Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Акселерация.
Акселерация ёш авлоднинг руҳан ва жисмонан тез ривож-
ланишидир. 
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида кўп мамлакатларда болаларнинг бўйига 
ўсишини тезлашганлиги аниқланган ва бу ҳақидаги маълумотлар 1876-йилда 
матбуотда эълон қилинган. 1935-йилга келиб немис олими О.Кох ривожла-
нишдаги бу тезлашувни акселерация деб атаган. Акселерация -лотинча сўз 
бўлиб, асcелес - тезлашув деган маънони билдиради. Акселерация ёш 


32 
авлоднинг олдинги тенгдошларига нисбатан руҳан ва жисмонан тез ривож-
ланишидир. Акселерация 100 йил яъни бир аср ичида яққол кўзга ташлан-
ганлиги учун уни кенг маънода «sekulyaoniy trend» яъни асрий тенденция 
дейиладиган бўлди. Кейинги 100-150 йил ичида ер юзида акселерация 
жараёнлари кузатилмоқда жумладан Ўзбекистонда ҳам. 
Ривожланишдаги акселерация муаммоси бутун дунё биологлар, тиббиёт-
чилари ва социологлари диққатини жалб қилиб келмоқда. Акселерациянинг 
ижтимоий ва биологик турлари ўзаро фарқланади.
Биологик акселерация деганда, инсоннинг биологик ривожланишига 
тааллуқли барча ўзгаришларни тушуниш керак. Бунга одамнинг морфологик ва 
функционал ривожланишини тавсифловчи бир қатор кўрсаткичлар киради. 
Ушбу ўзгаришлар маълум бир ижтимоий муҳитда содир бўлади ва кўп 
жиҳатдан ижтимоий сабаблар билан белгиланади. Ижтимоий акселерация 
деганда, болалар билимларининг ҳажмини улардан 50-100 йил илгари яшаган 
тенгдошлариникига нисбатан ортганлигини тушуниш керак. 
ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб Швеция, Англия, Германия, АҚШ, 
Япония ва бошқа мамлакатлардаги 6-14 ёшдаги болалар ўз ривожланишида, 
улардан юз йил илгари яшаган тенгдошларига нисбатан анча ўзиб кетганлиги 
тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўла бошлади. Кичик ва ўрта ёшдаги 
болалараинг бўйи 10-15 см, оғирлиги эса 8-10 кг ортгани аниқланди. Ушбу 
ҳодиса - бўй ва оғирликни асрий ортиши деган ном олди. Кейинги йилларда 
акселерация янада ёрқин намоён бўлганлиги кузатилган. Бундан 50 йил илгари 
одамлар бўйининг максимал узунлиги 25-26 ёшга тўғри келган бўлса, бизнинг 
замонимизда ўғил болалар 18-19 ёшда, қиз болалар эса 16-17 ёшда тўлиқ 
жисмоний балоғатга этадилар. Янги туғилган чақалоқлар танасининг узунлиги 
1930-1940-йиллардагига нисбатан ўртача 1 см ортиқ. 
Акселерация кейинги ёш даврларни ҳам қамраб олади. 1970-йилда туғилган 
болалар бир ёшга тўлганда 1900-1910-йилларда туғилган ўз тенгдошларидан 2 
см узунроқдир. Уч яшар ўғил болаларнинг бўйи 1901-1905-йиллардагига 
нисбатан 15,5 см баландроқ. Ушбу ёшдаги Варшавалик болаларнинг бўйи 1924-
йилдан то 1961-йилгача 4 см ўсган. Етти яшар ўғил болаларнинг бўйи 1959-
йилда 1901-1905-йилларга нисбатан 9 см баланд бўлган. Бундай мисолларни 
жуда кўп келтириш мумкин. Лекин, шуни кўрсатишимиз лозимки, 1941-йилда 
қиз болалар бўй ўсиши 20 ёшга келиб тўхтаган бўлса, ҳозир 18 ёшда, ўғил 
болаларники 25 ёшда бўлса, ҳозир 20 ёшда тўхтамоқда. 
Гавда узунлигининг ўртача катталиги (Россияда, Европада 180-182 см) 
ҳали ривожланиш баркамоллиги сақланган нормани асрлар давомида кузатил-
ган чэгараларни юқори кўрсаткичига яқинлашиши содир бўлмоқда. 
Гавда массасининг ортиши ҳам эътиборни жалб қилмоқда. Бўйнинг 
ўсишининг ортиши, сўзсиз массанинг ортишига ҳам олиб келади. Шу билан 
бирга, массанинг ортиши бўйнинг ўсиши натижасида ортишига нисбатан катта-
роқ бўлади. Янги туғилган чақалоқнинг массасини ортиши ҳомиладор аёлларда 
рационаллик йўқлиги оқибати дэса ҳам бўлади. 
Бир ёшдаги болалар 50 йил илгариги тенгқурларига нисбатан 1,5-2 кг оғир-
дирлар. Европада бир қатор шаҳарлардаги маълумотларга кўра, охирги 80 йил 
ичида, 13 яшар болаларнинг массаси 12 кг га кўпайган. Вояга этган 


33 
Москваликларнинг массаси охирги 40 йилда 9 кг га ортган. Массанинг бундай 
кескин ортиши, албатта акселерациянинг оқибатида эмас, балки ортиқча 
овқатланиш натижасида деган хулоса кўпроқ тўғри келади. 
Акселерация организмнинг кўпчилик функционал тизимлари ривож-
ланишига ҳам таъсир кўрсатади: таянч ҳаракат, эндокрин ва бошқалар. 
Масалан, қўл бармоқлари ва кафт суякларининг қотиши 1936-йилдагига 
нисбатан 1-2 йил олдин содир бўлмоқда. Сут тишларининг доимий тишларга 
алмашиши ҳам шу муддатларга олдинга сурилган. 
Жинсий балоғатга этиш аср бошдагига нисбатан 2 йил илгари содир бў-
лмоқда. Чехиядаги қизларнинг ҳайз кўриши 1914-йилда ўртача 14 ёшда содир 
бўлган бўлса, 1963-йилга келиб 12 йилу 8 ойда бошланган. Норвегияда 
яшайдиган қиз болаларда ҳайз кўриш 1850-йилда 17 ёшда бошланган бўлса, 
1967-йилда 13,5 ёшда бошланган. 
Жинсий балоғатга этиш муддатлари географик, иқлим шароитлар ва ирқий 
хусусиятлар билан белгиланади деган мустаҳкам ўрганилган нуқтаий назар 
қайта кўриб чиқилмоқда. Масалан, Нигерияда жинсий балоғатга этиш 14,3 
ёшда содир бўлса, эскуносларда - 14,7 ёшда бошланади, Болтиқ бўйи мамла-
катларида Ўрта ер дэнгизи бўйидаги мамлакатларга нисбатан илгарироқ, 
Англияда эса Нигерия ва Ҳиндистондагига нисбатан бир йил олдин бошланади. 
Жинсий балоғатга этиш муддатларига турмуш тарзи кўпроқ таъсир қилади. 
Шаҳарлик қизларнинг жинсий балоғатга этиши қишлоқдаги қизларникига 
нисбатан 2-3 йил олдин бошланади. 
Жинсий балоғатга этишнинг тез бошланиши билан биргаликда климакс-
нинг бошланиш муддати чўзилган. Ҳозирда климакс 48-50 ёшда кузатилса, ХХ 
асрнинг бошида 43-44 ёшда бошланган. Шундай қилиб, аёлларнинг бола туғиш 
даври 7-8 йилга кўпайган. 
Одам ривожланишининг тезлашганини тасдиқлаш учун асос бўлган 
ўзгаришлар юқоридагилардан иборат. 
Охирги ўн йиллар ичида болаларнинг тез ривожланишини тушунтириш 
учун бир қатор назариялар таклиф қилинган. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish