Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
67
Дугоналари билан ўйнаб кетди... Дарсга қўнғироқ бўлганида югуриб синфхонага кирса
синфдош болалардан қай биридир шумлик қилиб доскага бўр билан чизма-чизиқ тортиб 
ташлаб-ди. Қурбоной, зир югуриб, латта излайдики, топса қани? Бир маҳал ғиштин «плита-
печка» дудбуронининг қир учига илиб қўйилган латтага кўзи тушди. (Кўтармадаги Сталин 
номли мактаб «энг катта», «энг намунали» ҳисобланар, бу даргоҳда синфхоналар жўн тунука 
печкалар билан эмас, ғиштин «плита-печ» билан иситилар эди.) Жонҳолатда плитага тирмашди. 
Оёғини печка қиррасига, тираб, энди латтага қўл чўзган эди, «плита» четидаги ғишт кўчиб 
кетди-ю, Қурбоной ёнбошига йиқилди. Бир амаллаб қаддини ростлади. Кўнгли беҳузур, чап 
тўпиғи сирқиллаб оғрир эди. 
Бир маҳал қараса, бошида рус тили муаллими Хайруллин турибди. 
— Сволиш! Чуждий элеменг! — деди дағдаға билан. — Ни қиддинг, враг народа?! Совет 
печкасини специально ломать иттинг! 
Кизиқ... Қурбоной йиғлагиси келди-ю, йиғламади. Йиғлай олмас эди... 
Кейин мажлис бўлди. Уч кеча... Дарсдан кейин... Айнан, дарсдан кейин... РайОНОдан 
одамлар келди. «Номи айтиб бўлмайдиган» ташкилотдан вакил иштирок этди. Уч кун мажлис 
қилиб, бир қарорга келдилар. Еттинчи синф ўқувчиси Тўлаганова Қурбоной совет мактабининг 
печкасини атайлаб синдирди. Эрта-индин совуқ тушса, ўқувчилар ўртасида норозилик 
кайфиятини туғдириш учун қасддан шундай қилди. Бобоси — эшон бўлган. Сибирга сургун 
қилинган. Онаси — Фотима ашаддий халқдушманининг қизи. Отаси — Ҳакимов Тўлаган шу 
мактабда математикадан дарс берган. Афсуски, мактаб педагогика жамоаси Ҳакимовнинг япон 
разведкаси билан алоқаси борлигини ўз вақтида тушуниб етмаган. «Тегишли ташкилот»ларнинг 
ҳушёрлиги билан Ҳакимов керакли жазосини олган. Аммо шунда ҳам мактаб педагогика 
жамоаси сиёсий ҳушёрлик кўрсатмаган. Яъни, ўқувчиларга собиқ математика ўқитувчиси 
Ҳакимов Тўлаган халқ душмани эканини тушунтирмаган... 
Эртасига мактабда умумий «сбор» бўлди. Юқори синф ўқувчиларини сафга тизиб қўйиб, 
аввал Ҳакимов Тўлаганнинг жиноятини бирма-бир «исботладилар». Кейин ўша душманнинг 
қизи — бузғунчи Қурбонойнинг қисмати ҳал этилди. Хулоса шу бўлдики, Тўлаганова 
Қурбонойга совет мактабида ўрин йўқ. Ҳушёр бўлиб турилмаса, бу қиз эртага мактабни 
портлатиб юборишдан ҳам тоймайди... Ажаб! Онаси ҳам, ўзи ҳам бу нарсани оддий ҳақиқат деб 
қабул қилишди. Қўни-қўшнилар у ёқда турсин, қариндошларинг ҳам қадамини тортиб қўйганда, 
мактабдаги муаллимлар халқ душманининг қизини жиноят устида қўлга тушириб, ўқишдан 
ҳайдаса, нима бўпти! 
...Буни қарангки, «улуғ доҳий» мактаб муаллимларидан бошқачароқ фикрлар экан. «Ота 
учун бола айбдор эмас!» деган шиор бор экан. Бундан чиқди — Қурбоной гуноҳкор эмас! 
Тўғри, бобоси — эшон, яъни душман, отаси — япон разведкаси агенти, у ҳам душман. Бироқ 
Қурбоной душман эмас. Унсур бўлсаям онгсиз, тасодифий унсур. Башарти совет печкасини 
қасддан бузган тақдирда ҳам уни тарбиялаш керак. Устига-устак етти йиллик мажбурий таълим 
деган қонун бор. Бундан чиқди, кўтармадаги Сталин номли намунали мактаб ўқувчиси 
Тўлаганова Қурбоной етти йиллик тўлиқсиз ўрта маълумотни олиши — мажбурий! 
Барибир, Қурбоной мактабга бормади. Ўқишдан кўнгли муз бўлиб кетган эди. 
Қурбоной аясига қўшилиб дўппи тикишни ўрганди. Намоз ўқийдиган, рўза тутадиган бўлди. 
Ҳайҳотдай ҳовлида она-бола шумшайиб қолишган, аммо аяси ҳеч қачон ҳеч кимга ҳасрат 
қилмас, дўппи тикиб топган чақаларига амаллаб рўзғор тебратиб туришарди. Эшонбувадан 
қолган қўрғоннинг деворлари баланд, ҳовли саҳни кенг эди. Ўртадаги бир туп азамат тут 
ҳовлига салқин бериб турар, этақдаги отхоналар, бостирмалар ҳувиллаб ётарди. Аясининг 
айтишича, бир замонлар отхоналару қўралар назр-ниёзга тўлиб кетаркан. Аммо Эшон бува 
элдан тушган назрларни элнинг ўзи билан баҳам кўрар, етим-есирларга хайр қиларкан. Шунинг 
учун ҳам муридлар Эшон бувага айрича ихлос қўйишар экан. Қурбоной аясининг гаплари 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish