Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 6.
Сезги органлари – анализаторлар 
 
Ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш анализаторлар, яъни сезги орган-
лари орқали амалга оширилади. Ташқи оламдаги таъсир нерв сигналлари 
ҳолида бош миядаги нерв марказларига етказилади. Бу сигналлар бош миянинг 
турли бўлимларида қайта ишланиб, унинг олий бўлимида сезиш тасаввур қи-
лиш, англаш билан якунланади. 
И.П. Павлов ҳар бир анализатор бир-бирига боғлиқ бўлган учта пери-
ферик, ўтказувчи ва марказий қисмдан иборат эканини биринчи бўлиб исбот-
лаган. Рецепторлар анализаторнинг периферик қисми ҳисобланади, булар 
маълум таъсирга жавоб берувчи нерв учлари билан тугайди. Рецепторлар тузи-
лиши жойлашиши, функциясига кўра турли хил бўлади. Қўзғалишни рецеп-
тордан бош мия катта ярим шарларига ўтказувчи марказга интилувчи ней-
ронлар анализатораинг ўтказувчи қисмини ташкил этади. Бош мия катта ярим 
шарларининг маълум рецепторлардан таъсирни қабул қилувчи қисмлари 
анализаторнинг марказий қисмини ташкил этади. Анализаторнинг барча 
қисмлари бир бутун ҳолда ишлайди. Қандайдир анализаторнинг бир қисми 
шикастланса, унинг функцияси бузилади. 
Одамнинг меҳнат фаолиятида анализаторларнинг роли жуда муҳим. Агар
боланинг турли органларидан, турли сезги органларидан таъсир кам борса, 
бош мия ривожланишдан орқада қолади. Ташқи оламдаги турли хил таъсир 
аввал рецепторларда, сўнгра бош мия бўлимларида анализ қилинади. Таъ-
сирнинг ҳар томонлама нозик анализи бош мия катта яримшарларида амалга 
ошади. 
Сезги органларига тананинг барча соҳасида жойлашган рецепторлар ва 


63 
мускуллар, қон томирлар деворидаги рецепторлар ва бошқалар киради. 
Анализаторларнинг мия пўстлоғидаги қисми шикастланса ёки олиб ташланса, 
таъсир мураккаб анализ ва синтез қилинмайди. Масалан, мия пўстлоғидаги 
эшитиш анализаторлари жойлашган чакка қисми олиб ташланса, таъсирнинг 
нозик табақаланиши йўқолади. 
Нерв системасининг фаолияти учун таъсир доимо бутун организмга 
таъсир қилиб туриши керак. Кўпгина сезги органларининг шикастланиши 
натижасида таъсирнинг улар орқали бош мияга етарли келмаслиги туфайли 
одам фаол фаолиятини йўқотади, доимо ухлайди, бундай одамни сақланиб қол-
ган сезги органларига таъсир этиш билангина уйғотиш мумкин. 
Текширишлардан маълум бўлишича, сенсор таъсиротнинг йўқолиши диққатни 
тўплаш, мантиқий фикрлаш, ақлий меҳнат қилиш хусусиятларига салбий 
таъсир этади. Сезги органлари орқали таъсирни ташқи муҳитдан, ички орган-
лардан рецепторлар бўйлаб қабул қилиниши туфайли организмнинг ташқи ва 
ички муҳити ҳақидаги маълумотлар бош мияга этиб боради. 
Ахборотнинг рецепторлардан бош мияга бориши натижасида организм ўз-
ўзини бошқаради. Масалан, қоннинг таркиби ўзгарса, шунга яраша қон томир-
лар деворида қўзғалиш, тормозланиш вужудга келади. 
Организмнинг сенсор системалари ёки анализаторларига кўриш, эшитиш, 
вестибуляр, таъм билиш, ҳидлаш, тери органлари ва ички органларда содир 
бўладиган ўзгаришларни қабул қиладиган интерорецепторлар ёки висцерал 
сенсор системалар киради. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish