Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

7. Ўрта мактаб ёш даври.
Бу давр 12 ёшдан то 15 ёшгача давом этади. Бу 
давр жадал ўсиш ва тана вазнининг ортиши билан тавсифланади. Тана про-
порциялари секин-аста вояга этган инсон кўрсаткичларига яқинлашади. 
Жинсий вояга этиш (ўғил болада 13-14, қиз болада 11-12 ёш) ва жинсий безлар 
гормонларининг таъсирини ортиши остида қалқонсимон безнинг функциялари 
кучаяди, тимус қайта ривожланишга (инволюцияга) учрайди. Бош мия катта 
ярим шарларининг қобиғи «организмнинг барча функцияларини бош бошқа-
рувчиси ва тақсимловчиси» сифатида фаолият кўрсатади. Қўзғалиш ва тор-
мозланиш жараёнлари мувозанатлаша боради, фарқлаш ва умумлаштириш 
функциялари, айниқса, иккинчи сигнал тизимининг ривожланиши туфайли 
мураккаблашади. 
8. Юқори мактаб ёки ўспиринлик ёш даври.
Бу давр қиз болада 13 
ёшдан то 18 ёшгача, ўғил болада 15-16 ёшдан то 19-20 ёшгача давом этади. 
Ушбу давр жинсий безлар функциясининг кучайиши, иккиламчи жинсий 
якунланиши билан тавсифланади. Бошқа ички секреция безларининг, айниқса, 
гипофиз ва қалқонсимон безнинг функциялари ҳам кучаяди. Барча аъзолар ва 
тизимлар функцияси, узлуксиз ривожланиш оқибатида, сезиларли даражада 
такомиллашади. 
Иқлим ва иқтисодий шароитга қараб қизларда жинсий етилиш тахминан 
12-14 ёшдан бошланиб, 16-18 ёшларда тугайди, ўғил боллаларда 13-15 ёшдан 
бошланиб, 18-20 ёшларгача давом этади. Энг аввало жинсий белгилар пайдо 
бўлади: қовға ва қўлтиқдан жун чиқа бошлайди, қизларда сут безлари 
катталашади, ўғил болалар овози дўриллаб қолади. Жинсий безларнинг 
этилганлик аломати: қизларда ҳайз кўриш, ўғил болаларда ихтилом бошланади. 
Ўсмирнинг вазни ортади, бир йилда тахминан 3-5 кг семиради. Ўсмирлар учун 
тез ўсиш, гавда пропорциясининг бузилиши характерли. Уларнинг бўйи бир 
йилда тахминан 10 см ўсади, ўғил болаларга қараганда қизларнинг зўр бериб 
ўсиши эртароқ бошланади. Ўсмирларда гавда, тўқима ва аъзоларнинг барча 
қисмлари тез ўсади ва ривожланади, уларнинг узунлашиши яққол сезилади. 
ўғил болаларнинг танаси, қўл, оёқ ва чаноқ кўндалангига бироз ўсгач чўзилади. 
Юз ўзгаради, кўкрак қафаси шакли катталарникига ўхшаб қолади. Гавданинг 
айрим қисмларини нотекис ўсиши ҳаракатлар уйғунлигининг вақтинча 
бузилишига олиб келади. Ўсмир бесўнақай ва қўпол бўлиб қолади. 15-16 ёшдан 
сўнг бу ҳодисалар секин-аста ўтиб кетади. Бу даврда ўсмирларнинг партада 
тўғри ўтиришига аҳамият бериш керак, чунки гавдасини нотўғри тутиб ўтириш, 
умуртқа поғонаси қийшайиб қолишига олиб келади. 
Чин товуш бойламлари ҳаётнинг биринчи йилида ва 14-15 ёшда айниқса тез 
ўсади. 12 ёшдан бошлаб товуш бойламлари ўғил болаларда қизларга нисбатан 
узун бўлади, ўғил болаларнинг овози дўриллаши шу билан изоҳланади. 


39 
Ўсмирларда ўпка тез ўсади, умумий ҳажми кенгаяди, 12 ёшга этганда 
унинг ўпкаси чақалоқникига қараганда 10 марта катталашади. 
Ўсмирларнинг турли аъзоларида функционал ўзгаришлар кузатилади. 
Юрак ҳажми катталашади, «ёшлар юраги» ёки «ўсмир юраги» ҳосил бўлади, 
қулоқ солганда шовқин эшитилади. Кўпчилик ҳолатларда қон босимининг 
ошиши (ёшлар гепиртонияси), юракнинг кучлироқ тепиши, томирниннг тез 
уриши кузатилади (базан босим пасайиб, пулс сийраклашади), ҳансираш, чакка 
соҳаси оғриши мумкин. Айримларида тўсатдан қисқа муддат бош айланиши, 
хушдан кэтиш (кўпинча қизларда), меъда ичак йўлларининг ҳар хил 
бўлимларида қисилиш ҳолати кузатилади. Узоқ вақт тик турганда, қимирламай 
ўтирганда бош айланиши, юрак ва қорин соҳаларида нохуш сезги пайдо бўлади. 
Мажбуран узоқ вақт тик турганда айрим ўсмирлар хушидан кетиши ва қусиши 
мумкин. Уларнинг ранги оқаради, қўл бармоқлари муздек бўлиб қолади, баъзан 
кўкунтир рангга кириши ҳам мумкин. Бу ҳодисаларинг барчаси ётгандан сўнг 
ўтиб кетади. Бундай ўсмирларда жуда кўп терлаш, қизил дермографизм (терига 
тирноқ билан чизганда қизил йўл қолади), кайфиятининг дарров ўзгариши 
кузатилади. Бундай ҳодисаларга шу ёшга хос вегетатив асаб тизими ва эндо-
крин тизимнинг беқарорлиги, руҳий ва жисмоний зўриқиш сабаб бўлади. Ёш 
улғайиши билан бу аломатлар, одатда ўз-ўзидан ўтиб кетади, аммо шундай 
ҳодисалар пайдо бўлганда унинг ҳақиқий сабабини аниқлаш учун, албатта, 
шифокорга учраши лозим. 
Москвада ёш физиологияси ва жисмоний тарбия институти томонидан 
1965-йилда ёшга оид даврийлик муаммоларига бағишлаб ўтказилган симпозиум 
барча илмий, таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларга қуйидаги ёшга оид дав-
рийлик схэмасидан фойдаланишни тавсия қилган: 
1. Янги туғилган давр - биринчи 10 кун; 
2. Гўдаклик ёш даври - 1 ёшгача; 
3. Илк болалик даври - 1-3 ёш; 
4. Биринчи болалик даври - 4-7 ёш; 
5. Иккинчи болалик даври - ўғил болалар 8-12 ёш, қиз болалар 8-11 ёш; 
6. Ўспиринлик даври - ўғил болалар 13-16 ёш, қиз болалар 12-15 ёш; 
7. Навқиронлик даври - ўғил болалар 17-21 ёш, қиз болалар 16-20 ёш; 
8.Етукликнинг биринчи даври: эркаклар 35 ёшгача, аёллар 21-35; 
иккинчи давр: эркаклар 36-60 ёш, аёллар 36-55 ёш; 
9. Қарилик ёши-эркаклар 61-71 ёш, аёллар 56-74 ёш; 
10.Кексалик ёши-эркаклар ва аёллар 90 ёшгача; 
11.Узоқ умр кўрувчилар - эркаклар ва аёллар 90 ёш ва ундан юқори. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish