Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 4.
Таълим тарбия ишлар гигиенаси 
 
 
Ўқув мақсади – 
таълим олувчига, ўқувчи ва талабалар ишчанлик қобилиятини 
ошириш, дарс жараёнида содир бўладиган чарчаш аломатларини йўқотиш чора-
тадбирларини излаб топиш, ўқув режаси ва дастурини гигиеник жиҳатдан 
таҳлил қилиш, дарс гигиенаси, мактаб, лицей, касб ҳунар коллеж ва уйдаги 
ўқув фаолиятининг гигиенаси, ўқитиш гигиенаси ҳақида, мактаб ёши ҳақида 


40 
тушунчани, ўқув йили гигиенасини, дарс ва дарс жадвалларига қўйилган гигие-
ник талабларнинг моҳиятларини тушунтириидан иборат. 
Таълим тарбия гигиенаси
Таълим гигиенаси ўқитувчига болаларнинг камроқ куч сарф қилгани ҳолда 
юқори ўзлаштиришга эришувига ёрдам беришга даъват этилгандир. Шунинг 
учун таълим гигиенаси муаммолари жуда кўп масалаларни (ўқувчи ва 
талабалар ишчанлик қобилиятини ошириш, дарс жараёнида содир бўладиган 
чарчаш аломатларини йўқотиш чора-тадбирларини излаб топиш, ўқув режаси 
ва дастурини гигиеник жиҳатдан таҳлил қилиш, дарс гигиенаси, мактаб, лицей 
ва уйдаги ўқув фаолиятининг гигиенаси, ўқитиш гигиенаси ва бошқалар) ўз 
ичига олади. 
Ўқувчи ва талабаларнинг ишчанлик қобилияти 
 
Ўқувчи ва талабаларнинг ишчанлик қобилияти деганда бирор бир ақлий 
ёки жисмоний ишни узоқ муддат давомида оз куч сарфлаб, сифатини бузмасдан 
бажариш тушунилади. 
Баъзи адабиётларга асосланиб, ақлий ишчанлик қобилияти кўрсаткич-
ларини кун давомида ўрганиб чиқиб алоҳида даврларга ажратиш мумкин, бу ўз 
навбатида ўқиш ва меҳнат қилиш бўйича рационал кун тартиби тузишда энг 
объектив мезон ҳисобланади.
Ақлий ишчанлик қобилияти 5 та даврдан иборат: 
1. Ишга киришиш даври. Дарсда бир неча дақиқа давом этиб, ўқувчи иш 
шароитига мослаша боради. 
2. Оптимал ишчанлик даври. Ақлий меҳнатни бажаришнинг стабиллаш-
ган давридир. Бунда диққат доминантаси вужудга келади. 
3. Тўлиқ, компэнсация даври. Олдинги даврдан фарқ қилиб, толиқиш-
нинг дастлабки белгилари пайдо бўла бошлайди, аммо уларни одамнинг ирода 
кучи компэнсациялаштириб, юзага чиқармай туради. 
4. Беқарор компэнсация даври. Толиқишнинг ортиб бориши иш фаолия-
тининг пасайиши билан характерланади, аммо одам ирода кучи билан маълум 
вақтгача ақлий меҳнатни талаб даражасида давом еттириши мумкин. 
5. Меҳнат фаолиятининг прогрессив пасайиш даври. Бу давр толиқиш-
нинг тез ортиб бориши билан характерланади, бунда бажарилаётган ақлий меҳ-
натнинг маҳсули ва самарадорлиги кескин камаяди.
Бу даврларни дарс давомида, кун, ҳафта, чорак, йил давомида кузатиш 
мумкин. Ақлий меҳнат фаолиятини юқори даражада сақлай олиш мумкинми 
деган саволга рус олими Н.Е. Веденский ижобий жавоб берган эди, унинг 
фикрича ақлий меҳнатнинг юқори маҳсулдорлигини таъминловчи шароитлар 
қуйидагилардан иборат: 

ҳар қандай меҳнатни бажаришга аста-секин киришиш; 

иш бажаришнинг оптимал ритмини ва тартибини танлаш ва унга риоя 
қилиш; 

ишни изчилликда ва кетма-кет бажаришга одатланиш; 


41 

меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил қилиш, бир иш турини иккинчиси 
билан алмаштириб олиб бориш. 

мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш туфайли 
ақлий меҳнат малакаларини автоматлаштириш ва такомиллаштириш 
ҳамда автоматик малака ҳосил қилиш. 
Юқоридаги омилларнинг кўпчилиги ўқувчиларнинг ҳам иш қобилиятини 
аниқлайди, аммо уларнинг энг муҳими ўқув кун тартибига ва ўз вақтида дам 
олишга риоя қилишдир. 
Ақлий фаолият узоқ вақт давом этаверса, уларнинг иш қобилияти аста-
секин пасайиб, иш сифати ёмонлаша бошлайди, бажарилаётган ишга нисбатан 
эътибор камаяди, ўзлаштириш пасаяди, бўшашади, мудрайди. Бу ҳолат мия-
нинг иш бажараётган марказларидаги нерв ҳужайралари қўзғалиш ҳолатидан 
тормозланиш ҳолатига ўтганлигини, яъни улар чарчаганлигини кўрсатади. 
Чарчаш бу ташқи муҳит билан мия пўстлоғидаги нерв ҳужайралари ўртасидаги 
алоқанинг вақтинча узилишидир. Чарчаш деганда, мия ҳужайраларининг шу 
билан бирга бутун организмнинг ишчанлик қобилияти пасайиши тушунилади. 
Бу физиологик жараён бўлиб, тормозланишнинг охирги поғонаси ҳисобланади. 
Тормозланиш дастлаб бош мия пўстлоқ қисмига, сўнгра нерв тизимининг тубан 
қисмларига тарқалиб, организмни бўшаштиради. 
Дарсда чарчашнинг биринчи босқичи фаол тормозланишнинг бўшаши 
билан боғлиқ. 
Бу ҳаракатлар ўзгача кўринишда намоён бўлади. 
Ўқувчиларнинг ўзлари фаол ўқув йўлидан тўхтаган бўладилар -синфда 
озгина шовқин-сурон кўтарилади. Чарчашнинг бундан кейинги иккинчи бос-
қичи қўзғалиш процессларининг бўшаши, билан бирга давом этади. Тормоз-
ланиш процесслари қўзғалиш процессидан устун туради. 
И.П. Павлов чарчашда тормозланиш процессининг аҳамиятига тўхталиб 
ўтар экан: «Чарчаш тормозланиш процессининг автоматик ички қўзғовчи-
лардан биридир» - деб ёзган эди. 
Ортиқча нагрузка ёки чарчаганликлари кўриниб турган бир вазиятда 
машғулотни давом эттириш шундай ҳолни келтириб чиқарадики, уни И.П. 
Павлов чэгарадан «ташқи ёки ҳимоялаш тормозланиши» деб атаган эди, бу 
тормозланиш пўстлоқнинг нерв ҳужайраларини зўриқиб кетишидан ҳимоя 
қилади. Пўстлоқ ҳужайраларининг тез зўриқиб кэтиб тормозланган ҳолатга 
ўтиши айни бир шароитда бош мия қуйи бўлимлари ҳужайраларининг 
чидамлилигига кескин суръатда зид келади. 
Бошланғич синф ўқувчилари учун чарчашнинг энг дастлабки босқичлари 
хосдир. Юқори синф ўқувчилари эса чарчаш вақтида ҳам ишлаш қобилият-
ларини йўқотмайдилар. Бироқ кўп ишлаш натижасида иш қобилияти пасаяди. 
Чарчашнинг энг асосий белгиси ақлий меҳнат натижасининг камайишидир. 
Иш фаолиятининг одатдаги сусайишини ақлий чарчашдан фарқ қилиш 
лозим. Ақлий чарчаш орта борган сари боланинг бажараётган ишида унум 
бўлмайди. 
Ақлий ва жисмоний чарчаш ўзаро алоқадордир. Буни биринчи марта 
Италия олими Моссо аниқлаган. Хаддан ташқари ақлий чарчаш бажарилаётган 
жисмоний ишнинг самарадорлигини камайтиради ёки аксинча, жисмоний 


42 
чарчаш толиқиш ақлий меҳнатга салбий таъсир кўрсатади. 
Ақлий толиқишнинг хусусий белгиларига яна диққатнинг сусайишини, 
хотиранинг пасайишини, фикрлаш ва тасаввур қилишнинг бузилишини ҳам 
киритиб ўтиш лозим. 
Хуллас дарс вақтида ақлий меҳнатнинг юқори маҳсулдорлигини таъмин-
лаш, чарчашни олдини олиш чоралари қуйидагилардан иборат бўлиши керак: 
1. Ўқитувчи янги материални ўқувчининг оптимал иш қобилиятига эга 
бўлган вақтида тушунтириши; 
2. Дарснинг биринчи ярмида, дарс беришнинг фаол усулларини қўллаб, 
ўқувчи диққатини узоқ вақт битта предметда ушлаб турмасдан тушунтирилади. 
3. Дарс бериш усулини ўзгартириб туриш уни юқори савияда олиб 
бориш; 
4. Синф хоналарини танаффус пайтида шамоллатиш; 
5. Ўқувчи фаолиятини турли вазифаларга жалб қилиш, ўқув техника 
воситаларини кенг қўллаш, аммо ўқув техника воситаларидан, телевизордан, 
дастурлаштирилган овоз ёзиш аппаратларидан, диафилъмлардан фойдаланиш-
нинг ўзи асосий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни талаб қилади; 
6. Дарс материалини тушунтиришда кўргазма қуроллардан (расмлар 
намойши қилиш, тажрибалар кўрсатиш) дидактик ўқув воситалардан максимал 
фойдаланиш: 
7. Дарс оралиғида физкулдақиқалар ўтказиш: ҳар бир дарсда физкултура 
дақиқалари ўтказилиши лозим. Бу ўқувчиларнинг ақлий чарчашини олдини 
олади, бу вақтда форточкалар ёки деразалар очиб қўйилиши керак. 
Физкултура дақиқаси икки-уч дақиқа бажарилади. Машқларни барча 
ўқувчилар бажариши шарт. Физдақиқалар учун гавданинг орқа томонидаги 
мускуллар, қад-қоматни кўтариб турадиган ва нафас актида иштирок этадиган 
мускулларнинг мустаҳкамланишига ёрдам берадиган машқлар талаб этилади. 
Бу машқлар орқа, қўл, панжа мускулларини ҳам машқ қилдириш болаларнинг 
чарчашини олдини олади. Бундай дақиқаларни ўтказишдан мақсад мускул ва 
қон айланиш органларини бир вазиятда тутиб, зўр бериб ақлий иш бажараётган 
ўқувчи ва талабаларни фаол фаолиятга қайта кўчиришдир. 
8. Ўқитувчининг педогогик маҳорати, унинг янги материални тушунти-
риш пайтидаги кўтаринки кайфияти, ўқитувчининг ҳар хил оҳангда сўзлаши: 
Ўқитувчи бир хил оҳангда сўзлаган нутқи ўқувчини зериктириб, мудратиб 
қўяди, бундай пайтда ўқувчи томонидан дарс материалини ўзлаштириш 
қийинлашади, бош мия ярим шартлари пўстлоғида тарқоқ тормозланиш жара-
ёни пайдо бўлиб, уйқу босади. 
Гигиенистлар ўқувчиларнинг дарсда толиқиш сабабларини ўрганиб чиқиб, 
қизиқарли маълумотларни келтирдилар. Улар аниқлашича, юқори синф ўқувчи-
лари ва лицей талабаларининг чарчашига асосий сабаб кўпинча уларнинг 
дарсга қизиқмасликлари, ўқишнинг оғирлиги, машғулот бажаришга лаёқатсиз-
лик, дарсни зерикарли ўтилиши, дарс материалини тушунмаслик, микромуҳит-
нинг салбий таъсиридир. 
Агарда чарчаш ҳолати ўз вақтида дам олиш билан алмаштирилмаса у ўта 
чарчаш ҳолатига ўтади. Бу организм учун касалликдир. 
Ўта чарчаган болалар дарсни яхши натижада ўзлаштиришлари пасайиб 


43 
кетади.Мактаб ўқувчиларида ўта чарчаш, асосан ўқув ва ўқишдан ташқари иш-
ларнинг меъёридан ортиб кетиши, кун тартибининг бузилиши, очиқ ҳавода 
етарли сайр қилмаслик, овқатланишни тўғри ташкил қилмаслик натижасида 
келиб чиқади. 
Йиғилган маълумотларга асосланиб чарчашнинг олдини олиш чораларидан 
яна бири деб, педагогик жараённи рационализациялашни белгилаш мумкин. 
Яъни, дарсни тузилиши ва мазмуни жиҳатдан тўғри ташкил қилиш инновацион 
педагогик технологияларни қўллаш билан ўқувчиларнинг ақлий меҳнат фаоли-
ятини жадаллатириш керак. Жадаллаштириш фақат бошланғич синфлардагина 
эмас, юқори синфлар, махсус мактаблар, (лицей ва гимназиялар) учун ҳам 
зарурдир. Чунки лицей ва гимназиялар ўқув юкламаси умумий таълим 
мактаблардагидан ортиқ бўлиб, баъзан кунига 10-12 соатгача этади, табиийки 
бундай юклама ўқувчи саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Боланинг 
жисмоний ва руҳий саломатлигига мактабгача ва мактаб ёшида асос солинади, 
шу сабабли уларни гигиеник жиҳатдан тўғри ўқитиш учун ақлий меҳнат 
гигиенасининг илмий асосларига таяниш керак. Бу масалага мактаб ва махсус 
мактаблардаги педагоглар ва шифокорлар бефарқ қарамасликлари керак. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish