I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби 
Энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни 
ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йил 1 январидаги ҳолати 
инобатга олинади. 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб 
қолиш Солиқ кодексида белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб 
чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар 
ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан амалга 
оширилади. 
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб чиқарилган 
суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг шахсий 
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий 
бадаллар суммасига камайтирилади. 
Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан 
совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахслардан олинадиган 
даромад солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс даромадлари 
тўғрисида декларация топширганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга 
оширилади. 
Йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс 
жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш 
(хизмат, ўқиш) жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим 
этиши шарт. Илгариги иш (хизмат, ўқиш) жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки 
солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи Солиқ Кодекси 179-моддаси 1-бандининг 
тўртинчи 
хатбошисида 
ҳамда 
180-моддасида 
назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда ушлаб 
қолинади. Маълумотнома ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилган 
тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш 
(хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб 
қилинади.
Янги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғини ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан буён илгариги ва янги иш (хизмат, 
ўқиш) жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Солиқ агентлари жисмоний шахснинг талабига биноан унга даромадларининг 
суммалари ва турлари ҳақида, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад 
солиғининг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ 
қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда 
маълумотнома беришлари шарт.
Жисмоний шахсларнинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний суммаси жисмоний 
шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида тақдим этилган декларациянинг маълумотлари 
бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish