161
кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр
харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида
акс эттирилиши учун у
қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
- корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятига хос эмаслик;
- бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак;
- бошқарув ходими томонидан қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ эмаслик.
Тегишли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида
қарорлар қабул қилишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни ҳам ҳисобга олиш лозим.
Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект алоҳида иқлим шароитларида жойлашган бўлса, у
ҳолда - иқлим шароитларига боғлиқ ҳолдаги ишламай туриб қолишлар фавқулодда деб
баҳоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда "бир неча йил
мобайнида такрорланмаслиги
керак" мезонига жавоб бермайди.
Мисол
. Момоқалдироқ натижасида тайёр маҳсулот омбори ёниб кетди ва қуйидаги
зарарлар кўрилди: тайёр маҳсулот камомади – 1 532 минг сўм, асосий воситаларнинг чиқиб
кетиши – 1 138 минг сўм, инвентар ва хўжалик ускуналари - 30 минг сўм. Зарарларга
қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:
Дт 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” – 2 700 минг сўм
Кт 2810 “Тайёр маҳсулот” – 1 532 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 1 138 минг сўм
Кт 1080 “Инвентар ва хўжалик ускуналари” - 30 минг сўм
Ҳисобот даври охирида:
Дт 9910 “Якуний молиявий натижа “ – 2 700 минг сўм
Кт 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” – 2 700 минг сўм
Яна бир харажат турларидан олинган фойда бўйича солиқ харажатлари. Бу
харажатлар
9800 ”Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини
ҳисобга олувчи счётлар”да ҳисобга олинади. 9810 ”Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлар
ҳисобга олинади, ялпи даромад бўйича солиқ –
савдо ташкилотлари учун, ягона солиқ –
микрофирма ва кичик кирхоналар учун фойдаланилади. 9820 ”Фойдадан ҳисобланган бошқа
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар” счётида ободонлаштириш ва
ижтимоий инфрастуктурани ривожлантиришга ҳисобланган солиқ акс эттирилади. Бу
счётнинг дебетида юқори дебетида юқорида кўрсатилган солиқлар ҳисобот
даврида акс
эттирилиб борилади.
Солиқлар ҳисоблаш:
Дт 9810 ”Фойда солиғи бўйича харажатлар”
Дт 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
харажатлар”
Кт 6410 “Бюджетга тўлов бўйича қарзлар”
Ҳисобот даври охирида қуйидаги проводка берилади:
Дт 9910 “Якуний молиявий натижа”
Кт 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”
Кт 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича
харажатлар”