Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Касб-ҳунар коллеж талабаларининг кун тартиби



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Касб-ҳунар коллеж талабаларининг кун тартиби 
 
Талабалар кун тартибини белгилашда улар зиммасига тушадиган умумий 
оғирлик, уларнинг ёши ва бажариш қобилиятини ҳисобга олиш лозим. Шунда 
организмда динамик стереотип юзага келиб, ҳосил бўлган шартли рефлекс 
туфайли иш бажариш қобилиятини аста-секин физиологик шароитда ошириш 
мумкин бўлади. Динамик стереотип ўсмирларда ўз-ўзидан шаклланмайди, бу 
иш бажаришни такомиллаштириш унга ўрганиш ва кўникиш натижасида юзага 
келади. 
Касб-ҳунар коллеж талабаларининг ўқув куни 6 соатни ташкил қилиб, агар 
ишлаб чиқариш машғулотлари маълум кунларда ўтказилса, дарс соат 8 дан 
бошланиши керак. Назарий ва амалий машғулотлар кун давомида алмашиб 
қўйилиши, маълум кунларда фақат назарий, маълум кунларда фақат амалий 
машғулотлар ўтишга нисбатан физиологик жиҳатдан тўғри ҳисобланади. 
Талабаларнинг ишлаб чиқариш таълимини йўлга қўйишда турли йўналишдаги 
касб-ҳунар коллежларнинг санитар шароити катта рол ўйнайди. Шовқин, 
тебраниш, ҳавонинг ифлосланиши ва чанги, хона ҳароратининг кўтарилиши 
каби кучли таъсирловчилар эътиборга олинади. Талабаларнинг барчаси иш 
услубига қараб ҳимоя мосламалари (оёқ кийимлари, халат, махсус кўзойнаклар, 
қўлқоплар ва ҳ.к.) билан таъминланиши керак. 
Касб-ҳунар коллеж талабалари ўқув корхоналарида амалий машғулотларни 
бошлашларидан аввал санитария ва гигиена ҳамда техника хавфсизлигидан 


62 
сабоқ олишлари керак. Бунда ишлаш жараёнида қандай гигиеник қоида ва 
тадбирларга риоя этиш ва авария ҳолати юз берганда, тиббиёт ходимлари кел-
гунча ўз-ўзига ёрдам бериш усулларини ўрганадилар. 
Талабалар кунига уч маҳал гигиеник талабларга кўра энергетик ҳаражат-
ларини ҳисобга олган ҳолда овқатланишлари керак. Овқатланиш учун 40-60 
дақиқа ажратилади. 
Касб-ҳунар коллежларида ишлаб-чиқариш таълими албатта меҳнатни 
ҳимоя қилиш қонунларига таянган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Талабалар иш кунининг 70-75% да ишлаб чиқаришда банд бўлишлари 
лозим. Касб-ҳунар коллеж талабаларига корхоналар тартибида қулай шароит 
яратиш ҳамда қобилиятини ошириш мақсадида март ойининг охирида ёки 
апрел ойининг бошида бир ҳафталик таътил берилади. Ҳар куни талаба икки 
соат очиқ ҳавода бўлишлари, спорт билан мунтазам шуғулланишлари керак. 
Булар талабалар кун тартибидаги асосий соғломлатирувчи омил ҳисобланади. 
Талабалар ижодий ишларга муносабатлар, турли мавзуларда ўткази-
ладиган суҳбат ва кечаларга, концерт, халқ хўжалиги ютуқлари залларига 
экскурсия ва суҳбатларга жалб қилинишларидан олдин ва ўқиш даврида такрор 
тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Соғлигида бирор нуқсони бўлган 
талабалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлиги бўйича гуруҳлари аниқланади 
ва уларга тегишли даво тадбирлари тавсия қилинади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish