ИсҳОҚхон тўра ибрат танланган



Download 6,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/55
Sana01.06.2022
Hajmi6,19 Mb.
#627223
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
Bog'liq
Ishoqxon to\'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

қозиии қотил
Чиқиб бир кун а\ли шахси жоҳил, 
Ҳамиша корибори они ботил.
Эди феъли кишини қатл қилмоқ, 
Бўлур эрди ҳама мақтулга фоил.
Ани бир муфсид қози қилибдур, 
Эмиш ўз наздида хўб мард одил.
Этиб кўб халқни мажруҳу маъдум, 
Қўлида тасбеҳу ўқи ҳамойил.
Эди овқоти мардумларни қони, 
Этарди доимо жонларни зойил.
Етиб қатли ики юз етмиш учга, 
Дили ҳақ сори бўлмай ҳеч мойил.
Сотарди ул ўлукларни ҳамиша, 
Ололмай майитини ҳеч сойил.
Ҳукуматга ярашмай қози Косон, 
Тутиб келди ани бир марди оқил.
Ҳукумат қатлиға ҳукм этти дарҳол, 
Олиб кетди ани марди мақотил.
Ярим соатда они бошин узди, 
Жаҳаннамга жўнаб кетди у жоҳил.
Қазо бошу аёғи этти мақту,
Анга тарих ўлиб «қозийи қотил».
www.ziyouz.com kutubxonasi


Муҳтарам қози Исҳоқхон тўра Ибратдин
ИЗҲОРИ ТАШАККУР
Аҳли Туркистон бу кунда, шукр, беислоҳ эмас, 
Интишори маърифат хаттида беимло эмас.
Миллатимизда маориф ўрниға ваҳшат эди,
Маданият таълимин этгай эмди беиншо эмас.
Боби канзи маърифат бизлар учун масдуд эди, 
Фотиҳи йўқ эрди фатҳ боби нусрат во эмас.
Кўрдум «Ал-Ислоҳ» журнолин чиқибдур Шошдин, 
Шукрлар айтдим йўлиндан халқ бепарво эмас.
Маслакин кўрдум, шариатдан тажовуз этмаган, 
Халқни ислоҳа тарғиб айлаган бадхоҳ эмас.
Хизмати миллат паямбарларни афъоли эрур,
Этмаса умматға хизмат лойиҳи даргоҳ эмас.
Зиммаи олимға қўйди амри маъруф амрини,
Соқит этмас Ҳақнинг амрин олими воло эмас.
Ҳар замон аҳлина бир фанни русум ўлғай ривож,
Ул замон аҳлина лойиқ сўз демас — доно эмас.
Қайдин олғаймиз замони одаму асри атиқ,
Ибрат ол илм асридур, Кайхусраву Доро эмас.
Ибрат тахаллусидур, аҳфоди ҳазрати Султон, 
Шуҳратда Ҳожи Тўра маъвоси Тўрақўрғон.
«Ал-Ислоҳ», 1916 йил
www.ziyouz.com kutubxonasi


ТАРИХИ ФАРҒОНА 
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ
Ҳамдимиз ул зоти вожиб ул-вужудғаким, мавжудоту 
махлуқотларини «кун» ибораси илан вужудға чиқоруб, 
холиқ ул-халқ ва-с-само ва сониъ ул-кавокиб ва л-ҳаво ул 
зоти пок ақцас эконин зу-л-уқулларга аён ва ошкора этиб, 
алар маишати ва фойдасиға анвоъи фавокиҳот ва ниъа- 
мотларни курраи арзда халқ этиб, муждаи «халақа лакум 
ма фи-л-арзи жамиъ ан»1 оятин юборди.
Ва дуруди номаъдуд ўтмиш анбиёи изомларинаким, 
барчалари ҳодиййи умам ва набиййи муҳтарамдурлар. Алал- 
хусус салавоту салом набиййуно саллоллоҳу алайҳи ва- 
саллам ҳазратларинаким, шофиъи жами умам ўлуб, «лав 
лока ламо холақту-л-афлок»1
2 муждасига ноил ўлуб, «ва- 
ласавфа юътика роббука фа-тарзо»3 ояти каримаси ҳақла- 
рида нозил ўлмишдур.
Ва дуруди номаъдуд чаҳор ёри изом ва хулафойи ки- 
ромларинаким, миллати ислом учун сидқу эҳсон ва базли 
жон этмишлар.
Аммо баъд, бу бандаи Худо ва уммати Мустафо алкан 
ул-лисон, нотавон, аъни Қози Исҳоқхон, сокини қалъаи 
Хон, аъни Тўрақўрғон мин музофоти Фарғон ва аз иқли- 
ми Туркистон, бу тариқа аён ва бу тарзда баён қилурки, 
банда илмия муҳаббатинда умрум сарф ўлуб, гоҳ-гоҳи та- 
фосир ва аҳодислар ила мутолаада бўлуб ва баъзи вақт- 
ларда таворихлар иштиғолинда бўлуб, бу олами фоний- 
дан ўтмишлар сурати ҳол ва тааййуши афъоллари табоду- 
ли замон ва инқилоби овондан табдил бўлуши мани ҳай- 
ратга солиб, олам таърихларин кўруб, илми таърих бир
1 Халақа лакум ма фи-л-арзи жамиъан -С и з учун Ердаги барча нар- 
сани яратди («Бақара» сураси, 29).
2 Лав лока ламо холақту-л-афлок —Сен бўлмасанг, фалакларни ярат- 
маган бўлардим (Муҳаммад алайҳиссаломга хос нозил бўлган қудсий 
Ҳадис).
3 Ва ласавфа юътика роббука фа-тарзо —Яқинда Парвардигорингиз 
сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) 
рози бўлурсиз («Зуҳо» сураси, 5).
www.ziyouz.com kutubxonasi


илми шариф ва бир фанни ажиблиги маълум ўлиб, ҳам 
«наҳну нақуссу алайка аҳсан ал-қасос»1 мазмунича ҳоди- 
соти олам ва маишати одамдан воқиф ўлмаган инсонлар 
воридоти ва зуҳуроти замондин бехабар ўлиб, Каломи 
қадим мафҳуминча «ҳал яставий аллазийна яъламуна вал- 
лазийна ла яъламун»1
2 мантиқинча билмагон асфал, бал- 
ки к-ал-анъом, бал ҳам азал ўлуб, мавжудот ва мукавви- 
нот холиқи парвардигори олами оламиённи ўн сакиз минг 
оламиндан бирини билмай, билса ҳам комил эътиқод 
қилмай, илмдан мосуво ва дангасаи даргоҳ бўлиб, ҳайво- 
ни нотиқлик исмила машҳур ва бу лақабға мағрур ўтар 
экан, чунончи, Исломбул шуароларидан Исмоил Сафо 
айтур. Дерки:
Налар таҳсил эдар бир аср ичинда бузурги одам,
Ёзуқдур жаҳл ила кечмиш ўлан бир умр сад сола.
Юз йил умр кўруб, маснуъоти илоҳий ва махлуқоти 
ломутаноҳийларини мушоҳада қилмай, хоби ғафлатда 
ҳусну қабиҳ ашёни имтиёзидан орий ўтар экан зу-л-уқул 
ва увл ул-абсорларга мафҳум ва маълумдурки, таҳт ас- 
самоу-д-дунёда ва курраи арзда мавжудот ва махлуқотла- 
рини анвоъ ва авзоълари ҳар бири мушоҳидин ва муваҳ- 
ҳидиндурки «фаъъолун лима юрид»3 иродасига марбут ва 
бу даврда мазбутдур. Ва ҳам ақолими асбаъадаги махлуқ- 
ларин хавос ва афъоллари ҳаво ва эътидоллари фоили 
мухторни камоли қудратига шоҳиддур. Оламни тамом 
кўрмак ва кезмак бир бандага муяссар ва мумкинотдан 
эмас учун ойоти қуръония «ла ратбин ва ла йабисин илла 
фий китабин мубин»4 буюрмишдур.
Ҳосил ул-калом ал-муддао ва-л-маром инсон анча-

Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish