I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Иш ҳақидан даромад солиғи ва бошқа йиғимларни ушлаб қолиш ҳисоби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

 
6.4. Иш ҳақидан даромад солиғи ва бошқа йиғимларни ушлаб қолиш ҳисоби 
Жисмоний шахсларнинг иш берувчидан турли кўринишларда оладиган даромадларидан 
тўлов манбайида тур хил ушланмалар ушлаб қолинади. Бундай ушланмаларни икки гуруҳга 
бўлиш мумкин: 
1. Мажбурий ушланмалар. Ушбу гуруҳга кирувчи ушланмаларга аввало Ўзбекистон 
Республикаси Солик кодексининг “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи” деб 
номланган VI бўлимига асосан даромад солиғи киради. Бундан ташқари, суд қарори билан 
ходимдан ушлаб қолиниши назарда тутилган ушланмалар, корхонага моддий зарар 
етказганлик учун корхона раҳбарининг қарорига кўра ушлаб қолинади. 
2. Ихтиёрий ушланмалар. Ушбу турдаги ушланмалар ходимнинг ўз хохишига биноан 
унинг ёзма аризасига асосан ёки жамоа шартномаларида кўзда тутилган ҳолатларда ушлаб 
қолинади. Бундай ушланмаларга касаба уюшмаларига, сиёсий партиялар, турли жамоат 
ташкилотларига аъзолик бадаллар, коммунал тўловлар, ўзининг ёки фарзандининг таълим 
олиши учун ўтказиладиган тўловлар мисол бўлади.
Меҳнат Кодексининг 
164-моддасига биноан,
меҳнат ҳақидан қуйидагилар ушлаб қолиниши 
мумкин: 
умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда 
эса, - суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
 
Қ уйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб 
қолинади: 
1) Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш 
учун; 
Қаранг: СКнинг 33-боби, 310-моддалари 
2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун; 
Қаранг: “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 
Қонуннинг 7-боби
3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат 
сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф 
қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-
китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай 
ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом 
бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан 
кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар 
бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд 
бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини 
асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади; 
Қаранг: ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, III бўлими 
4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси 
бекор қилинганда, - таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар 
учун ҳақ меҳнат шартномаси Меҳнат Кодекси 89-моддасининг тўртинчи қисмида, 100-
моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида 
кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги 
муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди; 
5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган 
зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса; 


87 
Қаранг: МК 207-моддасининг биринчи қисми 
6) Меҳнат Кодексининг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган 
жаримани ундириш учун. 
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга 
тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. 
Бундан ташқари, жамоа шартномасида белгиланган миқдорда иш ҳақи суммаларидан 
касаба уюшмаларга аъзолик бадаллари ҳам ушланиши мумкин. 
Ижро варақаларига асосан алимент суммалари асосий ва қўшимча меҳнат ҳақи суммаларидан 
ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасидан, пенсия ва стипендия суммаларидан ҳам 
ушлаб қолинади. 
Алимент суммалари моддий ёрдам ва бир марталик мукофотлардан ва қуйидаги 
манбалардан ушлаб қолинмайди: 
- олдин берилган бўнак қарзларини қоплаш; 
- нотўғри ҳисоблаш натижасида кўп тўланган суммалар қайтарилади; 
- ходим томонидан корхонага келтирилган моддий зарарларни қоплаш; 
-брак маҳсулот ишлаб чиқарганлик учун ушланмалардан; 
- турли хилдаги жарима суммалари. 
Меҳнат ҳақидан, кредитга олинган товарларни тўлаш суммалари, ссуда, ихтиёрий суғурта 
ва бошқаларни тўлаш учун ҳам ушланмалар қилиниши мумкин.
Жисмоний шахслардан даромад солиғи ходимнинг Солиқ кодекси 172-моддасида 
келтирилган жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан 
белгиланган ставка, яъни 12 % миқдорида ҳисобланади.
1. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш 
мақсадида энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга 
олинади (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақининг жами 
суммаси). 
2. Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси, фуқароларнинг шахсий жамғариб 
бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган 
даромад солиғи солинадиган даромадларидан 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар 
ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади. 
2013 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаш учун 
энг кам иш ҳақи миқдори йил бошида белгиланган миқдорда ҳисобга олинади, ҳисобот йили 
давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган бўлса ҳам даромад солиғини ҳисоблашда бу 
эътиборга олинмайди. 
2019 йил 1 январь ҳолатига энг кам иш ҳақи миқдори 202730 сўмни ташкил қилган. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига кўра Ўзбекистон Республикасининг резиденти 
ҳисобланган жисмонй шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларидан 
ташқари даромадлари 12 % ставкада, дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлари эса 5 
% ставкада солиққа тортилади. 
Жисмоний шахснинг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистон 
Республикасидаги даромадлар манбаидан олинган, даромадларига манбада чегирмаларсиз 
қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:
дивидендлар ва фоизларга — 10 фоиз;
халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадларга 
(фрахтдан олинадиган даромадларга) — 6 фоиз;
меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар 
бўйича олинган даромадларга — 20 фоиз. 
Тўлов манбаида солиқ солиш тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг 
ҳудудидан ташқарида содир этилганлигидан қатъи назар амалга оширилади. 


88 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish