56
Уйга кайтиш ва сайр
19.00-19.30 20.00-20.30
20-20.30
Очиқ ҳавода бўлиш ва сайрлар
20.30-21.30
Кечки овқат ва эркин машғулот-
лар (ижодий ишлар, бадиий ада-
биёт ўқиш, мусиқа тинглаш)
19.30-20.30 20.30-21.00
20.30-22
Уйқуга тайёрланиш (кийимларни
тартибга солиш, хонани шамол-
латиш, юз-қўлни ювиш)
20.30-21.30 21.00-21.30
22.00-22.30
Тунги уйқу
21.00
22.00
22.30
Эрталабки бадан тарбия нерв системаси тонусини ошириб, ички органлар,
айниқса юрак-томир
системаси ишини яхшилаб, болани тетиклаштиради ва
анча иродали бўлишига ёрдам беради. Эрталабки бадан тарбияни уйқудан
уйғонгандан 10-15 дақиқа ўтгач, яхши шимоллатилган хонада ўтказиш керак.
Гимнастиканинг давомийлиги 10-20 дақиқадан ортмаслиги аввал енгил
машқларни бажариб, аста-секин нагрузкани ортира бориш лозим. Машғулотдан
сўнг томир уриши бир оз тезлашади, бу нормал физиологик ҳолат бўлиб, бир-
мунча вақтдан сўнг нормага қайтади. Эрталабки бадан тарбияда чўзилиш,
букилиш, гавдани айлантириш,
юриш сакраш, секинроқ югуриш ва бош-
қалардан фойдаланиш мумкин. Эрталабки бадан тарбия машғулотларида 5-8 та
машқ бажарилади, ҳар бир машқ 2-3 мартадан 8-10 мартагача такрорланади.
Нафасни узоқ вақт тўхатиб турадиган машқларни қилмаслик керак.
Машғулотлар пайтида энгил кийим кийиб олиш лозим, ётиб
бажариладиган
машғулотлар учун кичик гиламча бўлади.
Ўқувчи уйда махсус жиҳозланган жойда қаддини тўғри тутиб, бошини
қийшайтирмасдан, тирсақларини стол устига қўйган ҳолда ўтириб дарс
тайёрлаши керак. Ёруғлик етарли бўлмаса, кўз мускуллари тез чарчайди.
Шунинг учун ёруғлик нормал бўлиши ва чап томондан тушуши керак.
ўкиётганда китобдан кўзгача бўлган масофа 40 см бўлиши шарт. Тўхтамай узок
вақт ёзиш ўқувчини чарчатади. Шунинг учун 7-10 яшар ўқувчи тинимсиз 10
дақиқа. 10-12 ёшда 15 дақиқа, 12-15 ёшда 20 дақиқа, 15-18 ёшда 25-30 дақиқа
ёзиши мумкин.
Бола дарс таёрлашдан олдин ва кейин ҳамда уйқудан олдин бўш вақт-
ларини кўпроқ очиқ ҳавода ўтказишлари лозим. Кичик мактаб ёшидаги ўқув-
чилар очиқ ҳавода 3-3,5 соат, ўрта мактаб ёшидагилар 2,5-3 соат ва юқори синф
ўқувчилари 2 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Ўқувчи тушлик овқатини еб бўлиб, дам олганидан кейин кечи билан соат
16.00 да уй вазифаларини бажаришга киришиши керак. Ўқувчиламинг нонушта
ва тушликдан кейин очиқ ҳавода бир оз ўйнаб келиб, кейин дарс тайёрлаши
мақсадга мувофиқдир.
14-17 ёшни шифокорлар ва физиологлар оралиқ ёш деб ҳисоблашади,
чунки шу ёшда ўсмир организми зўр бериб ривожланиб, балоғатга этиб боради,
марказий нерв системаси ҳолатида ва ўсмирнинг юриш-туришида ўзгаришлар
57
содир бўлади.
14-17 яшар ўқувчининг ўқув дастури анча оғир бўлади, чунки ўқувчи ва
талабалар имтиҳонларга ҳам тайёргарлик кўради, имтиҳонларга тайёрланиш ва
топшириш даврида организм ҳаммадан кўп зўриқади. Мана шу даврда кун
тартибига пухта амал қилиш, тунда етарлича қониқиб ухлаш керак. Иш
қобилиятини кун бўйи юксак даражада сақлаб қолиш учун ўқувчиларга
кундузи
1,5-2 соат ухлаб олиб, кейин бир соат очиқ ҳавода сайр қилиш тавсия этилади.
ўқув машғулотлари маҳалида ҳар 45 дақиқадан кейин 10-15 дақиқа танаффус
қилиб туриш лозим.
Ўқувчи қанчалик ёш бўлса, меҳнат қобилияти тикланиши учун шунчалик
кўп вақт керак бўлади. ўқувчининг ёшига қараб тунги уйқунинг физиологик
меъёрлари белгиланган.
Уйқу асаб системасини толиқиб қолишдан сақлайди.
Ухлаганда орга-
низмдаги ҳамма аъзо ва тўқималар, жумладан, бош мия пўстлоғи ором олади.
Нерв ҳужайралари озиқ моддалар захирасига тўлиб, қувват йиғади, организм
янги меҳнат кунига тайёрланади.
Одам қаттиқ ва мириқиб ухлаши учун маълум бир соатда ётишга ўрга-
ниши, ухлашдан 1-1,5 соат олдин ҳеч қандай ақлий иш билан шуғулланмаслиги
керак.
Уйқуга қониқмаслик ўқувчиларнинг иш қобилиятига салбий таъсир
кўрсатади. Ухлашдан олдин хонани шамоллатиш, хона ҳарорати 16-17 C
бўлганда дераза ёки форточкани очиб қўйиш керак.
Мактабдаги машғулотлардан кейин очиқ ҳавода сайр қилиш, серҳаракат
ўйинлар ўйнаш куч-қувватни тиклашга яхши таъсир кўрсатади.
Ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатнинг, алмашиниб туриши иш қоби-
лиятини оширади.
Юрак-томирлар системаси, нафас аъзолари фаолиятини
яхшилайди, моддалар алмашинувини кучайтиради.
Мактабдан ва синфдан ташқари ишларнинг (спорт машғулотлари, турис-
тик сафарлар, тўгарак иши, жамоат иши, адабий кечалар, музейларга бориш ва
бошқалар) ўқувчиларга завқ бағишлаб, куч-қувватлари ва ақлий меҳнат
қобилиятларини оширишда яхши таъсир қилади.
Баъзи тўгаракларга қатнашишга анча вақт ва куч сарфланади,
буни унут-
маслик керак (моделлар ясаш, радио, фото тўгараклари, ҳаваскорлик тўгарак-
лари ва бошқалар). Машғулотлар кўпи билан ҳафтасига 1-2 марта, 50-60 дақи-
қадан ўтказилгани маъқул. Ҳар бир ўқувчи битта тўгаракда, истисно тариқасида
иккита тўгаракда қатнашиши мумкин. Синфдан ташқари иш ва жамоат иш-
ларини тушликдан сўнг, очиқ ҳавода дам олиб бўлгандан кейин ўтказиш керак.
Ақлий меҳнат билан шуғуллангандан кейин албатта дам олиш,
бадантарбия машқлари билан шуғулланиш лозим (керишиш, гавдани пастга
эгиш, ўтириш-туриш) ва ҳатто уй ичида айланиб юриш чарчоқни ёзиб, иш
қобилиятини тиклайди.
Дам олиш кунлари ва мактаб таътиллари пайтида имкони борича кўпроқ
очиқ ҳавода бўлиш, спорт ўйинлари, экскурсиялар, саёҳатлар уюштириш орга-
низмни чиниқтиради ва ақлни пешлайди.
Куни узайтирилган синфларда болалар учун мўлжалланган
кун тартиби
ўрта умумтаълим мактабидагидан бирмунча бошқачароқ тузилиши керак.