Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Гетерозис назариясини
ҳам кўрсатиш мумкин. ХIХ асрда, айниқса, ХХ асрда 
ижтимоий, диний, ирқий ва миллатлараро чэгараларни бузилишига олиб келган 
кескин ижтимоий ўзгаришлар содир бўлди. Бунинг оқибатида миллатлараро 
оила қуришлар оддий ҳолга айланди. Ҳозирги вақтда, турли динга мансуб 
одамларни турмуш қуришига қаршилик қилиш тўсиқ бўлмай қолди. Оила 
қуришда географик чэгаралар ҳам кескин кенгайди. Бунинг барчаси 


35 
наслийликни кескин ўзгаришига олиб келди ва унинг оқибатида ривожланиш 
акселерацияси содир бўлди. 
Урбанизация назарияси
- ХIХ асрнинг иккинчи ярми, айниқса, ХХ аср 
шаҳарларини кtскин ривожланиши ва қишлоқ аҳолисини шаҳарларга кўчиб 
ўтиши билан тавсифланишини тасдиқлайди. Шаҳар турмуш тарзи, унинг ўзига 
хослиги ва ҳодисаларга бойлиги интеллектуал ва сексуал ривқжланишни 
эртароқ содир бўлишига, бу эса, ўз навбатида, эртароқ жинсий балоғатга 
этишига, ўсиш тезлашиши ва шу кабиларга олиб келади. 
Келтирилган назариялар маълум илмий қизиқишни уйғотади, лекин 
уларнинг фақат биттаси билан акселерацияни тушунтириш мумкин эмас. 
Эҳтимол, кўриб чиқилган ҳодисалар ва овқатланиш, гэтерозис, урбанизация
нурланиш, ижтимоий-маиший яъни ижтимоий ва биологик омилларнинг 
мураккаб мажмуида шароитларнинг яхшиланишини уйғунлигида акселерация 
сабабларини излаш керак. Акселерациянинг оқибатлари бир хил бўлмайди, 
чунки ўсишнинг тезлашишида организмнинг барча тизимларини тезкор ривож-
ланиши рўй беради: юрак қисқаришлари, нафас олиш частотаси тезроқ пасаяди, 
жинсий балоғатга этиш эрта содир бўлади. Бу эса, ҳамма вақт ҳам маъқул эмас, 
чунки жисмонан пастроқ ривожланган бола акселератдан чидамлироқ бўлиши 
ҳоллари ҳам кам учрамайди. 
Акселерация гетерохонияни, яъни ўсиш ва ривожланишнинг нотекис-
лигини кучайтиради. Бола 10-11 ёшга тўлганда унинг эндокрин тизимида гор-
монларнинг ажралишини кучайганлиги туфайли кучли ўзгаришлар содир 
бўлади. Улар гавда ўсишини рағбатлантиради, лекин кўкрак қафаси ўсишдан 
орқада қолади. Акселерация содир бўлаётган ўспиринда ушбу диспропорция 
кучаяди. Тана ва юрак катталикларини мос келмаслиги анча сезиларли бўла 
бошлайди. Юрак ўсишидаги бу ортда қолиш қон билан таъминлашга ва орга-
низмни кислород ва озуқа моддалари билан таъминлашга сезиларли таъсир 
кўрсатади. Тана ўсишини тезлашуви оқибатида қон-томир тизими ривож-
ланиши орқада қолиши билан боғлиқ гипертония хасталигига учраган 
акселератлар ҳам учрамоқда. Секин ўсаётган болаларда бундай ҳодиса 
кузатилмайди. 
Юқорида айтилганидэк, биологик акселерациядан ташқари ижтимоий аксе-
лерация ҳам бўлиши мумкин. Нафақат физиологик механизмлар кучаяди, балки 
психик жараёнлар ҳам анча вояга етди. Бошқача айтганда болалар нафақат 
баландроқ ва йирикроқ, балки бир вақтнинг ўзида эртароқ вояга етмоқдалар. 
Назарий фикр юритганда болаларни вояга этишини тезлашишини тушиниш 
мумкин. Агарда, жинсий балоғатга этиш 2 йил илгари содир бўлса, бу ҳолатда 
бутун эндокрин тизим ва у билан бирга барча функционал тизимларнинг, жум-
ладан асаб тизимининг фаолияти қайта ўзгартирилади. Шунинг учун, аксе-
лерация физиологик ҳамда психик жараёнлар ва механизмларни қамраб олади 
деган хулосага келиш мумкин. 
Қайсидир даражада, акселерация билан мактабда эртароқ таълим олишни 
бошлашга боғлиқдир. Муваффақиятли таълим олишга сўзсиз болаларнинг 
ахборотларга бойлиги кўмаклашади ва у шу туфайли миянинг аналитик имко-
ниятларини юқори даражада ривожланиши кузатилади. 
Акселерация жараёнининг ижобий томонлари билан бир қаторда салбий 


36 
томонлари ҳам мавжуд. Акселерат болаларда нафас органи касалликлари хро-
ник тонзилит,аллергик касалликлар; гепиртония, диабет, ревматизм, асаб касал-
ликлари тез-тез учрамоқда. Кузатилаётган акселерация туфайли ижтимоий, 
руҳий, тиббий, ҳуқуқий, тарбиявий соҳалар бўйича муаммоларни ҳамкорликда 
ҳал қилиш масалалари туғилмоқда. Болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, 
педагогик жараёнларни илмий асосларини ишлаб чиқиш, болалар ва ўсмир-
ларни жинсий тарбиялаш ва бошқа масалалар. Акселерация туфайли гигиена 
меьёрларини стандартларини (энергетик ҳаражатларни, озиқ-овқат маҳсу-
лотларининг миқдорини, кийим-кечак, поябзал, мактаб жиҳозини) қайта кўриб 
чиқиш зарурати муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Асримизнинг 90-
йиллардан бошлаб, баъзи мамлакатларда кузатилаётган иқтисодий танглик 
оқибатида ретардация, яъни тенгдошларига нисбатан жисмоний ривожланиши 
кўрсаткичларининг пасайиши ҳам кузатилмоқда. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish