I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Т/р
Тўловчилар
Солиқ солинадиган 
базага нисбатан солиқ 
ставкалари, фоизда
1. Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав 
фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва 
ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар; қайси юридик 
шахс устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва 
ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан 
кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлса, ўша 
юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари 
25 
2. 1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар 
12 
Ягона ижтимоий тўлов солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкалардан 
келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.
Ягона ижтимоий тўлов иш берувчининг ва айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг 
маблағлари ҳисобидан тўланади. 
Ягона ижтимоий тўловнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги 
давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар 
ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса 
йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон 
Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон 
Республикасининг норезидентлари томонидан йил якунлари бўйича ягона ижтимоий тўловга 
доир ҳисоб-китоб ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади. 
Ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳар ойда, ҳисоб-китобларни тақдим этиш 
муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади. 


90 
Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб 
чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Ягона ижтимоий тўлов солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан 
қатъи назар мажбурий тартибда қуйидагича тўланади: 
1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ойига энг кам иш ҳақидан кам 
бўлмаган миқдорда; 
2) якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний 
шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб 
юритилади) — ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида; 
3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни 
амалга оширувчи оила аъзолари томонидан: 
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан — 
ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда; 
оиланинг бошқа аъзолари томонидан (ўн саккиз ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) 
— ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида. 
4) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган 
ҳунармандчилик субъектлари — «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари томонидан – ўз 
фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи 
миқдорида;
5) «Уста-шогирд» мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар 
бўлган иш даврида — йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган 
миқдорда. Белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши меҳнат стажини 
ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. 
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон 
хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон 
хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам 
бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 
камида бир баравари миқдорида ягона ижтимоий тўлов тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги 
раҳбари ягона ижтимоий тўловни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва 
кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди. Белгиланган миқдордаги ягона 
ижтимоий тўловнинг тўланиши деҳқон хўжалиги аъзосининг ва жисмоний шахснинг меҳнат 
стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади. 
Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари — «Ҳунарманд» 
уюшмасининг аъзолари Ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг 
биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган 
бошқа шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун эса ягона ижтимоий 
тўловнинг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил 
этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт 
комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ календарь йил 
давомида вужудга келган ёки бекор бўлган тақдирда, ягона ижтимоий тўловни қайта ҳисоб-
китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки бекор бўлган ойдан эътиборан амалга 
оширилади. 
Ягона ижтимоий тўловни тўлаш қуйидагича амалга оширилади: 
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан — ҳар ойда, 
тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай; 
юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон 
хўжаликларининг аъзолари томонидан — ҳисобот йилининг 1 октябригача. Бунда ягона 
ижтимоий тўловнинг миқдори тўлов кунига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб 
чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 
Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил 
этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари 


91 
томонидан Ягона ижтимоий тўловни тўлаш улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат 
рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. 
Ягона ижтимоий тўловни тўлаш мажбурияти қуйидагиларнинг: 
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни 
амалга ошираётган оила аъзолари учун — оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш 
юритадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг; 
якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари учун — ушбу ходимлар билан меҳнат 
шартномасини тузган якка тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юклатилади. 
Тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) солиқ тўловчининг фамилияси, исми, 
отасининг исми, идентификация рақами ва тўлов тўланаётган давр албатта кўрсатилиши 
шарт. Бунда оила аъзолари — оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ходим ёллаган якка 
тартибдаги тадбиркорлар бўйича тўлов топшириқномаси (кирим ордери) ҳар бир оила аъзоси 
учун ва якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ёлланган ходими учун алоҳида-алоҳида 
ёзилади. Агар тўлов топшириқномасида (кирим ордерида) давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у 
амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари учун — йил) учун тўланган деб 
ҳисобланади. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш 
мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар 
ягона ижтимоий тўловни жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган 
меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ягона ижтимоий 
тўловни тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан 
бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий равишда тўлайди. 
Мисол. 
Корхона ишчиларининг меҳнат ҳақлари ҳисобот ойида 650 млн сўм, 
хизматчиларнинг меҳнат ҳақлари 150 млн сўмни ташкил қилди. 
Ижтимоий суғуртага ажратма (ягона ижтимоий тўлов): 
650 000 000 х 12% : 100 = 78 000 000 сўм 150 000 000х 12% : 100 = 18 000 000 сўм
Жами:96 000 000 сўм. 
Бухгалтерия ҳужжатларида қуйидаги ёзувлар қилинади: 
Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”
78 000 000 сўм 
Дт 9410, 9420 “Давр харажатлари” 
18 000 000 сўм 
Кт 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар” 
96 000 000 сўм 
Пенсия фондига ўтказилди: 
Дт 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар”96 000 000сўм 
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” 
96 000 000 сўм 
Ижтимоий суғурта бадалларидан қуйидаги тўловлар амалга оширилади: 

пенсиялар, корхонада ишлаётган пенсионерларга; 

ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси; 

бола туғилганидаги нафақа; 

вафот этганларни кўмиш нафақаси; 

16 ёшгача ногирон бола ота-оналаридан бирига бир ойда қўшимча дам олиш куни 
тўлови; 

қонунчиликка асосан бюджетдан ташқари Пенсия фондидан молиялаштирилган бошқа 
тўловлар. 
Ҳамма ҳисобланган суммалар Пенсия фондига тўланади, кейин нафақалар ҳисоби ва 
билдириш Пенсия фондига тақдим қилинади ва туман Пенсия фонди томонидан 
корхонанинг ҳисоб- китоб счётига пул ўтказилади. 
Мисол
. Ҳисобот ойида бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақа ҳисобланди 84 минг 
сўм: 
Дт 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлари” – 84 000 сўм 


92 
Кт 6710 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” – 84 000 
сўм 
Ҳисоб-китоб счётига нафақа пули келиб тушди: 
Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” - 84 000 сўм 
Кт 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлари” - 84 000 сўм 
2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга яроқсизлик нафақаси корхонанинг ўз 
маблағлари ҳисобидан тўланади. 
Касаллик варақаси бўйича ҳисобланди: 
Дт 9430 “Бошқа операцион харажатлар” 
Кт 6710 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” 
Касаллик варақаси бўйича тўланди: 
Дт 6710 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашишлар” 
Кт 5010 “Касса” 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish