А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

Иш ҳақи икки турга бўлинади
: асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақи. 
Асосий иш ҳақи
деб ишчи ва хизматчиларга ишланган иш вақти ёки бажарилган ишларига 
ва меҳнаткашларнинг айбисиз иш тўхтаб қолган вақтга тўланадиган иш ҳақига айтилади 
Қўшимча иш ҳаки
деб ишчи ва хизматчиларга ишламаган вақт учун бериладиган 
тўловларга айтилади. Қўшимча иш ҳақи меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган 
бўлиб, уларга таътил вақтида тўланадиган ҳақ, давлат ва жамоа топшириқларини бажариш 
вақтига тўланадиган ҳақ, оналарнинг болаларни эмизиш даври учун тўланадиган ҳақ ва 
бошқалар киради. 
 
6.3.Меҳнат ва иш ҳақини дастлабки хужжатларда расмийлаштириш ҳамда 
умумлаштириш.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳақи ҳисобини тўғри ташкил қилиш учун, энг аввало, 
шахсий таркиб ҳисобини тўғри юритиш лозим. Ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан 
бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларга таътил берилгани, тунда, иш вақтидан ташқари вақтда, 
байрам кунларида ишлаганлиги ҳақида ишончли маълумот бўлгандагина корхона ходимлари 
билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Ана шу мақсадда корхона кадрлар бўлими 
шахсий таркиб ҳисобини ҳамда бошқа хизматлар билан биргаликда иш вақтидан фойдаланиш 
ҳисобини олиб боради. 
Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади: 
Т-1 шакли. Ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ. 
Т-2 шакли. Шахсий варақа. 
Т-5 шакли. Бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ. 
Т-6 шакли. Таътил бериш ҳақида қайд. 
Т-8 шакли. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ. 


121 
Иш вақтини ҳисобга олиш учун Т-12 шаклидаги махсус табелдан фойдаланилади. Табель - 
бўлим, бригада, цех ходимларининг номма-ном рўйхати бўлиб, ундан иш вақтини ҳисобга 
олиш учун фойдаланилади. 
Ҳар бир ходимга табель рақами бириктирилади ва у меҳнат, иш ҳақи бўйича 
рамийлаштириладиган барча ҳужжатларда кўрсатилиб боради. 
Ҳисобот даври бошланишидан аввал ўтган ойдаги табелдан ходимнинг исм-шарифи 
кўчириб ёзилади ва ишга чиқиш, иш вақтини сарфлаши шартли белгилар ёрдамида ҳисобга 
олиб борилади. Масалан, меҳнат таътилидагилар «Т», касаллик варақаси бўйича ишга 
чиқмаётганлар «К» ҳарфи ва ҳоказолар билан белгиланади. 
Ишга чиқиш ва иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табелда икки хил усулда амалга 
оширилади. Биринчи усулда барча ишга чиққан, кечиккан ва ишга чиқмаган ходимлар тўлиқ 
рўйхат қилиб борилади. Иккинчи усулда эса табелда фақат кечикканлар, ишга чиқмаганлар, 
яъни маълум меъёрдан четга чиққан ходимлар рўйхат қилиб борилади. 
Ҳар бир ходимнинг ишлаган вақти табелда ҳисобот ойининг биринчи ярмига ва ой 
охирига, яъни икки марта ҳисоблаб чиқилади. Табель цех бошлиғи томонидан имзоланади ва 
бухгалтерияга иш ҳақи ҳисоблаш учун топширилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида иш ҳақи ҳисоблаш учун табель маълумотлари 
етарли эмас. Бунинг учун қуйидаги бирламчи ҳужжатлардан фойдаланилади: 
-
Ишбай ишлаш учун нарядлар; 
-
Рапортлар; 
-
Маршрут варақалари; 
-
Қайдномалар; 
-
Бичиш карталари ва ҳоказо. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish