатлар” 
Кт 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар" 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish