ИсҳОҚхон тўра ибрат танланган



Download 6,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/55
Sana01.06.2022
Hajmi6,19 Mb.
#627223
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
Bog'liq
Ishoqxon to\'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

МУСАДДАС
ҚАРЗ
Эй ҳозиқо, жаҳонда бўлурму давойи қарз? 
Олам элин мариз қилур можаройи қарз, 
Этмай қаноат ўлмади ҳожат равойи қарз, 
Дунё керакдур айламакка биродори қарз, 
Келди бу халқ бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Олдию қарз пахта учун, бергумуз муни,
Деди: «Чиқар ҳаёни тарозуда бир куни». 
Сарф-харожат айлади, ҳеч чиқмади уни,
Пахта бўлур бу йилда адо айлагум шуни,
Келди бу халқ бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Мундин қадим халқда бор эрди иқтисод,
Кам эрди халқ ичра ту ваҳш ила фасод,
Қилмай бу халқ илми ҳисоб ила ижтиҳод, 
Иқболи ёвар ўлмади ҳам топмади мурод,
Келди бу халқ бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Ҳеч ким қаноат айламади уйда борига,
Бўлмоқ тараққий бўлди иши борди норига
Кийди, еди ва қилди ҳашам рўзғорига,
Кетти тамом нақци ўзининг рўзғорига,
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз,
Фарғонада бу вақтда беқарз кимса йўқ,
Минг сўм ақалли қарз бўлиб, бўлса қорни тўқ, 
Сарф-харожат айлаб, ўзини айлади улуқ, 
Бечораларни қилгуси бордур чулуқ-чужуқ, 
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом шоҳу гадо мубталойи қарз.
Кўрганмукин қариялар ўтган замонада,
Ёинки асри аввал охири миёнада,
Йилу ойи ом бўлди бу йил ғуссахонада, 
Кўрмай кўзи айланди бўлуб дом-донада,
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Лекин бу йилда Чуст, Наманган тарафлари 
Крлди қуруб, етишмади сув, кўб алафлари, 
Бирдан ҳусул бўлмади, кўбдур талафлари, 
Айтган эди бу маънини кўпдан салафлари, 
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кўблар бериб ариза, кридитни очтилар,
Пулни олиб, халойиққа пахтага деб сочтилар, 
Кўб камбағалдин унмади, охирида шоштилар
Баъзиларни маст қилиб ақчалар талаштилар, 
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Баъзилари тамом тижоратни билмаган,
Гар билса ҳам, зарурини кўзга илмаган, 
Қариялар сўзиға қаноатни қилмаган,
Ҳам оқибат на бўлғуси деб эсга олмаган,
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом шоҳу гадо мубталойи қарз.
Борми бу вақт ҳеч киши қарз бўлмаган?
Бордур ҳамада қарз агар бўлса унмаган,
Ё қарзи йўқ бўлурки, онодан туғилмаган,
Ё фақир-фано ичра бу дунёни олмаган,
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Ҳеч суҳбатни бўлурмики, қарз сўзи эмас,
Дунё ғами ҳамиша ва ақибо ғами эмас,
Жонни ғами ва ҳам тириклиги ҳеч демас,
Борму кишики бир-бирига қарз ҳасратин демас, 
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Бойлар ғами будурки, пулим бермади ҳаён, 
Ўтган йили дуруст эди, бўлди бу йил зиён,
Тенг ўлмади тан ила ҳаён деб бўлуб фиғон, 
Дарқаҳр ўлуб, келишмади деб торговли жаҳон, 
Келди буларни бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз,
Берсун нажот жумлаи мўмин қарзига,
Етсун Худойим ўзи бу абдини арзига,
Раҳм айласа Раҳим бу аҳвол тарзига,
Берсун хазина ғайбдин ул банда қарзига,
Келди ҳамани бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом шоҳу гадо мубталойи қарз.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тарих эди минг уч юз ўттуз бира адил,
Анда эди ҳаво ва жаҳон барча мўьтадил, 
Халқ олди қарз, ақча топилса бўлуб далил, 
Вақти берарда бермади, ҳақ бўлди музмаҳил, 
Келди ҳамани бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом халқи жаҳон мубталойи қарз.
Ибрат, санам бу қарзга кўбдан бўлуб асир, 
Аср илкига этмади ҳақ марҳами бўлуб есир, 
Шукур эт бу неъматига, агар бермаса касир
Аҳволи ҳол анга аёндур, ўзи хабир,
Келди ҳамани бошига бирдан балойи қарз, 
Бўлди тамом шоҳу гадо мубталойи қарз.

Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish