Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 5. 
 
Ўқувчи ва талабаларнинг кун тартиби 
 
 
Мактаб ва лицей ўз ишини оила билан узвий ҳолда олиб боради. Мактаб ва 
оиланинг ягона мақсади болаларга таълим ва тарбия беришдир. 
И.П. Павловнинг олий нерв фаолияти ва марказий нерв тизимининг коор-
динацияси ҳамда бошқариш вазифаси ҳақидаги таълимоти кун тартибни 
шундай тузишга асос бўладики, унда иш билан дам олишни, шунингдек, маш-
ғулотларнинг хилма-хил турларини кетма-кетлаштириб туриш мумкин бўлади. 
Ўқувчиларнинг кун тартибини ва ўқув юкламасини ўрганишда орга-
низмдаги физиологик мувозанатни ҳар хил фаолият турлари - дам олиш, овқат-
ланиш, уйқу ва ҳоказоларни тўғри қўшиб олиб бориш таъсирида тезроқ тиклаш 
ҳақидаги масала долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Ташқи муҳитнинг қулай 
шароити таъсирида бола ва ўсмирлар организми ўсиб, улғая боради. Кун тар-
тиби тўғри ташкил этилганда бола чарчамайди, нерв тизимида стереотиплар 
вужудга келади, болалар интизомли ва тарбияли бўла боради. Кун тартибига 
риоя қилинмаганда эса бола тўлиқ дам олмасдан толиқиб қолади, уйқуси, иш-
таҳаси ёмолашади, асаби бузилади, иш қобиляти пасаяди. 
Ўқувчиларнинг узоқ, вақт давомида иш қобиляти ва нерв системаси 
қўзғалишини юқори даражада сақлашда кун давомида меҳнат ва дам олиш 
вақтларининг тўғри тақсимланишини таъминловчи оқилона ташкил этилган 
кун тартиби катта аҳамиятга эга. 
Мактаб ўқувчиларининг кун тартибини тузишда нерв системасининг функ-
ционал биологик ритми асос қилиб олинди. Кўпчилик соғлом ёш болаларда 
бош мия ярим шарлари қўзғалишининг юқори кўрсаткичлари эрталабки ва 
кундузги соатларда, унинг пасайиши эса кечки соатларда кузатилади. Куза-
тишлар ўқувчиларнинг иш қобилиятлари кўрсаткичларининг ўзгаришини, яъни 
кун давомида бу кўрсаткичнинг 2 мартта ортишини (биринчиси соат 8 дан 12 
гача, иккинчиси 16 дан 18 гача бўлишини) аниқлади. Иш қобилятининг бирин-
чи кўтарилиши иккинчисига нисбатан юқори ва давомлироқ бўлади. Лекин 
ҳамма болаларда ҳам юқори биоритмик ҳолат шу оралиқда бўлмайди. Масалан, 
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг физиологик функцияларининг даврий 
ўзгаришини махсус тадқиқ қилиш уларни турли ҳарактердаги биоритм гуруҳ-
ларига ажратишга имкон беради. Биринчи гуруҳни кун мобайнида физиологик 
кўрсаткичлари 2 марта ортадиган болалар, иккинчи гуруҳни эса функционал 
кўрсаткичлари куннинг ўртасида бир мартта кўтариладиган болалар ташкил 
этади. Учунчи гуруҳга юқори функционал кўзғалишга эга болалар, тўртинчи 
гуруҳга эса бу кўрсаткичлар нотўғри кўринишларга эга болалар киради. 
Ўқувчиларнинг кун тартибини организм физиологик функцияларнинг 
табиий ортиши ва пасайиши даврларига мос келган равишда тузиш мумкин.
У қуйидаги таркибий қисмларни:
1. Мактаб ва уйдаги ўқув машғулотларини;
2. Кўпроқ очиқ ҳавода дам олишни;
3. Мунтазам ва тўлақонли овқатланиш ва эрталабки бадантарбия билан 


54 
шуғулланишни;
4. Гигиеник жиҳатдан тўлақонли уйқуни;
5. ўз хоҳишига қараб танлаган машғулотларга (бадиий китоб ўқиш, муси-
қа билан шуғулланиш, расм солиш ва бошқалар) ҳам вақт ажратишни ўз ичига 
олади. 
Кун тартибининг нотўғри бўлиши, айниқса тўйиб ухламаслик бош мия 
пўстлоғининг тикланиш жараёнларига ҳамда ўқувчиларнинг иш қобилиятига 
таъсир қилади. 
Гигиеник жиҳатдан асосланиб тузилган кун тартиби ўқувчининг кун бўйи 
бажарадиган асосий фаолияти турларини меъёрлашга, ақлий ва жисмоний 
меҳнатини, дам олишини тўғри олиб боришига имкон беради. Мактаб дастури 
ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини жадаллаштиришни тўғри режалаштирмас 
экан, ўқув жараёни ва соғлиқни сақлашда кўзланган мақсадга эришиш қийин 
бўлади. 
Кун тартибига қатъий амал қилмаслик ўсиб келаётган организмга жуда 
ёмон таъсир кўрсатади. ўқувчиларнинг иш қобилияти пасайиб, ўзлаштириши 
ёмонлашади, вақт ўтиши билан эса, соғлиғида салбий ўзгаришлар пайдо 
бўлади. 
Кун тартиби айрим бандларининг мунтазам такрорланиб, туриши организм 
ҳаёт фаолиятининг маълум бир маромга тушиб олишини таъминлайди. Бола 
маълум бир вақтда уйғонишга ўрганади, маълум соатларда қорни очганини, 
куч-қувватга тўлиб-тошганини, маълум бир вақтда чарчаганини сезади. 
Ўқувчининг кун тартиби организмнинг жисмоний ва руҳий имкониятларига 
мос тарзда тузилиши керак. 
Ўқувчининг куни эрталабки гигиеник гимнастика машғулотлари билан 
бошланади. Эрталабки бадантарбия ва сув муолажалари уйқуни қочириб, ўқув 
фаолиятига тез киришиб кетишга ёрдам беради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish