Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


ЗИКРИ КЎЛИДА ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

ЗИКРИ КЎЛИДА ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
Ёрқулов Ж.М. (ЎзР ФА Зоология институти)
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ичида туризмни 
ривожлантириш энг истиқболли соҳа сифатида эътироф этилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги 
“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида мамлакатимиз иқтисодиётининг 
стратегик тармоғи сифатида қаралаётган туризмни жадал ривожлантириш 
учун қулай географик муҳит мавжудлигига қарамасдан ҳозирги кунда туризм 
инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган 
хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм 
маҳсулотларини тарғиб қилишни назарда тутади [1]. 
Бу борада туризмни энг истиқболли тармоқларидан бири 
ҳисобланаётган экологик туризмни ривожлантириш ҳорижий сайёҳларни 
ўлкамизда мавжуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, мавжуд ўзига хос 
ландшафтлари билан танишишлари учун имкон яратиш муҳим аҳамият касб 
этади.
Мамлакатимизда экологик туризмни ривожлантиришнинг асоси бўлган 
экологик ресурсларнинг ҳудудлар миқёсида азоналлик қонуниятига кўра 
денгиз сатхидан белгиланганда бир-биридан табиий экологик жиҳатдан 
фарқланувчи 5 та вертикал минтақаларга ажратилган. Экотуризм нуқтаи 
назаридан республикамиз ҳудудлари қуйидаги минтақаларга ажратилади: чўл 
минтақаси; тўқай минтақаси; адир минтақаси; тоғ минтақаси; баланд тоғ 
минтақаси. [2]. 
Ушбу минтақаларнинг ландшафти: рельефи, иқлими, сув ресурслари
тупроғи, ўсимлик дунёси ва хайвонот олами ҳам бир-биридан фарқ қилади. 
Шунингдек, хорижлик сайёхларни қизиктирувчи 4 та фаслнинг ўлкамизда 
мавжудлиги ҳам экотуризмнинг муҳим ресурлари сифатида қаралади.
Биз тадқиқ этаётган чўл ландшафтлари Республикамизнинг Навоий, 
Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг 
территорияларида жойлашган. Биз мазкур тадқиқотимизда Зикри кўли ва 
атрофида ҳосил булган тўқайзорни, унга яқин бошқа кўлларни дала тадқиқот 
ишларимиз асосида ёритамиз. Зикри кўли Бухоро вилояти Қоровулбозор 
туманида жойлашган бўлиб, координаталари 39
0
15’N, 64
0
40’E, денгиз 
сатҳидан баландлиги 250-252 м, майдони 1555 га. ни ташкил этади [3]. 


174 
Бу кўл коллектор сувлари қуйилишидан шаклланган. Атрофи 80 фоизи 
юлғун ва қамишдан иборат тўқайзорлар билан қопланган бўлиб, эни 300 м гача 
етадиган, 
Бухоронинг 
чўл 
ҳудудида 
жойлашган 
экотуризмни 
ривожлантиришга қулай манзил ҳисобланади. Зикри кўли атрофида 100 
турдан ортиқ чўл ўсимликлар ўсади. Улар ичида катта майдонни эгаллаган 
саксовулзор, юлғунзор алоҳида ўрин тутади. Кўл ва унинг атрофида 200 дан 
ортиқ учиб ўтувчи, уя қурувчи ва қишловчи қушлар қайд этилган. Қишлаш 
даврида бу ҳудудда 42 хил қуш рўйхатга олинган. Жумладан жингалак 
сақоқуш, оқкўз олақанотли ўрдак, оқбош ўрдак, оқдум сув бургути, йўрға 
тувалоқ, вишилдоқ оққуш, қийқирдоқ оққуш, дашт бургути ва бошқа камёб 
қушларнинг қишлаши нафақат маҳаллий сайёҳларга, балки хорижий сайёҳ ва 
олимларга катта қизиқиш уйғотади. Тадқиқотлар давомида бу ерда 32 турдаги 
қушлар уя куриши ўрганилган [3]. 
Бошқа синф вакилларидан Ўрта осиё тошбоқаси, кулранг эчкемар, 
узунигнали типратикан, жайрон каби мухофазага олинган хайвонлар учрайди. 
Кўлда фаолият юритувчи ходимларнинг хабар беришича кейинги вақтда бир 
неча бор йўрға тувалоқ кузатилган. 
Зикри кўли Бухоро шаҳридан 30 км жанубий-шарқда жойлашганлиги 
сабабли бу ерда шаҳарга турист сифатида келган хорижий сайёҳларни 
йўналтириш имконияти мавжуд. Бунда ташкил этилиши зарур бўлган 
экологик сўқмоқлар бўйлаб сайр қилишлари, мавжуд кафеда овқатланишлари, 
кўлда ташкил қилинган кемаларда сузишлари ҳатто белгиланган вақтда балиқ 
овини амалга оширишлари учун туризм инфраструктураси яратиш мақсадга 
мувофиқ. Бундай экологик сўқмоқ орқали нафақат мазкур кўл ва унинг 
атрофини, балки унга яқин Девхона, Хадича ва Денгизкўл кўлларига саёхат 
қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳам мумкин.
Зикри кўлидаги ташкил этиладиган экологик сўқмоқ буйлаб амалга 
ошириш мумкин бўлган экосаёхат режаси: экскурцион сўқмоқ 3 та 
маршрутдан иборат бўлиб 1-маршрут кўлнинг қушларини кузатиш масофаси 
1 км гача, 2-маршрут от ёрдамида тувалоқ, қирғовул ёки жайронни кузатиш 
масофаси 5-7 кмгача, 3- маршрут махсус машинада Девхона, Хадича ва 
Денгизкўлни кузатиш ҳамда саксовулзорларни томоша қилиш масофаси 15 25 
км. 
Экотуристлар йиғиладиган жой: кўлниниг маъмурий биноси қурилган. 
Яна бошқа иншоотлар қурилиши давом этяпти. Бу ерда музей, ёввойи 
хайвонлар, қушлар боқиладиган вольер ташкил қилиш, табиатда кузатишга 
эришолмаган сайёҳлар учун қулай имконият бўлади. 


175 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish