165
ЁШЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШДА
АҲЛОҚИЙ ВА ЭСТЕТИК ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
Худайберганова Ў.Б. (УрДУ)
Экология фанини ўқитиш жараёнида ақлий меҳнат маданияти, табиатни
қайта қуриш ва муҳофаза қилишни, санитария-гигиена қоидаларига риоя
қилиш тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида: ахборотлар,
маърузалар, тақдимотлар, кинофильмлар намойиши билан сўзга чиқиш
ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, тарбиялаш учун имкониятлар
эшигини очади.
Таълим муасасаларида талабалар маърузалари билан ўтказиладиган,
ота-оналар ҳам таклиф қилинадиган, илмий кечаларнинг ўтказилиши катта
аҳамият касб этади, чунки ёшлар ўзларининг дунёни тушунишларини,
билимларини ишлатиб, мувафақиятли равишда фойдаланадилар ва ишонч
ҳосил қиладилар . Илмий кечалар, кўргазмалар, ўрмон ва боғ хафталиги,
қушлар куни ва шунга ўхшаш оммавий синфдан ташқари тадбирларни ташкил
қилиниши, ёшларни ижодий ишлашга ўргатиб, экологик маданиятини
оширади. Буларнинг барчаси талабалар томонидан ташкил қилиниши мумкин.
Бунда маърузачиларни, актёрларни, декараторларни, саҳна безовчиларни,
ёритувчи ва бошқарувчиларни, залда меҳмонларни кутиб олувчиларни
тайёрлаш ишлари фақат аниқ, илмий жиҳатдан тўғри бўлибгина қолмасдан,
балки чиройли бажарилиши ва расмийлаштирилиши ҳам керак. Экологик
меҳнат маданияти, эстетик тарбия билан чамбарчас боғлиқ.
Эстетик тарбия меҳнатда, ижтимоий ва шахсий ҳаётда ўз атрофида
гўзаллик барпо этишга интилишни вудудга келтиради. Гўзалликни кўра
билиш, идрок қилиш, барпо этиш ва чиройли иш кўриш – тарбия
вазифаларидан биридир. Экологияни ўрганиш табиат гўзаллигини эстетик
қабул қилиш билан боғлиқдир, бу чуқур тарбиявий ва идрок қилиш
аҳамиятига эга. К.Д.Ушинский табиат билан муносабатда бўлишнинг
аҳамияти тўғрисида кўп ёзганлар: ”Табиат одамни тарбиялашда қудратли
агентлардан биридир. Бу агентнинг иштирокисиз ҳар қандай астойдил тарбия
доим қуруқ , бир томонлама, ёқимсиз , суъний бўлиб чиқади”.
“Эркинлик ҳам, кенглик ҳам , табиат , шахарчанинг гўзал атрофи , манзарали
сойликлар ва тўлқинланувчи далалар ҳам, сўлим баҳор ва олтин куз ҳам
бизнинг тарбиячимиз бўлмаганми ахир.”
Табиатдаги гўзалликни тўғри қабул қилиш, илмий идрок қилиш билан
боғлиқ. Шунинг учун ҳам ёшларда табиатга нисбатан таъсирланувчанликни,
ҳар ҳолда энг оддий ва сирли бўлмаган нарсалар билан роҳатланиш
қобилиятини уйғотиш ғоят муҳимдир. Табиатни идрок қилишнинг эстетик
туйғуси – табиатга қизиқишни ривожлантириш ва оқибатда Ватанга мухаббат
билан боғлиқдир. Буни атоқли педагог П.Ф.Кантерев шундай таъкидлаганлар:
“Эстетик идрок қилиш –бу фақат мушоҳада ва табиат гўзаллиги, чиройли
нарсалар, санъат асарлари билан завқланишгина эмас, бу фақат индивидуал
роҳатланишгина ҳам эмас, балки, табиатга, фанга, меҳнатга ўраб турган ҳаётга