59
ларни олдини олиш учун унинг давомийлиги 1-4-синф ўқувчилари учун 30
дақиқа, 5-9-синф учун 40 дақиқа, 10-11-синфлар учим 1,5 соатдан ошмаслиги
керак. Барча ишларни бажаришга ўқувчиларнинг саломатликлари ва жисмоний
имкониятларга қараб рухсат этиш керак.
Барча ёшдаги болалар кун тартибида ўз-ўзини тартибга келтириш, озо-
далик ва гигиеник тадбирларни бажариш учун етарли вақт ажратиши керак.
Илмий текширишлар узайтирилган гуруҳар кун тартиби нотўғри тузилган
болалар узоқ вақт дарс тайёрлаб, очиқ ҳавода кам бўлишларини кўрсатади. Бу
эса организмнинг функционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади, хусусан ок-
сид-ланиш-қайтарилиш жараёнлари ёмонлашади, толиқиш белгилари кучаяди.
Очиқ ҳавода етарли вақт мобайнида ўтказилган ҳаракатли кўнгил очар
ўйинларга вақт ажратиш, уй вазифаларини унумли ва тез суръатлар билан
бажаришга имкон яратади.
Ўқувчини ёшлигидан ўрин кўрпасини йиғиштиришга, кийим бошини
тартибга солишга, кечқурин ва эрта билан ювинишга ўргатиб бориш керак.
Кун тартибида уйқунинг ўрни ва аҳамияти катта. Бола ухлашидан 2-2,5
соат олдин овқатланиши керак. Кечки овқатдан сўнг соф ҳавода бир оз сайр қи-
лиши, кийимларига қараши лозим.
Ухлашдан аввал зўриқиб ақлий меҳнат талаб этадиган ишларни бажариш,
хаяжонли уйинлар уйнаш, телевизор кўриш тавсия этилмайди.
Телевизорни бошланғич синф ўқувчилари ҳафтада 3-4 марта кунига 1-1,5
соатдан, юқори синф ўқувчилари 4-5 марта 2-2,5 соатдан ундан 2-2,5 м узоқда
ўтириб, қад-қоматни тўғри тутган ҳолда кўришлари мумкин. Ётиб ёки ёнбош-
лаб телевизор куриш мумкин эмас.
Бошланғич синф ўқувчилари кечки соат 8 ва 9 ларда, юқори синф
ўқувчилари кечки соат 10 да уйқуга ётиши керак. Ўрин тоза бўлиши, жуда юм-
шоқ бўлмаслиги лозим. Хона ҳарорати 18-20°C бўлиши, қишда форточкани
очиб қўйиш керак.
Ҳар куни бир вақтда овқатланиши шарт, шунда овқатланиш вақти яқин-
лашганда иштаҳа пайдо бўлади, овқат тез ва яхши ҳазм бўлади.
Боланинг бир кунлик ейдиган овқати организмида сарфланган энергияни
қоплаши керак.
Педагоглар ўқувчиларда кун тартибини бажариш кўникмасини ҳосил
қилишлари керак. Ҳар ўқув йилининг бошида синф раҳбари ота-оналарни ва ўз
синфи ўқувчиларини тахминий кун тартиби билан таништирадилар. Бу тартиб
асосида ҳар бир ўқувчи уй шароитига қараб ўзининг кун тартибини белгилайди.
Мактаб интернатларда кун барча учун шарт бўлган эрталабки бадантарбиядан
бошланади. Сўнгра ўрин ва хоналар тартибга солинади, юз-қўл ювилади,
нонушта қилинади, сайр ва ўқув машғулотлари бошланади. Тушлик ва сайрдан
сўнг тарбияланувчилар уй вазифаларини бажарадилар. Шундан кейин тўгарак
машғулотлари ўтказилади, ўз хоҳишига қараб сарф қилиш учун бўш вақт ҳам
берилади. 1-4-синф ўқувчилари соат 20.30 да, 5-8-синф ўқувчилари соат 21.00-
22.00 да ухлашга ётадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: