52
Назарий дарслар шовқиндан, тебранишлардан ва бошқа
корхоналарда
кузатиладиган организмга салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан чегара-
ланган алоҳида хоналарда ўтказилиши керак. Касб-ҳунар коллежларида 30
талабага мўлжалланган ўқув хонасининг сатҳи 50 м
2
, ўқув хоналари ва лабо-
раториялар сатҳи 60-90 м
2
, чизмачилик хоналари эса 90 м
2
бўлмоғи лозим.
Ўсмирларнинг корхонада касб ўрганишига ажратилган вақт бир ҳафтада 36
соатдан ошмаслиги керак. Назарий дарс вақти 50 дақиқадан бўлиши керак.
Касб-ҳунар коллежларида дарс жадвали йилга тузилади.
Дарс жадвалини
тузишда фанларнинг талабалар томонидан қай даражада ўзлаштирилиши
ҳисобга олиниши керак. Шунга кўра барча фанлар 4 гуруҳга бўлинади: биринчи
даражали қийин фанлар - математика, физика, чет тили,
иккинчи даражали
қийин фанлар - кунё, махсус технология, учинчи даражадаги фанлар -
материалшунослик, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил қилиш,
тўртинчи даражадаги фанлар - жисмоний тарбия, бошланғич ҳарбий таълим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 27-майидаги
«Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни
янада ривожлантириш чора-
тадбирлари» тўғрисидаги 271-сонли қарорига асосан ўқув режасидаги жис-
моний тарбия фани ҳар бир семестрда 2 соат ўрнига 4 соатдан ўқитилади.
Танлов фанлар соатлари махсус фанлар блокига кирувчи фанлар сифатида
коллеж педагогик кенгаши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин. Бухгалтерия
ҳисоби назарияси 20 с, бухгалтерия ҳисоби -40 соат, мебеллар технологияси -
20 с, автомобиллар тузилиши 40 с, автомобилсозлик асослари 20 с ва ҳ.к.
Учинчи босқичдаги ишлаб чиқариш амалиёти олдидан
талабага битирув иши
вазифаси берилади, бу ишларни талаба ушбу амалиёт жараёнида бажариши
лозим. 15 ёшли ўсмирлар учун корхонада ўтказиладиган
амалий дарслар
муддати 4 соат, 16-17 ёшлиларга эса 6 соатдан ошмаслиги керак. Ёши 18 га
тўлган ўсмирлар учун бир кунлик ишлаш муддати катта ёшдагиларнинг иш
муддатига тенглаштирилади.
Биринчи ўқув йилида корхонада касбга ўрганиш ва амалий машғулотлар
фақат санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ўқув устахоналарида ва
бўлим (цех)ларда олиб борилиши керак. Бунда тренажерлар ҳамда техник
воситаларни қўллаш (ТСО) тавсия этилади. Иккинчи ва учинчи ўқув йилида
меҳнат дарслари санитария-гигиена қоидаларига жавоб берадиган устахоналар
ва ўқув бўлимларида ўтказилиши лозим.
Корхоналарда касбни ўрганишга бағишланган
амалий дарслар давомий-
лигини секинлик билан узайтириш даркор, бу муддат ўсмирлар ёшига қараб 3
соатдан 6-8 соатгача узайиши мумкин. Танаффусларнинг вақти жисмоний
юкламаларга, талаба гавда ҳолатининг тез-тез ўзгариб туришига, шовқин ва
кўзга таъсир этувчи таъсирловчиларнинг таъсир даражасига қараб белгиланади.
Танафуслар биринчи ўқув йилида 50 дақиқадан сўнг 10 дақиқали, иккинчи ўқув
йилида 1,5 соатдан, учинчи ўқув йилида 2 соатдан сўнг ўтказилади. Ҳар бир
назарий дарсдан сўнг 10 дақиқали танаффус белгиланади.