Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мактаб ёши ҳақида тушунча



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Мактаб ёши ҳақида тушунча 
«Мактабга тайёр» тушунчаси шартли тушунчадир. Масалан, бир қатор 
муаллифлар бу жойда боланинг жисмоний, ижтимоий ва руҳий ривожланиш 
даражасини биринчи ўринга қўйишса, бошқалар эса аъзо ва системаларнинг 
функционал етуклигини, учинчи гуруҳ намоёндалари эса болаларни мактабга 
алоқадор бўлган организмининг зўриқишга бўлган тайёргарлигига катта аҳа-
мият берадилар. Мактабда ўқишга тайёр деган тушунча боланинг мактабда 
таълим олишига керак бўлган барча талабларни бажара олишини таъминловчи 
жисмоний ва руҳий ривожланишини билдиради. Боланинг мактабда ўқишга 
қодирлигини баҳолашда фақатгина ижтимоий шарт-шароитлар билан боғлиқ 
бўлган унинг ақлий ривожланиш даражасинигина эмас, балки организмнинг 
морфофункционал етуклик ҳолатини ҳам эътиборга олиш зарур. Бунинг учун 
бу қобилиятни текширишда организмнинг биологик етуклиги, жисмоний 
ривожланишнинг баркамоллиги, бола саломатлиги ва функционал системалари 
ҳолати ҳам аниқланади. 
Биологик ёш паспорт ёшига мос ёки илгарилаб кетган, нутқи яхши 
ривожланган, соғлом (1- ва 2-даражали соғлом гуруҳга кирувчи) болалар 
ўқишни дастлабки босқичидаёқ юқори иш қобилиятига эга бўлиши аниқланган. 
Умумтаълим мактабининг биринчи синфидаги ўқув тартибининг хусусияти 
шунга боғлиқки, мактабга бориш вақтига келиб боланинг функционал система-
лари маълум даражада ривожланиб олган, у жисмоний ва руҳий жиҳатдан мак-
табда ўқишга этилганлик кўрсаткичларига эга бўлади. Мактабга «этилма-
ганлик», И.Д. Дубинский (1975), М.В. Антропова, С.П. Ефремова (1976) 
фикрларига қараганда организмнинг умумий ривожланишдан орқада қолгани 
билан эмас, балки фаолият ва системаларнинг етарли даражада этилмаганлиги, 
ўқув жараёнида улар анча зўриқиши билан ифодаланади. Болаларнинг руҳий, 
жисмоний жиҳатдан мактабга етарлича тайёрланмаганлиги кўпинча сало-


44 
матлигида рўй берган ўзгаришларга боғлиқ бўлади. 
Соғлом бола организми 6-7 ёшга келиб мактабда ўқишга фаолият жиҳат-
дан асосан этилган бўлади. 6-7 яшар боланинг марказий нерв системаси ва 
таянч-ҳаракат аппаратидаги ўзгаришлар, мактабгача тарбия муассасалари ва 
оилада берилган тўғри тарбия болани мактаб тартибига биологик жиҳатдан 
тайёр қилиб қўяди. 
Мактабга киришда функционал жиҳатдан этилмаган, деб топилган бола-
ларнинг ярмидан кўпроғида 1-синфга қабул қилингандан кейин машғулотлар 
давомида сурункали касалликлари қўзиши ёки бошқа касалликлар туфайли 
саломатлиги ёмонлашиб қолиши мумкин. Тиббий ходимлар мактабга кираётган 
ҳар бир боланинг саломатлиги қандай эканини яхши билиши керак. Дарслар 
жараёнининг организм функционал ҳолатига ҳамда «этилмаган» болалар 
саломатлигига ёмон таъсир қилиши, дарсларни яхши ўзлаштирмаслик боланинг 
мактабда ўқиши тиббий ва педагогика нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ 
эмас, деб ҳисоблашга асос бўлади, 
Саломатликка зарар етмаслиги учун мактабга кирувчи болаларнинг «етук-
лигини», «Болаларнинг мактабга киришга функционал тайёрлигини аниқлашга 
доир методик тавсиялар» бор, шу асосда иш олиб бориш зарур. 
Болалар мактабга боришдан бир йил олдин сентябр-октябр ойларида 
тиббий текширувдан тўла ўтказилади. Айни вақтда болалар муассасасида ёки 
болалар поликлиникасининг мактабгача тарбия бўлимида болаларнинг мак-
табга функционал жиҳатдан нечоғли этилганлиги психофизиологик текшириб 
кўрилади. Булар қуйдагилардан иборат: товушни талаффуз қилишдаги нуқсон-
лар, доирани чизиш, одам расмини чизиш ва ҳ.к. 
Тиббий текширувлар боланинг саломатлиги туфайли мактабда ўқишга 
этилмаганини аниқлашга имкон беради. Бундай болаларга соғломлаштирувчи 
даво чора-тадбирлари буюрилади. Натижани текшириб кўриш учун болалар 
мактабга кирган йилнинг феврал-март ойларида такрор тиббий кўрикдан ўтка-
зилади ва болалар поликлиникасининг мактаб шифокори, логопед ва педагог-
дан иборат тиббий-педагогик комиссияси малумотлари асосида хулоса 
чиқаради. Психофизиологик кўрсаткичлари жиҳатидан мактабда ўқишга этил-
маган болалар бир йилга болалар комбинатида қолдирилади. 
Бола организмининг морфологик хоссалари, педагогика жараёни ва ўқув 
машғулотлари туфайли унинг организмида кузатиладиган ўзгаришлар хусусия-
тига қараб мактабда ўқишнинг бутун даврини бир неча босқичга бўлиш 
мумкин. Биринчи босқич бир қадар маълум вақт қимирламасдан ўтириб ўқиш 
ва ёзиш малакаларини эгаллаш билан белгиланади. Кейинги босқичларда бола-
лар бош мия пўстлоғи ҳужайралари иштироки ҳамда шартли рефлекс реак-
циялари асосида билим оладилар. 
Мактабда ўқий бошлаган 6-7 яшар болалар дастлаб мактаб шароитига 
ўрганишга анча қийналадилар. Чунки улар ўзлари учун нотаниш бўлган янги 
болалар ва катталар жамоасига, кун тартибига, ўқитувчининг талабларига, 
дарсларда кўпроқ қимирламасдан ўтириш зарурлигига аста-секин ўрганиб, 
мослашиб боради. 
Биринчи синф ўқувчиларининг дарсларга мослашиши учун биринчи ярим 
йилликда дарслар муддатини камайтириш мақсадга мувофиқдир. 6-7 яшар 


45 
болаларнинг функционал имкониятларига кўра, ўқув йилининг иккинчи ярмида 
дарслар муддатини аста-секин ошириб бориш керак. 
Сентябр-октябр ойларида 30 дақиқали 3 та дарсдан, ноябр-декабрда 4 та дарсга, 
иккинчи ярим йилликда 35 дақиқали 4 та дарсга ўтилади. Шунда боланинг 
физиологик фаолияти ва ўзлаштирувчанлиги бутун ўқув йили давомида бир 
маромда сақланиб туради. 
7 ёшга тўлмасдан туриб ўқишга кирган болаларда мосланиш қийин ўтади. 
Мактабга фаолият жиҳатдан етук бўлмаганларнинг сони 7 яшар болалар 
орасида турли муаллифларнинг маълумотларига қараганда, 0 дан 15,7% гача 
борса, 6 яшар болалар орасида 6,7% дан то 51% гача этади. ўқув йили давомида 
6 яшар болалар 7 яшарлиларга қараганда кўпроқ чарчайдилар. 6-7 яшар болалар 
иш қобилиятининг ҳар хил бўлиши ёшга алоқадор руҳий-жисмоний имкониятга 
боғлиқ. 6 яшар болаларнинг салга чарчаши, бетоқатланиши олий нерв 
фаолиятининг ёшга алоқадор хусусиятларига боғлиқ. 
Шунинг учун 1-синф ўқувчиларини куни узайтирилган гуруҳга олиб, бу 
гуруҳда кундузи 1-1,5 соат очиқ ҳавода ухлашини ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish