ИсҳОҚхон тўра ибрат танланган



Download 6,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/55
Sana01.06.2022
Hajmi6,19 Mb.
#627223
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55
Bog'liq
Ishoqxon to\'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

Тўрақўрғон, 1908 йил
ТАБРИК НАМАНГОНДИН
Эшитилди «Садойи Фарғона», 
Келмаган эрди тошбу она.
Ҳақ муваффақ этиб мардона
Эшитилсун бу самиъ инсона.
Бир жароиди ой биза лозим, 
Келмаган эрди ҳеч имкона.
Дастрас ўлди нумраи аввал
Ўқудук дафъатан фахрла она.
Энди табриклар эрур лозим,
На учунким бу шуғли мардона.
Халқимиз ўз-ўзига овора,
Хоҳ ўз даври ва ё бегона.
Бизга энди бисотдур бу газет
Муддаони демоқға иқрона.
Ҳусни иқбола ноил этсун Ҳақ, 
Чиқса шояд давоми майдона.
Хидмати миллат этмади ҳеч ким, 
Чиқмади мамлакатда бир дона.
Миллатимиз тили жароиддур, 
Сўзлар энди булар далирона.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Миллатимизи тараққига тарғиб 
Айласун сўзни қилмай афсона.
Исми ноширки Обиду Маҳмуд, 
Чиқса шояд муваффақиятона.
Йўқ бу вақтда ҳеч носиҳпар, 
Қилса то панд ҳар мусулмона.
Анбиёни юборди хидмат учун
Солмоқда элни роҳ ёзидона.
Фузало яхши фикрлар ёзсун, 
Хоҳиши бўлса халққа эҳсона. .
Ўқур энди ғазетни ҳар ерда,
Хоҳ масжиду ёки майхона.
Илму ахлоқ ҳам фунуни мақол 
Лозим ўлди бу аҳду паймона.
Қалбан энди таважжуҳ лозим 
Шунчалик ходим мусулмона.
Пойдор айласун буни нашридин, 
Мутаммади бўлур даврона.
Зийнат учун муборак жавоб 
Айладук бу «Садойи Фарғона».
Ибрат олсун халқимиз бундан, 
Кирди бир руҳ жисми бежона.
МАНЗУМА
Ҳурматлу «Тужжор» газети нашриға Тўрақўрғон қозиси- 
дан зийнати газет учун «Тужжор»ни жавоб хати сулс илан 
сарлавҳа қилиб юборилди. Газетга қўймоқлари учун ва таб- 
рикка манзума дарж учун ирсол қилинди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Оламға сўз матойин сочмоққа чиқти «Тужжор», 
Табриклар қилинсун қилмиш бу хўб гуфтор.
Даҳр ичра кўб ҳаводис, халқ ичра мунташирдур, 
Ҳар қайси фикр ўзга ақлига ўзи мухтор.
Баъзиси қасди шуҳрат, баъзиси махси хизмат
Баъзиси афзалият халқ ичра айлар изҳор.
Оламда бу жарида бир мухбири ҳувайдо,
Лобад эрур ёзарға гар бўлса яхши ахбор.
Бу янги фикрлардин гар бўлса манфаатлик,
Халққа эшиттирурга ёзмоқ керак бу даркор.
Аввалги асрларда ваъз ила амру маъруф 
Ҳар ерда айтиларди, эмди жаридалар бор.
Миллатга яхши хизмат айланг ёзуб, биродар, 
Ёзилса сафҳаларга ўқур бу халқ ночор.
Бу Ўрта Озиёда икки жарида бори,
Ислом эли ўқурга «Туркистон» ва «Тужжор».
Бу халқ маданий эрмас - бу қўрқувдур газетдан, 
Маданий агар бўлурса кимдур ҳазор асфор.
Лозим на янглиғ ўлса халққа демак насиҳат, 
Шаръи низоми сўздин гар бўлса яхши афкор.
«Тужжор»га «Тараққий» этмакка бермак имдод
Даркор эрди биздин сарлавҳа бўлди тайёр.
Нозимни билмак истар бўлса киши ўқусун,
Қозии Тўрақўрғон Ибратдур анга ашъор.
Биздин эрур нишона сарлавҳа бу газетга,
Тавон қилиб юбордим, зийнат тобар бу «Тужжор».
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish