Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Дарс ва дарс жадвалларига қўйилган гигиеник талаблар



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Дарс ва дарс жадвалларига қўйилган гигиеник талаблар 
Таълимнинг асосий шакли дарс бўлиб, у турлича олиб борилиши мумкин. 
Ақлий меҳнат қобилиятини оптимал даражада сақлаш учун дарснинг тузилиши 
ва ўқув кунининг ташкил қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Унинг давомийлиги, 
қийинлиги, зерикарлилиги ўқувчилардан ҳар хил фаолият талаб қиладиган 
машғулот турларини тўғри алмашлаб тузишни кўзда тутади. Дарс ўтишнинг 
кўп йиллар давомида шаклланган анъанавий 4 компонентли шакли (савол-
жавоб, янги материални тушунтириш, уни мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш) 
ҳозирги ривожланган замонавий ўқитиш жараёни шароитида қисман кўриб 
чиқилмоқда. Замонавий дарснинг шакли ниҳоятда мукаммал тузилган бўлиб, 
дарс олдида турган вазифаларнинг конкрет талабларига аниқ жавоб бериши 
керак. 
Ўқув машғулотлари мактаб ўқувчиларининг организмига (ўқишнинг 
бошланғич даврларида) анча талаблар қўяди. Шу муносабат билан ўқув муд-
дати болаларнинг ёши, имкониятларига мос келадиган бўлиши зарур. Кичик 
ёшда иш қобилияти дарслар бошланган вақтдан ҳисоблаганда 1,5 соатлардан 
кейин, ўрта ва катта мактаб ёшида эса 2-3 соатдан сўнг пасая бошлайди. 
айниқса, 6-дарсра келиб кескин пасайиб кетади. 
Шу муносабат билан дарсларнинг қанча давом этиши ўқув жараёнини 
гигиеник жиҳатдан ташкил этишнинг муҳим омили ҳисобланади. Жаҳоннинг 
турли мамлакатларида, шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ўқитиш 
юзасидан тўпланган кўп йиллик тажриба 45 дақиқали дарсни энг қулай муддат 
деб эътироф этади. Бироқ, дарс тўғри ташкил этилган тақдирдагина бу муддат 
самарали натижа бериши мумкин. Физиолог ва гигиенистлар фикрича биринчи 
синф ўқувчилари учун дарс 35-дақиқадан ошмаслиги керак. Эндигина мактабга 
қадам қўйган болаларда мактабгача даврда пайдо бўлган ва одат тусига кирган 
стереотип бузилади ва бола ўзига нотаниш бўлган мактаб шароитига мослаша 
бошлайди. Шу ёшдаги болаларнинг нерв процесслари хаддан зийод тез 
ўзгарувчан бўлиб, қўзғалиш тормозланишга нисбатан устун туради. Бу эса 
кўпинча ўқув машғулотлари таъсирида тезда чарчаб қолишга олиб келади. 
Бошланғич синф ўқувчисининг диққати узоқ вақтга бардош бера олмайди, дарс 
охиригача бола партада тинч ўтира олмайди, чарчаш бошланиши билан 
ҳаракатланиб диққати бўлинади. Ўтирган ҳолатда дарс тинглаш ўқувчи учун 
катта статик иш ҳисоблауиб, 45 дақиқа давомида танани маълум ҳолатда ушлаб 
туриш айниқса биринчи синф ўқувчисига жуда оғирлик қилади, у тезда чарчаб 
безовталаниб, ҳаракат қила бошлайди. Тажрибали ўқитувчилар юқоридаги 


47 
далилни ҳисобга олиб боланинг диққатини ўз вақтида бошқа машғулотларни 
бажаришга, ўқишга, расм солишга жалб қилишади ёки физкултура дақиқалари 
ўтказадилар. Руҳшуносларнинг маълумотларига қараганда, 6-10 яшар бола 20 
дақиқа атрофида, 10-12 яшар бола эса 25 дақиқа атрофида диққатини бир жойга 
тўплаб ўтириши мумкин. Мана шу тадқиқотлар дарсларни иш турлари алма-
шиниб турадиган қилиб алоҳида тузиш зарурлигини тасдиқлайди. Масалан. 
ўқиш дарсида ифодали ўқишни савол-жавоб билан, дидактик материал кўриш, 
қайта сўзлаб бериш билан алмаштириш, бундан ташқари мактаб ўқувчиларида, 
айниқса бошланғич синф ўқувчиларида биринчи сигнал системаси яхши 
ривожланганлиги учун дарсда кўргазма қуролларидан, дидактик ўқув восита-
ларидан кенг фойдаланиш мумкин. Бу ўқувчиларнинг иш қобилиятини анча 
оширади, чунки биринчидан. бош мия пўстлоғининг ҳали чарчамаган 
жойларини, янги анализаторларни ишга жалб этади, таъсиротлар хусусиятини 
ўзгартиради, иккинчидан эса бир турдаги фаолиятдан бошқа бир турдаги 
фаолиятга ўтилганида ишда бир оз тўхталиш, гўё кичик бир танаффуслар 
бўлади. Баъзи дарсларда бу кичик танаффуслар бирмунча узоқроқ бўлиши ва 
жисмоний хордик лаҳзалари кўринишида ўтказилиши керак. Мана шундай 
танаффуслардан кейин болаларнинг машғулотларга яна бажону дил киришиб 
кетишлари кўпдан-кўп кузатувлардан маълум. 
Мактаб таълимини гигиеник жиҳатдан ташкил этишда дарсларнинг сони 
катта аҳамиятга эга. Амалдаги ўқув режасига мувофиқ 1,3-синфларда кунига 4 
тадан, 4-синфда 4-5 тадан, 5, 9-синфларда кунига 5-6 тадан, 10, 11 синфларда 6 
тадан лицейларда 6-7 тадан дарс ўтиш кўзда тутилади. 
Таълимни тўғри ташкил этиш учун кун ва ҳафта давомида дарсларни 
тақсимлаш, бошқача айтганда, дарс жадвалини тўғри тузиш жуда муҳим аҳа-
миятга эга. 
Ўқувчининг иш қобилияти, ўзлаштиришининг яхши бўлиши кўп жиҳатдан 
дарс жадвалининг гигиеник талабларга мувофиқ тузилишига боғлиқ. Ўзлаш-
тиришнинг осон ва қийинлигига қараб ҳамма фанлар шартли равишда жуда 
қийин, ўртача, қийин ва осон фанларга бўлинади. Биринчи жуда қийин 
фанларга чет тили, математика, иккинчи даражали қийин фанларга физика
кунё, ўртача фанларга - тарих, табиатшунослик, она тили, адабиёт, география, 
ўзлаштирилиши осон фанларга жисмоний тарбия, меҳнат, ашула, расм кабилар 
киради. Ўқиш кунининг биринчи соатида, эрталабки вақтда янгигина ўқишга 
ўрганган ўқувчининг мия ҳужайраларининг иш қобилияти деярли пастроқ 
бўлади. Шунинг учун бу соатга ўзлаштирилиши ўртача қийинликдаги фанлар 
қўйилиши керак, 2,3-соатларда, айниқса, 2-соатда организмнинг иш қобилияти 
энг юқори даражада бўлади, шунинг учун бу соатларга ўзлаштирилиши қийин 
фанлар қўйилиши тавсия этилади, 4-соатда эса ўқувчиларда чарчаш белгилари 
пайдо бўла бошлайди. Шунинг учун дарс жадвалининг 4-соатига ақлий меҳнат, 
чуқур фикрлаш талаб қилмайдиган фанлар (жисмоний тарбия, меҳнат, расм, 
ашула) қўйилиши иш қобилиятининг янада ошишига имкон беради ва ниҳоят 5, 
6-соатларга ўртача қийинликдаги (тарих, табиатшунослик, география, она тили 
ва адабиёт) фанлари қўйилса, уларни ўзлаштириш яхши бўлади. 
Шуни қайд қилиш керакки, кўп ёзиш ёки чуқур фикрлаш билан боғлиқ 
бўлган фанларни дарс жадвалига кетма-кет қўйиш мумкин эмас. Чунки бир хил 


48 
машғулотларни кетма-кет бажариш ўқувчиларни тез чарчатади. Шунинг учун 
чуқур фикрлаш билан боғлиқ фанлар (математика, физика, кунё) ҳаракатланиш 
билаи боғлиқ фанларга (жисмоний тарбия, меҳнат) алмаштирилиб, кўпроқ ёзиш 
билан боғлиқ фанлар (чет тили, рус тили, она тили, расм) эса эшитиш ва кўриш 
билан боғлиқ фанлар (тарих, адабиёт, география, жамиятшунослик)га алмаш-
тирилиб турилса, ўқувчиларда чарчаш ҳолатининг олди олинади, уларнинг 
ўзлаштириш қобилияти яхши бўлади. 
Ўқувчиларнинг ўзлаштириши ҳафта давомида ҳам ўзгариб туради. Дам 
олиш кунидан кейин биринчи ўқиш кунида ўқувчи организми ҳали ишга тўлиқ 
сафарбар қилинмаган бўлади. Шунинг учун ҳам, қийин фанлар иложи борича 
биринчи ўқиш кунига қўйилмаслиги керак. 2, 3-ўқиш кунларида организмнинг 
иш қобилияти энг юқори даражада бўлади ва қийин фанлар ҳамда назорат 
ишлар шу кунларда ўтказилгани маъқул. 4-ўқиш кунидан бошлаб организмнинг 
иш қобилияти пасая бошлайди, лекин ўқишнинг 6-куни кўрсаткичларнинг 
деярли пасайгани қайд қилинмайди. Ўқувчиларда чоршанба куни дарсни ўз-
лаштириш қобилияти пасайганини аниқланган. Лекин кейинги йилларда олиб 
борган тадқиқотларига кўра, ўқувчиларда дарсларни ўзлаштириш қобили-
ятининг пасайиши пайшанба кунига тўғри келади. 
Бундан келиб чиқадики, агар 4-ўқиш куни дарс жадвалига ҳаракатланиш 
билан боғлиқ бўлган енгил фанлар қўйилса, тарбиявий соат ва экскурсиялар шу 
кунда ўтказилса, ўқувчилар дам олади, натижада 5,6-ўқиш кунларида уларнинг 
иш қобилияти анчагина тикланади, натижада дарс жадвалига бешинчи ва 
олтинчи ўқиш кунлари қийинроқ фанлар қўйилишига имкон яратилади. 
Ўқитиладиган фанлар ўқувчиларнинг қайси сигнал системасини ишга 
солишига, статик ва динамик қисмларнинг нисбатига қараб табиатан ҳар хил 
фаолият кўрсатишни кўзда тутади, бу ҳол ўқувчилардан ақлий жиҳатдан ҳар 
хил даражада зўр беришни талаб этади. Бир-бирига яқин бўлиб, марказий нерв 
системасининг бир хил бўлимларини ишга соладиган фанларни кетма-кет 
қўйиш, масалан, математикадан кейин физикани ёки тарихдан кейин геог-
рафияни қўйиш ярамайди. Жуда чарчатиб қўядиган фанларни иш қобилияти 
юқори бўлган даврда ўтказиш керак. Бу назорат ишларига ҳам тааллуқлидир. 
Бундай ишларни кучли синфларда 2, 3-дарсларда, ўрта ва юқори синфларда 2, 
4-дарсларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, чорак ва ўқув йилининг 
охирларида бир кунда, бир ҳафтада бир нечтадан назорат иши ўтказиш яра-
майди. 
Дарс жадвалини тузишда айниқса юқори синф ўқувчилари учун уй вази-
фалари ҳажмини ҳам ҳисобга олиш керак, чунки юқори синф ўқувчилари уй 
вазифаларини бажаришга талайгина вақт сарфлайдилар, натижада уларнинг 
ухлаши ва очиқ ҳавода бўлиши учун вақт кам қолади. 
Меҳнат ва жисмоний тарбия дарсларига иш қобилияти пасаядиган пайт-
ларни ажратган маъқул. Бошланғич синфларда меҳнат дарсини учинчи дарсда, 
5, 7-синф ўқувчиларининг устахоналардаги амалий машғулотларини эса эрта-
лабки ўқишда 3, 4-дарсларда, пешингиларда эса 1, 2-дарсларда ўтказиш керак. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish