170
ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИҚТИСОДИЙ
БИЛИМЛАРНИНГ РОЛИ
Бердиёров Б.С. (ТДПУ)
Тарихдан маълумки, инсоният нима еб, нима ичгани билан, нима кийиб,
қандай дам олгани билан эмас, балки қандай моддий ва маънавий маданиятни
ўзларидан кейин қолдирганликлари билан фарқлантирилади. Аҳолининг
интеллектуал петонциали тараққиёти мамлакат миллий дастурининг зарур
қисми бўлиши керак. Ёшларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш,
таълим тизимини ривожлантириш, тадқиқот фаолиятларини рағбатлантириш,
ақлий меҳнат ходимларининг улушини ошириш –бу давлат сиёсатининг
биринчи бажарилиши шарт бўлган мақсадларидир. Мамлакат аҳоли
потенциалини шакллантириш иқтисодий стимулларни, фан ва техника
ютуқларини оммалаштириш, олимлар ва тадқиқотчиларнинг ижтимоий
обрўйини оширишни талаб этади.
Рейтинг — бу бир баҳоланадиган объектнинг бошқасига нисбатан
танланишини характерлайдиган кўрсаткичдир. Одатда, рейтинг алоҳида
белгилар мажмуасига асосланадиган шартли интеграл кўрсаткич ҳисобланади.
Танланган белгилар таркиби ва умумлашган интеграл кўрсаткични ҳисоблаш
қоидаси рейтингнинг методик тавсифини изоҳлайди.
Рейтингни ҳисоблашда қўлланиладиган 3 асосий усуллар:
Иш натижалари бўйича эришилган кўрсаткичларни баҳолаш;
Ташкилотнинг жорий ҳолатини характерловчи кўрсаткичларини
баҳолаш;
Ташкилотнинг
потенциал
имкониятларини
характерлайдиган
кўрсаткичларни баҳолаш.
Махсус адабиётларда таъкидланишича, ташкилотнинг интеллектуал
капитали ва унинг таркибий қисмлари ҳисобланувчи инсоний ва истеъмол
капиталининг қадр-қиммати уларнинг мавжудлиги билан эмас, балки, уларни
қўллаш самарадорлиги билан ўлчанади. Компания ходимларининг ижодий
ёндошмасликлари ва квалификацияланмаганлиги одатда, интеллектуал
капитал яратилишига тўсқинлик қилади. Интеллектуал ресурс узоқ
муддатлилиги ва ўз таркибий тузилиши билан тизимлилик хусусиятини
намоён этиши лозим.
Туристик
корхоналарда
билимлар
менежменти
тизимининг
қўлланилиши деганда менежментда бошқарув объектлари, жараёнлари,
инфраструктуралар, технологияларнинг билимлар туфайли самарали қўллаш
орқали компанияларда қўшимча қадриятлар, мустаҳкам рақобатбардош
имкониятларнинг яратилишини тушуниш лозим.
Туризм соҳасидаги узлуксиз таълим олий таълимгача бўлган таълим
дастурлари, олий таълим ва қўшимча касбий таълим дастурларининг
реализациясини кўзда тутади. Юқори даражадаги туристик таълим шуни
кўрсатадики, узлуксиз таълим концепциясини реализация қилиш
самарадорлиги қуйидагилар билан изоҳланади:
171
-Туризм соҳасидаги таълим дастурини яратиш. Туристик профилдаги
мутахассиснинг профессионал муҳим сифатларни шакллантириш;
-Таълим ва тарбия услубларини инновацион, педагогик мақсадга
йўналтирилган асосда ва дидактик жиҳатдан ишлаб чиқиш;
Туризм мутахассисларга хос сифатларни шакллантириш ва юксалтиришга
хизмат қилувчи илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ўқув-услубий
мажмуаларни яратиш;
-Илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва
педагогик маҳоратини юксалтириш ишларини олиб бориш;
-Кўргазмалар, фестиваллар, танловлар, намойишлар ва турли тадбирлар
ташкил этиш, бунда маҳаллий ва хорижий иштирокчиларни жалб қилиш;
-Маҳаллий ва хорижий масштабда талабалар алмашинувини амалга
ошириш;
-Туризм соҳасидаги таълимнинг маҳаллий авторитетни ошириш
мақсадида ғоялар ва таълим жараёнлари натижаларини пропаганда қилиш,
нашриёт фаолиятини ташкил этиш;
Одатда, корпорациялар қуйидаги таълим шаклларини кенг қўллайдилар:
Иш жойида иш жараёнида ўқитиш. Бу ўқитиш шакли, одатда, устоз-
шогирдлик тизимининг амал қилиши, ишлаб чиқариш инструктажи асосида
юз беради.
-Ишдан узилган ҳолда. Ўқитишнинг мазкур шакли қуйидаги
кўринишларда амалга оширилади:
-Ташкилот ҳудудида ташкилотнинг ўз мутахассислари томонидан;
-Ташқи экспертларни таклиф этган ҳолда ташкилот территориясида;
-Ташқи таълим муассасаси ҳудудида.
Таълим тизимидаги анча замонавий йўналиш- бу “Очиқ Фазо
технологияси” - «Технология Open Space» деб номланади. У
дифференциаллашган таълим тизимига асосланади. Бу гуруҳий ишлаш
шаклларидан бири бўлиб, 5 кишидан бир неча минг кишигача кишилардан
ташкил топган гуруҳлар учун мўлжалланиши мумкин. ОФТ асосан бизда
ўтказиладиган форумлар ёки конференциялар технологиясига ўхшаб кетади.
Корпоратив тренер билан индивидуал тарзда машғулотлар олиб бориш
ҳам билим ва ҳам кўникмалар ўзлаштирилишига ёрдам беради. Улар нафақат
бизнесда, балки шу билан бирга реал ҳаётда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Таклиф этиладиган усуллар 4 самарали техник таҳсил асосида амалга
оширилиши керак:
Конкрет муаммоларни ҳал қилишга қаратилган машқлар;
Бир муаммонинг ҳал қилиниши борасида бир неча вариантларнинг берилиши;
Мураккаб ва реализация қилиш учун тайёр конкрет режани ишлаб чиқиш;
Тажрибани қўллаш.
Туристик олий ўқув юртлари битирувчиларининг сўроқ қилиш
натижасида аниқланишича, битирувчиларнинг 63,3 фоизи туристик
фирмаларда ишлашни исташларини билдиришган. Жумладан:
меҳмонхона- ресторан ишида- 15,7%;
172
ахборот технологиялари билан ишловчи фирмаларда- 7,4 %;
молия-кредит соҳасида- 7,4%;
реклама агентликларида- 4,2%;
илм-фан, тадқиқотлар соҳаси билан боғлиқ турфирмаларда -2 %.
Сўралган талабаларнинг ОТМни битиргандан сўнг эгаллашни
ҳоҳлайдиган лавозимлари қуйидагича:
Менежерлик-67,4%;
Менежер ёрдамчиси- 16,4%;
Администраторлик- 14,8%;
Директор- 1,4%.
Талабаларнинг ўз танлаган йўлларининг тўғрилигига ишончлари
сўралганда 82,4 фоизи ижобий, 16,2 фоизи салбий муносабат билдирган бўлса,
1,4 фоизи жавоб бермаган. Касбий билимларнинг шаклланишида ҳал
қилувчи ролни бажарувчи фанлар тўғрисидаги фикрлар сўралганда талабалар
қуйидагиларни ажратиб кўрсатишган: Махсус фанлар (туроперейтинг,
меҳмоннавозлик, менежмент, стратегик менежмент, маркетинг, транспорт
хизматлари менежменти, анимациялар ва б.) - 58,2 %;
Умумкасбий
фанлар
(психология,
фалсафа,
тарих,
ҳуқуқ,
санъатшунослик, хорижий тиллар, информатика ва б.) -24,4 %; 2,8 фоизи эса
жавоб беришга қийналишган.
Шуни қайд этиш лозимки, туристик ОТМда ўқиш жараёнида
талабаларнинг 32 фоизи ишлашга ҳам улгуришади. Ишлайдиган
талабаларнинг 68 % и ўз фаолиятларини туризм соҳаси билан боғлашади.
Тадқиқотда қатнашганларнинг 46,4% и амалиётни ўтган жойларида
ишда қолишни, 38,6 фоизи бошқа жойда ишлашни ҳоҳлашларини
билдирганлар. Шунингдек, сўралганларнинг 32
фоизи
аспирантурада
ўқишни давом эттиришини билдиришган.
Ўзбекистонда
туризм
соҳасида
каръерани
режалаштириш
услубиётининг самарали ишлатилиши қуйидаги ташкилий-педагогик
шароитларни талаб қилади: ОТМнинг сифатли профессионал таълимни
таъминлашга мос келувчи шароитларининг шакллантирилганлиги; самарали
каръерани режалаштиришга қизиқтира оладиган хизматларнинг, жумладан,
бандлик хизмати, практика ва стажировкани ташкил этиш хизмати
мавжудлиги, талабаларнинг касбий-шахсий кўтарилиши мониторингини
юритиш замонавийлиги кабилар. Ҳар қандай компания учун юқори
даражадаги корпоратив интеллектуал кўрсаткич (IQ) – мазкур компаниянинг
ахборотлари, билимлари ва профессионализми зарурдир. Бозорнинг етакчи
иштирокчилари доимий тарзда янада яхшироқ ишлашга ўрганадилар ва бу
билимларни ўз ташкилотлари ичида тизимли равишда тарқатишади. Таҳсил-
барқарор рақобатбардошлик хусусиятларини яратиш учун катализатор ва
интеллектуал ресурс ролини бажаради. Шу жиҳатдан, корпоратив
университетнинг вазифаси - бу ҳамкорларни мақсадли ўқитиш, улар
квалификациясини ташкилот талабларига мослаштириш.
173
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда туризм соҳасини
ривожлантиришда энг аввало назарий билимлар талаб этилади. Бу билимлар
ичида эса иқтисодий билим ва уни эгаллаш ҳамда ундан амалиётда самарали
фойдаланиш ўз навбатида туризмни ривожлантиришда ўзининг ижобий
самарасини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |